Тадқиқотнинг диссертация бажарилаётган олий таълим муассасаси
илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация
тадқиқоти Термиз давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг
А-1-173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини
шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” (2018-2021
йй.) фундаментал лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади талабаларни глобаллашув жараёнида ички
таҳдидлардан ҳимоялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялаш
технологиясини такомиллаштириш хусусиятлари, кўринишлари ҳамда
омилларини аниқлаштириш;
талабаларни
таълим-тарбия
жараёнида
ички
таҳдидлардан
ҳимоялашнинг тизимли-функционал
моделини ишлаб чиқиш;
дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда талабаларни ички таҳдидлардан
ҳимоялаш технологиясини такомиллаштириш механизмини ишлаб чиқиш;
талабаларни таълим-тарбия жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялаш
технологиясини такомиллаштириш самарадорлигини баҳолаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида талабаларнинг ички таҳдидлардан
ҳимоялаш жараёни белгиланиб, Наманган, Бухоро, Қарши, Термиз давлат
университетларидаги “Бошланғич таълим” йўналишининг 1177 нафар
талабаси иштирок этди.
Тадқиқотнинг предмети талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш
мазмуни, шакл, метод, восита ва йўллари.
Тадқиқотнинг усуллари. Муаммога доир фалсафий, психологик,
педагогик, дидактик адабиётларни қиёсий-таҳлилий ўрганиш; олий таълим
муассасаларидаги илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ва таққослаш,
социометрик методлар (суҳбат, анкета) педагогик тажриба-синов натижалари
ва уларни математик-статистик методлар ёрдамида таҳлил этишдан
фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |