Самарқанд вилояти Булунғур туман халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактаби Фахрийлар уюшмаси бошланғич ташкилотининг1-сонли йиғилиш баённомасидан кўчирма


Download 18.1 Kb.
bet1/2
Sana07.04.2023
Hajmi18.1 Kb.
#1339651
  1   2
Bog'liq
16 Фахрийлар йиғилиш


Самарқанд вилояти Булунғур туман халқ таълими бўлимига қарашли 16-умумтаълим мактаби Фахрийлар уюшмаси бошланғич ташкилотининг1-сонли йиғилиш баённомасидан кўчирма
2022 йил 25 январ БУЛУНҒУР “ Гулобод”МФЙ
Йиғилиш раиси: М.Гаппаров
Йиғлиш котиби: Х.Ибрагимова
Қатнашдилар: Мактаб педагог ходимлари 35 нафар
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ
Фахрийлар уюшмаси бошланғич ташкилотига мактаб педагог ходимларини аъзо қилиш тўғрисида
Йиғилиш раиси С.Каблановнинг ахбороти.
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан Фахрийлар уюшмаси 16-мактаб бошланғич ташкилоти раиси С.Кабланов сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди. Фахрийлар уюшмаси нафақадаги педагог ходимларга қулайликлар яратиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишлари юзасидан бир қанча ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, туманда ўтказилаётган барча байрам тадбтрлари. (“Янги йил” тантаналари, “8 март-халқаро хотин-қизлар байрами”, “Наврўз-умумхалқ байрами”, “9 май-хотира ва қадрлаш куни”, “1 июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”, “Мустақиллик байрами”, “1 октябр-ўқитувчи ва мураббийлар куни”, “8 декабр-Конституция куни”, 3 декабр-ногиронлар куни ва ҳ/о) байрамларни ўтказишда муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бундан ташқари, касалманд, моддий томондан жуда ночор, ёрдамга муҳтож ўқитувчиларга моддий ва маънавий ёрдам бериб келмоқда. Амалда фаолият юритаётган ва нафақадаги ўқитувчиларни соғлигини тиклаш мақсадида Ўзбекистон Маърифатпарварлар жамияти билан ҳамкорликда "Устоз" сиҳатгоҳига дам олишга юбориш йўлга қўйилган.
Шундан сўнг музокарада С.Каблановнинг фикр-мулоҳазалари қўллаб қувватлади.
Йиғилиш кун тартибидаги масала тўлиқ муҳокама қилиниб,
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Йиғилиш кун тартибидаги масала Фахрийлар уюшмаси 16-мактаб бошланғич ташкилоти раиси С.Каблановнинг келтирган ахбороти ижро учун қабул қилинсин.

  2. Фахрийлар уюшмаси бошланғич ташкилоти аъзолигига қабул қилиш бўйича ____ нафар ходимларнинг аризалари эътиборга олинсин.

  3. Мактабнинг ___ нафар ходимлари Фахрийлар уюшмаси бошланғич ташкилотига аъзолигига қабул қилинсин.

  4. Ойлик иш ҳаққи миқдоридан 2 % лик аъзолик бадалларини ўз вақтида ўтказилиши бош ҳисобчига юклатилсин.

  5. Аъзолик бадалларининг ўз вақтида Фахрийлар уюшмаси туман ҳудудий бўлими ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилиш мактаб директори зиммасига юклатилсин.

  6. Ушбу йиғилиш қарори ижросини назорат қилишги ўз зиммамда қолдираман.

Йиғилиш раиси: М.Гаппаров
Йиғлиш котиби: Х.Ибрагимова
Касаба уюшмаси раиси: С.Кабланов
Самарқанд вилояти Булунғур тумани халқ таълими Фахрийлар уюшмаси16-мактаб бошланғич ташкилотининг 2022 йил 25 январдаги 1-сонли йиғилиш қарорига асосан Фахрийлар уюшмаси 16мактаб бошланғич ташкилотига аъзо бўлган бир йилда бир маротаба иш ҳаққидан 2 % аъзолик бадаллари ўтказиш учун розилик билдирган ўқитувчи ходимлар рўйхати.


Download 18.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling