Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчиси, 2-даражали юрист, Л. Г. Нурмуратовга
Download 12.06 Kb.
|
Документ Microsoft Word (2)
Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчиси, 2-даражали юрист, Л.Г.Нурмуратовга Сизнинг 2023-йил 18-май кунидаги РСТЕИАМ Самарқанд филиали бошлиғи С.Т.Имомов номига ёзган 15/330-23-сонли хатингиз атрофлича ўрганилиб, қуйидагиларни маълум қиламиз: 2023-йил 15-апрел куни Самарқанд шаҳар прокуратураси терговчиси, 2-даражали юрист Л.Г.Нурмуратовнинг қарорига асосан 1986-йилда туғилган мархума Халилова Шахнозанинг суд-тиббий экспертизаси суд-тиббий эксперт Ш.У.Шойимов томонидан ўтказилган ва унинг номига 126-сонли эксперт хулосаси тўлдирилган; 2023-йил 12-май куни барча қўшимча текширувлар натижалари олингандан сўнг ўша куни, яъни 12-май куни суд-тиббий эксперт Ш.У.Шойимов томонидан эксперт хулосаси тугатилиб, РСТЕИАМ Самарқанд филиалининг қайдхонасига топширилиган ҳамда эксперт хулосаси тугатлганлиги тўғрисида суд-тиббий эксперт Ш.У.Шойимов томонидан телефон орқали Л.Г.Нурмуратовга хабар берилган; Амалдаги қоидаларга мувофиқ, тергов-суриштирув ходимлари томонидан эксперт хулосаси РСТЕИАМ Самарқанд филиалининг қайдхонасидан имзолаб, экспертиза тайинлаган шахсларнинг ўзлари хулосани олади. Агар экспертиза тайинлаган орган ходими экспертиза хулосасини келиб олмаган тақдирда ишончли вакилига ишончнома ёзиб бериб, ушбу хулосани олишни кўрсатади ва хулоса ишончнома берилган шахсга тақдим этилади. 1 ой муддат ичида хулосани олмаган тақдирда эксперт хулосаси почта орқали тайинлаган муассасага юборилади. Шу сабабли мархуманинг хулосаси почта орқали кўрсатилган манзилга юборилмоқда. РСТЕИАМ Самарқанд филиали бошлиғи С.Т.Имомов Download 12.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling