Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/38
Sana13.05.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1455966
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38
Bog'liq
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни ички 
таҳдидлардан ҳимоялаш
тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган 
тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда улардаги конформизм 
(ўхшашлик, мос келишлик, мослашувчанлик)ни шахс мустақиллиги ва 
ташкилотчилиги каби хусусиятларининг таълим-тарбиявий жараёнда намоён 
бўлиш 
динамикаси 
(иродалилик, 
қатъиятлилик, 
масъулиятлилик, 
ватанпарварлик, эътиқодлилик, виждонлилик) барқарорлигини синхрон 
таъминлашда ички таҳдидларни келтириб чиқарувчи омиллар (ижодиёт, 
оммавий ахборот воситалари, мобиль алоқа воситалари, телефонлар, 
компьютерлар, савиясиз ва турли ғояларни тарғиб қилувчи китоблар
суратлар, кино ва телефильмлар) аниқланган. “Маънавият тарғиботчиси” 
мавзусидаги ўқув машғулотлари “Маънавий хуружларга қарши турли омил 
буклети” мазмунига талабаларни фикрлашга, ижодкорликка, яратувчанлик ва 
бунёдкорликка рағбатлантирувчи ижтимоий даъватлар, тарғибот-ташвиқот 
ишлари сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 
йил 19 январдаги 02/07-44-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар 
маънавиятидаги бўшлиқларни тўлдириш, уларни ички таҳдидлардан 


10 
ҳимоялашда ўз-ўзини англаш рефлексини шакллантиришга хизмат қилган; 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашни амалга оширишда 
прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда педоцентризм ғоялар 
(инсонпарварлик, маданий диалог, креатив фаолликни жадаллаштириш)ни 
визуаллашган инновацион таълим технологиялари билан интеграциялаш 
асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлардан “Маънавиятга 
таҳдид-келажакка таҳдид” шиори остида рейдлар ташкил қилиш” ўтказилган 
тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат 
марказининг 2021 йил 19 январдаги 02/07-44-сон маълумотномаси). 
Натижада, талабалар маънавиятини ривожлантиришда психологик-педагогик 
имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган; 
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда талабалар фаолиятини 
ватанпарварликка йўналтириш, ҳар қандай ёт ғояларга қарши иммунитетни 
шакллантириш ҳамда ташаббускорликни ривожлантириш орқали ватанга 
бўлган эътиқодни босқичма-босқич шакллантириб бориш механизми
талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялашда 
ватанпарварлик туйғуларни тиклаш ва уларни қўллаб-қувватлаш компоненти 
моддий ва маънавий қадриятли муносабатни таъминлаш ҳамда миллий ва 
умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга оид маълумотлардан А-1-173 
“Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш 
технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси (2015-2017 
йй.) доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 16 
сентябрдаги 03/3550-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни қадриятларга 
асосланган тарбиясини шакллантиришда самарадорликка эришилган. 

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling