Самарқанд давлат университети


Тадқиқотнинг амалий натижалари


Download 0.51 Mb.
bet7/23
Sana30.04.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1410473
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
avtoreferat Qurbonova

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:

  • темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш жараёнининг инновацион шакл, метод ва воситалари аниқланган ҳамда амалиётга татбиқ этишнинг яхлит механизми тавсия этилган;

  • олий таълим муассасалалари, таълим муассасалари хотин қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳамкорлигида “Темурий маликалар издошлари” тўгараги фаолияти Дастури ишлаб чиқилган;

  • темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш модели ишлаб чиқилган, тадқиқотда илгари сурилган ғоя ва тавсиялардан “Умумий педагогика” ва “Ижтимоий педагогика”, “Педагогик маҳорат”, “Бошланғич таълим педагогикаси: инновация ва интеграция”, “Оила педагогикаси”, “Китобхон маданиятини шакллантириш”, “Бадиий ўқиш асослари”, “Болалар фольклори” “Тарбиявий ишлар методикаси” ва “Туризм педагогикаси” каби фанларнинг тегишли бўлимлари мазмуни бойитишда фойдаланилган.

Тадқиқот натижаларининг ишончлиги темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга доир илмий-назарий ёндашувлар, қарашлар ва ғоялар, тарихий ва илмий адабиётларнинг ўрганлиганлиги, ўзаро бир-бирини тўлдириб борувчи тадқиқот усуллари, методик таъминотнинг амалиётга жорий этилганлиги, тажриба-синов ишлари репрезентативлиги, математик-статистик таҳлил тадқиқот самарадорлигини тасдиқлаганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштиришга доир таълим мазмуни бойитилганлиги, дидактик имкониятлари ўрганилганлиги, инновацион технология, интерфаол метод, шакл ва воситаларни қўллашга доир тавсиялар ишлаб чиқилганлиги, уларнинг тажриба-синовдан ўтказилганлиги, таклиф этилган тўгарак фаолиятининг самарадорлиги аниқланганлиги, назарий ёндашувлар, педагогик андоза, қарашлар ва ғоялар жорий этилганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган хулоса, таклиф ва тавсиялар доирасида олий таълим муассасалалари, таълим муассасалари хотин қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳамкорлигида “Темурий маликалар издошлари” тўгараги фаолияти Дастури ишлаб чиқилганлиги, таълим жараёни мазмуни такомиллаштирилганлиги, ўқув ва маънавий-маърифий фаолият янгича ёндашувлар асосида ташкил этилганлиги, темурий маликалар маънавий мероси асосида талаба қизларда маънавий-ахлоқий қадриятларни такомиллаштириш юзасидан соҳа мутахассислари, ўқитувчилар, тадқиқотчилар, фуқаролик жамияти институтлари мутасаддилари ўз амалий фаолиятларида фойдаланишлари мумкинлиги билан белгиланади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling