Samarqand davlat arxitektura qurilish unversiteti
G‘isht olish texnologiyasi.
1.Эффектив - оддий тўлиқ ғиштга қараганда девор қалинлигини камайтиришга имкон беради: 0=1400 kg/m3 гача (ғишт); 1450 kg/m3 гача (тош); -0,04 Vt/(mk) гача;
Шартли эффектив-девор қалинлигини камайтирмасдан теплотехник хоссаларини яхшилайди, (ғишт) 0=1401-1650 kg/m3,(тош) 0=1451-1650 kg/m3, -0,58 Vt/(mk) гача;
Оддий силикат ғишт- 0=1650 kg/m3 дан ортиқ. Силикат ғиштлар сиқилишга бўлган мустаҳкамлигига қараб маркаларга бўлинади: 300; 250; 200; 150; 125; 100; 75. (kgs/m2)
Безак силикат ғиштлар рангли ва рангсиз чиқарилади. Силикат ғишт ва тошларни сув шимувчанлиги 6% дан кам бўлмаслиги керак.
Совуққа чидамлилигига қараб: 50, 35, 25, 15 маркали бўлади. (цикл) Силикат ғиштларни ер устидаги ички, ташқи деворлар учун ишлатилади. Сувга чидамлилиги кичик бўлгани учун уни фундамент, сокол учун ишлатиб бўлмайди. Силикат ғиштлар узоқ давом этадиган, юқори ҳароратга чидай олмайди.
Samarqand davlat arxitektura qurilish unversiteti
Gips asosidagi buyumlar.
Гипс ва гипсбетон буюмлар ишлатилиш сохасига нисбатан қуйидаги турларга бўлинади: пардадеворлар учун плита ва панеллар; ёпма буюмлар; деворларни қоплаш учун листлар (гипсли қуруқ сувоқ); девор тошлари ва блоклари; иссиқлик изолясияси буюмлари; архитектура-безак қисмлари (карнизлар, муқарнаслар, плафонлар, ўймакорлик буюмлари ва бошқ.).
Samarqand davlat arxitektura qurilish unversiteti
Poydevor uchun plitalar va panellar.
Пойдевор учун плиталар. Бундай плиталар гипс хамиридан тайёрланган гипсли ва тўлдиргичлар қўшилган гипс қоришмаси ва гипсбетондан тайёрланган бўлади. Гипс плиталар ўртача зичлиги қоришма таркиби ва зичлаштириш усулига боғлиқ бўлади ва ўртача 1100-1300 кгм3 ни ташкил қилади.
Гипс плиталари 800х400 ва 1500х400мм (гипсқамишли) ўлчамларда, қалинлиги 80-100 мм бўлади. Сиқилишдаги мустаҳкамлиги 3-4 МПа, намлиги массаси бўйича кўпи билан 8% ни ташкил қилади.
Гипс плиталар ишлаб чиқариш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: гипс, тўлдиргичлар, сув, қотишни секинлаштирувчи (ёки тезлаштирувчи) қўшимчалар ва пластификаторларни дозировкалаш; гипсқоришмаси қоргичда қоришма тайёрлаш; буюмни қолиплаш ва қуритиш. Гипс плиталар қуйма, титратиш ва пресслаш каби зичлаштириш усулларида қолипланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |