Қон барча тўқима ва органлар функциясини гуморал йўл билан бошқарилишида иштирок етади. Ендокрин безларда синтез қилинган гормонлар-биологк фаол моддалар қонга ўтиб, у орқали тўқима ва органларга йетказилади ва улар нерв системаси билан бирга нерв-гуморал бошқарилишини таъминлайди. - Қон барча тўқима ва органлар функциясини гуморал йўл билан бошқарилишида иштирок етади. Ендокрин безларда синтез қилинган гормонлар-биологк фаол моддалар қонга ўтиб, у орқали тўқима ва органларга йетказилади ва улар нерв системаси билан бирга нерв-гуморал бошқарилишини таъминлайди.
- Қон организмни ҳимоя қилиш (иммунитет) функсиясини бажаради. Қон таркибидаги лейкоситлар (оқ қон таначалари) организмга кирган микробларни ютиш, парчалаш ва эритиб юбориш хусусиятига ега.
Бундан ташқари, қон зардобида махсус оқсил заррачалари (антителалар) бўлиб, улар микробларни бир-бирига ёпиштиради ва еритиб юборади. Шундай қилиб, қоннинг иммунитетлик вазифалари организмнинг ҳар хил юқумли касалликлардан сақланишга ёрдам беради. - Бундан ташқари, қон зардобида махсус оқсил заррачалари (антителалар) бўлиб, улар микробларни бир-бирига ёпиштиради ва еритиб юборади. Шундай қилиб, қоннинг иммунитетлик вазифалари организмнинг ҳар хил юқумли касалликлардан сақланишга ёрдам беради.
- Қон тана ҳароратининг нисбий доимийлигини сақлашда иштирок етади. Қоннинг узлуксиз ҳаракати орқали моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган иссиқлик енергияси тананинг барча қисмларига тарқалиб, улардаги ҳарорат доимийлигини таъминлайди.
- Юқорида таъкидланган, қоннинг муҳим вазифалари тўла-тўкис бажарилиши орқали организм ҳам мўтадил ишлайди.
Қоннинг ивиши – организмнинг ҳимоя реакцияси ҳисобланади. Унинг бу хоссаси жароҳатланишларда организмни ортиқча қон йўқотишдан сақлайди. - Қоннинг ивиши – организмнинг ҳимоя реакцияси ҳисобланади. Унинг бу хоссаси жароҳатланишларда организмни ортиқча қон йўқотишдан сақлайди.
- Қоннинг ивиши ўзгарса, озгина жароҳатланиш ҳам одам соғлиғига катта хавф туғдиради, чунки организм кўп қон йўқотиши мумкин.
- Қоннинг ивиши мураккаб биологик жараён бўлиб, бунда қуйидаги омиллар иштирок етади: қон плазмасидаги фибриноген (оқсил модда) майда заррачалардан ингичка толачаларга (фибринга) айланади.
- Фибрин толачалари қон томири деворининг жароҳатланган (кесилган) жойида тўр ҳосил қилади ва унга қоннинг шаклли, елементлари, айниқса тромбоситлар илиниб, тўсиқ ҳосил бўлади. Натижада қон оқиши тўхтайди. Бу жараёнда қон таркибидаги тромбин ферменти, Cа ионлари, К витамин ва қоннинг антигемофил омили муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |