Самарқанд вилояти ииб тасарруфидаги Пробация бўлимида амалиётни ўтаган Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар
Download 10.77 Kb.
|
tavsifnoma 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- факултети Психология йўналиши – 5210200 3-курс талабаси
Самарқанд вилояти ИИБ тасарруфидаги Пробация бўлимида амалиётни ўтаган Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факултети Психология йўналиши – 5210200 3-курс талабаси Абдукаюмов Абдукаримга ТАВСИФНОМА Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17-январдаги ПФ-5635-сон Фармонини ҳамда «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 7-ноябрдаги ПҚ-4006-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, мамлакатимизда жиноят содир этган шахсларни ахлоқан тузатиш, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда жамоатчилик билан узвий ҳамкорликда қайта тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт профилактика қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида Пробация хизмати фаолияти йўлга қўйилди. Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро етиш, Пробация бўлинмалари назорати остидаги шахсларнинг хулқ-атвори устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш бўйича янги тизим яратилди. Натижада, назорат остидагилар томонидан қайта жиноят содир етилиши камайишига еришилди. Шу билан бирга, Пробация хизмати фаолиятининг механизмларини такомиллаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш тартибини жорий етиш, айниқса, уларнинг «ижтимоий-психологик портрети»ни тузган ҳолда ўрганиш, шунингдек, бу жараёнларда мутахассис-психологларни тайёрлаш, Пробация бўлинмаларига мутахассис-психологларни жалб етиш тизимини йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” да таълим-тарбия жараёнининг мақсади ва ундан келиб чиқадиган вазифалардан бошлаб аниқ фан дастурларигача бевосита дахлдор бўлган педагогик амалиётга катта аҳамият қаратилган. Республикамиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан илгари сурилган дастурий вазифаларнинг ўта жиддийлиги ва масъулиятлилигига кўра тайёрланаётган ёш мутахассисларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлашда таълимнинг сифат даражасини янада юқори босқичга кўтаришни тақозо этади. Малакавий амалиёт жараёнида таълим-тарбиянинг қонуниятларини тўлиқ тадқиқ этиш, касбий кўникма ва малакаларни, амалиёт фаолият тажрибасини эгаллаш, ўқитувчилик ишининг илмий-назарий асосларини тушуниб олиш жараёнида, талабаларда ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашдек улуғ ишда фаол қатнашаётганлигидан фахрланиш туйғусини сезиш мумкин. Талабада малакавий амалиётнинг яхлитлиги, ғоявий-сиёсий, ақлий, маънавий, меҳнат, иқтисодий, экологик, эстетик, жисмоний ва бошқа тарбия йўналишларини, меҳнат ва педагогик ҳамкорликни таркиб топтириш, уларга таълим муассасалари, оила ва жамоатчиликнинг бола тарбиясидаги харакатлари бирлигини, ўқитувчи ва ёшлар ташкилотларининг ўзаро хамкорлиги ҳақидаги тушунчаларни тартиб билан таништиришда малакавий амалиётнинг аҳамияти каттадир. Малакавий амалиёт СамДУ Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети Психология кафедраси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси ўртасида тузилган шартномага асосан Пробация бўлинмаларида ўтказиш режалаштирилган. Абдукаюмов Абдукарим амалиёт давомида Пробация бўлинмаси ижтимоий ҳаётига фаол қатнашиб ўзининг ташаббускорлиги, фидойилиги ва яхши хулқ-атвори билан доимо бошқалардан ажралиб турарди. Абдукаюмов Абдукарим амалиёт даврида фаол талабалардан бўлиб ўзининг ишчанлигини кўрсатди. Пробация бўлинмаси жамоаси билан ўзаро муносабати, ишга муносабати, ва ўртоқлари билан муомаласи яхши. Давлат қонунларини ҳурмат қилади. Жамоада, ўртоқлари орасидаги ҳурмати, ўртоқларининг унга муносабати юқори даражада. Жамоадаги касбдошларини ҳурмат қилади, уларнинг фикрлари билан келиша олади, ким билан дустлашишни билади. Ўз жамоасида тутган ўрни аъло даражада. Ўқиган жойини ва устозларини ва амалиёт ўтаган пробация ходимларини эъзозлайди, ҳурмат қилади. Билим доираси кенг, билим эгаллашга қизиқиши юқори. Нутқининг ривожланиши яхши, унинг образлилиги, эмоционаллиги, нутқ бойлиги, оғзаки ва ёзма фикрларни баён қилиш малакаси нормал ҳолатда. Кун тартибига риоя қилади, уюшқоқ, китоб устида мустақил ишлай олади, материални ўқиб ўзлаштира олади, ўзини яхши назорат килади. Меҳнатни севади, меҳнат қилиш малакаси яхши шаклланган. У амалиёт жараёнида жамоада ўзининг одоб-ахлоқи, яхши хулқи билан обрў қозонди. Абдукаюмов Абдукарим эътиқоди ўз Ватанига содиқлик билан хизмат қилиш. Орзуси ўз юртинининг осийишталигини таъминлаш ва Ватан олдидаги бурчини чин дилдан бажариш. Абдукаюмов Абдукарим келажакда Она юртига хизмат қилишни ўз бурчи деб биладиган инсон эканлигини ҳисобга олиб, уни келажакда билимли мутахассис бўлиб Ватанга хизмат қилишга ишонч билдирамиз. Тавсифнома СамДУ Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети Психология кафедрасига тақдим қилиш учун берилди. ПастДаргом туман ИИБ ЖХХ Пробатсия булими бошлиги подполковник И. ФАРМАНОВ Пробатсия булинмаси инспектори капитан Ж. ИСЛОМОВ Download 10.77 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling