Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana15.02.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1202683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Кулдашев Ш автореф PhD 14.07.2022

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан 
боғлиқлиги. Тадқиқот иши Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервис институтининг 
«Иқтисодиётни модернизациялаш ва инновацияларни жорий қилиш 
шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг назарий ва 
методологик муаммолари» мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари режасига
мувофиқ бажарилган. 
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши 
шароитида таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари 
рақобатбардошлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклиф ва амалий 
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: 
«таълим хизматлари» ва «таълим хизматлари рақобатбардошлиги» 
категорияларининг моҳиятини илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этиш ҳамда 
муаллифлик ёндашувини асослаш; 
таълим 
хизматлари 
бозорида 
олий 
таълим 
муассасалари 
рақобатбардошлигини таъминлаш шарт-шароитларини ўрганиш; 
олий таълим муассасалари рақобатбардошлигини оширишнинг хориж 
тажрибасини тадқиқ этиш; 
Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг ривожланиш ҳолати 
таҳлил қилиш; 
таълим хизматлари бозорида олий таълим муассасалари рақобат 
устунлигини таъминлаш омилларини таҳлил қилиш; 
5
Абдурахманов К.Х., Додобоев Ю.Т., Аллахвердиева Л.М. Современный менеджмент и реформирование 
системы образования в Узбекистане. Учебное пособие. –Т:. ТГЭУ, РЭА, 2006. 88-89 с.; Пардаев М.Қ., 
Исроилов Ж.И., Ғаппаров А.Қ. Хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий таҳлилни такомиллаштириш 
муаммолари. Рисола. Самарқанд. «Зарафшон», 2009. - 66 б.- 4,1 б.т.; Мухаммедов М.М. и др. Экономика 
торговли. Самарқанд.1998.с.282; Ахунова Г. Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари. 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги, Тошкент Давлат иқтисодиёт 
университети. – Т.: Иқтисод-Молия, 2005 й. – 244 б.; Саидов М.Х. Узбекистан: инвестиции в человеческий 
капитал, партнёрства в сфере образования.-М.: Книжный дом газеты «Труд», 2006.-243 с.; А.А.Махмудов. 
Олий таълим муассасаларида молиявий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш. // Дисс. 
PhD. – Т.: ТДИУ. 2019. 20-21-б.; Одилов Э.Т. Ўзбекистон Республикаси таълим тизимидаги бюджет 
ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш. Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини 
олиш учун диссертация автореферати. Т., ТДИУ. 2012, 26 бет. 



таълим 
хизматлари 
бозорида 
олий 
таълим 
муассасалари 
рақобатбардошлигини баҳолаш усулларини тадқиқ қилиш; 
таълим 
хизматлари бозорида 
олий таълим муассасаларининг 
рақобатбардошлигини баҳолаш услубиятини такомиллаштириш; 
олий таълим муассасаларининг инновацион ривожланиш механизмини 
такомиллаштириш йўлларини аниқлаш; 
таълим 
хизматлари 
бозорида 
олий 
таълим 
муассасалари 
рақобатбардошлигини оширишнинг концептуал йўналишлари бўйича илмий 
асосланган хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling