Самарқанд шахри шаклланиши ва ривожланишининг илк босқичлари


Download 259.52 Kb.
Sana28.12.2022
Hajmi259.52 Kb.
#1014664
Bog'liq
1,1-мавзу

Самарқанд шахри шаклланиши ва ривожланишининг илк босқичлари

Режа 1. Суғд ҳудудида биринчи давлат шаклланиши 2. Кўктепа шаҳар харобаси 3. Афрасиёб

Ўрта Осиёнинг марказий ҳудудлари урбанизация муаммолари билан кўплаб олимлар шуғулланганлар. Ушбу олимларининг аксарият қисми бу ҳудудларда шаҳар маданияти аҳамонийлар хукмронлиги давридан бошланганлигини таъкидлайдилар.

Урбанизмнинг бир қатор назарий муаммолари ишлаб чиқилган. М.Х. Исамиддинов Суғд ҳудудида биринчи давлат шаклланишининг ҳамда илк шаҳарларнинг пайдо бўлишини кўрсатувчи беш омилни ажратиб кўрсатди


1)ер унумдорлиги, тоғ дарёларининг сер сувлиги ва иссиқ иқлим шароити
2)энеолит давридан (Саразм маданияти) бошланган барқарор деҳқончилик анъаналари ва ҳунармандчилиг
3)Самарқанд Суғди энеолит давридан бошлаб мис рудаларининг асосий маркази бўлиб, бу ерга узоқ ҳудудлардан мис сотиб олиш учун одамлар келишган.
4)Самарқанд ва Самарқанднинг Сўғди савдо йўлларининг чорраҳасида жойлашган
5)Самарқанд Суғди доимо кўчманчи аҳоли билан яқин бўлган.

Суғд ҳудудидаги илк темир даврига оид археологик ёдгорликларни ўрганиш, ҳозирги кунда Зарафшон ҳавзасидаги иккита ёдгорлик - Кўктепа ва Афросиёб, Қашқадарё ҳавзасидаги - Сангиртепа - Узунқир ва Ерқўрғон шаҳар харобасисини йирик ёдгорликларга киритиш мумкинлигини кўрсатмоқда.

Кўктепа шаҳар харобаси Самарқанддан 35 км шимоли-ғарбда, табиий тепаликлар юзасида, Булунғур каналининг юқори ўнг қисмида жойлашган. Энг қадимий шаҳарга асос солинган жой, бир томонда Булунғурнинг ўнг қисмидаги жарликлар билан кесишган текис релеф.

Кўктепа шаҳар харобасининг майдонида "ҳукмдорнинг қароргоҳи" жойлашган. У қалаъдаги бошқа бинолардан 10 м дан баланроқ қилиб қурилган. Унинг майдони 200х100 м бўлган. Археологик тадқиқотлар, табиий тепаликнинг четлари бўйлаб ясси ғиштлардан қурилган, тахминан 5 м қалинликдаги ҳимоя девори бўлганлигини кўрсатади. Жануб ва ғарбий девор бўйлаб катта бинолар бўлган. Кўринишидан улар марказда жойлашган майдонни ўраб турган. "Ҳукмдорнинг қароргоҳи"га кириш қисми мажмуанинг шарқий томонида бўлган.

Афрасиёб Самарқанднинг шимоли шарқида сиёб ариғининг ирмоқлари ва жарликлари туташиб кетган Чўпонота тепалигининг ён бағрида жойлашган. Афросиёбнинг топографик харитасида шаҳарнинг 4 қават мудофаа халқаси яққол кўриниб турибди. Улардан биринчи ва тўртинчиси бирмунча қадимийроқ. Қолган 2 ва 3 халқалари илк ўрта асрларда барпо этилган.

Биз Афросиёб аркининг платформасини қачон барпо этилганлигини аниқ билмаймиз. Лекин у Кўктепадаги ғиштларга ўхшаш бир неча метрли ғиштлардан қурилган. Афросиёбдан қадимий диний мажмуа топилмаган.


Download 259.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling