Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 120.55 Kb.
bet3/19
Sana02.04.2023
Hajmi120.55 Kb.
#1319856
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1597664058582139daraja

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг «Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари» устувор йўналиши доирасида амалга оширилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.“Девону луғати-т-турк” 1914 йилда Истанбулда топилганидан кейин ўтган даврда у бутун дунёда, жумладан, мамлакатимизда ҳар тарафлама ўрганиб келинди. 1939-43-йилларда асар турк тилида ва 1960-63 йилларда ўзбек тилида нашр этилиши, айниқса, тадқиқотларга катта туртки берди2. Кейинги йилларда Қозоғистон, Қирғизистонда ҳам “Девон”нинг таржимаси нашр этилгани, Ўзбекистонда эса унинг Қ.Содиқов томонидан иккинчи таржимаси ва нашри амалга оширилганини ҳам алоҳида қайд этиш лозим. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркияда, Россия Федерацияси, ХХРнинг Уйғур автоном вилоятида ҳамда қардош туркий жумҳуриятларда амалга оширилган тадқиқотларда “Девону луғати-т-турк”нинг лингвистика ва турли табиий-ижтимоий фанлар нуқтаи назаридан кенг ўрганилиши натижасида бу қомусий ёдгорлик анъанавий фан йўналишлари ва ёндашувлари асосида анча пухта тадқиқ этилди, дейиш мумкин3. 1972, 1975, 1999, 2008 йилларда Туркия Республикасида, 2002 ва 2018 йилларда Самарқандда “Девон”га бағишлаб ўтказилган халқаро конференцияларда ушбу монументал асар тилининг турли муаммолари атрофлича таҳлил этилди4.
Мазкур диссертацияда “Девону луғати-т-турк” бугунги кун миллий тилимизга хос бўлган оламнинг лисоний манзараси ўртасидаги мутаносиблик, боғлиқлик ва муайян фарқлар, концептосферадаги муштараклик ва маъновий дифференциацияни асослаб бериш учун “инсон”, “гўзаллик”, “соғлиқ” ва “тураржой” концептлари текшириш материали сифатида олинди.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассаса­сининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Самарқанд давлат университетининг «Ўзбек тили бирликларининг функционал-прагматик ва семантик-услубий таҳлили (синхрон ва диахрон аспект)» (2011-2016 йй.) мавзусидаги илмий тадқиқот режасининг таркибий қисми сифатида бажарилган.

Download 120.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling