Самарқанд давлат университети


Олий таълим муассасаларида ўтиладиган “Темурий маликалар издошлари” тўгараги машғулотларини ташкил этиш схемаси


Download 0.51 Mb.
bet16/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

Олий таълим муассасаларида ўтиладиган “Темурий маликалар издошлари” тўгараги машғулотларини ташкил этиш схемаси
Олий таълим муассасаларида фан ва тўгарак ишлари давомида ўқитувчи фаолиятининг имкониятлари таълим тизими кўламида талаба қизларнинг ижтимоий хусусиятларини инобатга олган ҳолда инновацион ғоялар, лойиҳалар, технологияларни жорий қилишда ва шахсни ривожлантиришда намоён бўлади. Бу фаолият имкониятлари ўзида қуйидагиларни жамлайди: педагогнинг янгиликни қўллашга тайёрлиги; ўқитувчининг педагогик янгиликни қабул қилиши; жамоада ўқитувчининг новаторлик даражаси; ўқитувчи коммуникатив қобилиятининг ривожланганлиги; ўқитувчининг ижодкорлик даражаси.
Ўқитувчиларнинг янгиликни ўзлаштиришга тайёрлиги мезонлари ўқитувчи мотивацияси, малака тайёргарлиги, педагогик тажриба-синов ишларини амалга ошириш борасидаги билим, кўникма ва малакалари, инновация йўлидаги тўсиқларни бартараф эта олиш маҳорати билан белгиланади.

Тадқиқот жараёнида педагогларга махсус педагогик-психологик шароитларга мослаштирилган, темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга хизмат қилувчи креатив технологияларга асосланган методика таклиф этилди. Ушбу методика мазмунида талаба қизлар учун ўқув ва аудиториядан ташқари ишлар жараёнида муаммоли ва амалий машғулотлар, ижодий семинарлар, лойиҳалаш ва моделлаштириш орқали ҳамда интегратив-ижодий топшириқлар тўплами воситасида “Темурий маликалар издошлари” тўгараги фаолияти Дастури ишлаб чиқилди.


Диссертациянинг “Темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришнинг самарадорлик даражаси” деб номланган учинчи бобида темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга оид ўтказилган тажриба-синов ишларини ташкил этишнинг методик таъминоти ҳамда олиб борилган тажриба-синов ишининг натижалари, унинг самарадорлик даражаси ўз аксини топган
Тажриба-синов жараёнида Самарқанд давлат университети, Бухоро давлат педагогика институти, Жиззах давлат педагогика университетидан 407 нафар талаба қизлар ҳамда профессор ўқитувчилар жалб этилди.
Тажриба-синов бошида ва тажриба-синов охирида танлаб олинган респондентлар – талаба қизларнинг билим, кўникма ва малакалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланди: 100-86 фоиз – “юқори”, 85-71 фоиз – “ўрта”, 70-56 фоиз – “паст”.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling