Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган Ўук раиси Т. Шарипов Баённома №2022 йил «реал иқтисодиёт»


Download 1.71 Mb.
bet62/91
Sana09.06.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1468721
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91
Bog'liq
ООСИ янги мажмуа тўлиқ -2021-22

Миллий валюта тизими (национальная валютная система, national monetary system) – Бир мамлакатда валюта амал қилиши билан боғлиқ бўлган иқтисодий ва қонуний муносабатлар йиғиндиси.
Миллий даромад (национальный доход, national income) – Мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини белгилаб берувчи умумлашган муҳим кўрсаткич. Соф миллий маҳсулот таркибидан бизнесга эгри солиқларни чегириб ташланган қисми.
Миллийлаштириш (национализация, natio­nalization) – Хусусий шахслар мулкларини тегишли давлат органининг махсус актига кўра давлат ихтиёрига ўтказилиши.
Минтақавий валюта тизими (валютная система контенента, currency system continent) – Ривожланган давлатларнинг жаҳон валюта тизими чегарасида ташкил этилиб, аъзо давлатларнинг валюта соҳасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари шакли сифатида фаолият кўрсатади. Масалан, Европа валюта тизими.
Моддий буюмлашган бойлик (вещественное богатство, tangible wealth) – Миллий бойликнинг инсон меҳнати билан яратилган ашёвий-буюм кўринишига эга бўлган қисми.
Модернизация – Мавжуд объектни такомиллаштириш, яхшилаш, уни янги талаб ва меъёрлар, техник шарт-шароитлар, сифат кўрсаткичларига мослаштириш.
Молия (финанс, financ) – Пул маблағларининг ҳаракати, уларнинг шаклланиши, тақсимланиши ва фойдаланиши билан боғлиқ бўлган муносабат.
Молиявий давдираш (финансовая поника, finance panic) – Шахсларнинг ўз депозитларида сақлаётган омонотни бир вақтнинг ўзида олиши, иқтисодиётда бу ҳол тижорат ва молия институтларнинг банкротлик ҳолатига тушишига сабаб бўлади.
Молиявий манбаларИқтисодиётнинг турли даражасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун тақозо этилувчи молиявий маблағларнинг келиб чиқиш манбалари. Масалан, молиявий манбалар аҳоли ва корхоналарнинг маблағлари, давлат бюджети маблағлари, қарзга олинган маблағлар, хорижий инвесторларнинг маблағлари ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин.
Молия сиёсати (финансовая политика, financial policy) – Иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми; давлат ўз функциялари ва вазифаларини амалга ошириши учун молиявий маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш тадбирлари йиғиндиси. Масалан, солиқ сиёсати, амортизация сиё­сати молия сиёсатининг таркибий қисмларидир.
Молия тизими (финансовая система, financial system) – Молиявий муносабатлар ва уларни амалга оширишга хизмат қилувчи турли даражадаги молиявий муассасалар.
Мол-мулк солиғи (имущественный налог, property tax ) – Корхона (фирма)нинг бевосита солиқларидан бўлиб, мавжуд асосий фонд (актив)ларнинг дастлабки қийматидан ҳисоблаб олинади.
Монетаризм (монетаризм, monetarism) – Муомалада бўлган пул таълимотини акс эттирган иқтисодий назария. Монетаризмнинг илк формаси; муомалада пул массаси хўжалик конъюктурасини юзага келишига таъсир этувчи омил бўлиб, муомаладаги пул массасини ўзгариши билан ялпи ички маҳсулот миқдори ўртасидан тўғри алоқа ўрнатилади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling