Самарқанд давлат университети


темурий маликаларнинг ахлоқий сифатлари


Download 0.51 Mb.
bet15/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

темурий маликаларнинг ахлоқий сифатлари





Темурий маликаларнинг исми ва шарифи

Темурий маликаларга хос фазилатлар


Сарой Мулк хоним. Амир Темурнинг рафиқаси, Қозонхоннинг қизи

Идрокли, фаросатли, тадбиркор, ақл-заковатли, латофатли, инсонпарвар, доно маслаҳатчи, илм-маърифат ҳомийси, зийрак, оқила, илму толибларга ҳомийлик қилган.


Гавҳар Шод бегим. Шоҳруҳ Мирзонинг рафиқаси

Дид-фаросатли, оқила, тадбиркор, сухандон, бир сўзли, билимдон, қатъиятли, латофатли, мутассиб, ўктам, иродали, ватанпарвар, зукко.


Хонзода бегим. Умар Шайх Мирзонинг тўнғич қизи, Бобурнинг опаси

Дидли, фаросатли, ўткир зеҳнли, ақл-заковат соҳибаси, тадбиркор, маслаҳатчи.


Гулбадан бегим. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг учинчи қизи

Оқила, донишманд, олима.


Нуржаҳон бегим (Меҳринисо). Жаҳонгир Шоҳнинг суюкли хотини

Зийрак, фаросатли, тадбиркор, маслаҳатчи.


Мумтоз Маҳал (Аржуманд бону). Шоҳ Жаҳоннинг хотини

Ақл-идрокли, дид-фаросатли, тадбиркор, иффатли, маслаҳатчи, муҳрдор.


Жаҳон Оро бегим. Шоҳ Жаҳоннинг қизи

Ақл-идрокли, илму-одобли, ғазаллар ёзган, оқила, маслаҳатчи, камтар, олий ҳимматли.


Зебунисо бегим. Аврангзеб Оламгирнинг катта қизи

Шоира, етук олима, танбур чалувчи созанда, моҳир хаттот, олим, санъат аҳлига ҳомийлик қилган, маслаҳатчи.

Биз ташкил этган “Темурий маликалар издошлари” тўгараги ўқув машғулотлари жараёнида олиб борилган семинар-тренинг ва мулоқотлар талаба қизларимизда маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялашга, маданиятни юксалтириш, маҳаллаларда вояга етаётган қизлар маънаиятини юксалтириш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қизларни жамиятни маънавий янгилаш жараёнларининг фаол иштирокчиси руҳида тарбиялашга хизмат қилди. Маънавий-ахлоқий сифатларни такомиллаштиришда педагог шахсига муайян талаблар қўйилади. Зеро темурий маликалар маънавий мероси воситасида маънавий ахлоқий сифатларни такомиллаштириш фақат билимлар мажмуи эмас, балки шахснинг ҳаёти давомида садоқати, инсонпарварлиги ва одамийлиги каби фазилатларини, жамият аъзолари билан ҳамжиҳатликда яшаш кўникмаларини камол топтиради.


Шу боис, таълим-тарбия жараёни педагогдан қуйидаги педагогик шарт-шароитларни таъминлаишни талаб қилади:
тарбия тамойиллари бўйича чуқур билимдонлик ва амалий саъй-ҳаракатларга тайёрлик, ўзи ва ўз фаолияти орқали ватанпарвар инсон андозаси ва имижини кўрсата олиш, педагогнинг ёшлар учун ўрнак бўлиш;
тарбияни ижтимоий ҳаёт билан боғлаб олиб бориш;
ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг фикрларини ҳурмат қилиш, муҳокама ва ижодий бағрикенглик вазиятини ташкиллаштириш, ижодий ва интеллектуал эркинлигини вужудга келтириш асосида суҳбат, мулоқот ва баҳслашиш, диний бағрикенглик маданиятига ўргатиш, толерантлик кўникмаларини изчил ва давомий мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш, ўзгалар фикрини қадрлашга одатлантириш;
тарбияда қизлар хулқидаги ижобий сифатларга таяниб, салбий томонларни бартараф қилиш.
Тадқиқот жараёнида биз, тўгарак машғулотлари асосида темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришга эришдик. Қуйида темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлантириш механизмларини т акомиллаштиришда тўгарак машғулоти мазмуни схемасини тақдим этамиз







Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling