Самиси ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган
Download 383.36 Kb.
|
Biznes Rejalashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- СамИСИ ўқув услубий кенгашида муҳокама этилган ЎУК раиси
- Билим соҳаси: 200000 Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва ҳуқуқ Таълим соҳаси
- Таълим йўналиши: 5230100 Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) САМАРҚАНД 2021
- З.С.Артиков - СамИСИ “Реал иқтисодиёт” кафедраси мудири, PhD М.Э.Эрдонов
- Шавқиев Э. СамИСИ “Иқтисодиёт” кафедраси доценти, и.ф.н. Абдукаримов Б.
- Бизнес режалаштириш” фанидан тайёрланган ўқув – услубий МУНДАРИЖАСИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ “БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
“БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ” ЎҚУВ – УСЛУБИЙ МАЖМУА МАЪРУЗА МАШҒУЛОТИ УЧУН
САМАРҚАНД 2021 Ўқув услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирининг 2017 йил 1 мартдаги 107-сонли “Янги ўқув-услубий мажмуаларини тайёрлаш бўйича услубий кўрсатмани тавсия этиш тўғрисида”ги буйруғига мавофиқ ва Олий ва ўрта маҳсус талим вазирлигининг 2018 йил 25 август “744” – сонли буйруғининг 6-сонли иловаси билан тасдиқланган “Бизнес режалаштириш” фан дастури асосида ишлаб чиқилган.
Ўқув-услубий мажмуа Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқув – услубий Кенгашида муҳокама этилган ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш ҳамда нашр этиш учун тавсия этилган. Баённома №1, 2021 йил “____” август. “Бизнес режалаштириш” фанидан тайёрланган ўқув – услубий МУНДАРИЖАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ “БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ” фанидан ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ САМАРҚАНД 2021 I-БЎЛИМ. БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ ВА БИЗНЕС 1-Мавзу. Бозор иқтисодиёти ва бизнес 1.1. Бозор иқтисодиёти, унинг тамойиллари ва ўзига хос хусусиятлари Инсон, инсоний жамият ва иқтисодиёт бир-биридан ажралмас тушунчалардир. Иқтисодиёт инсон ёрдамида, унинг манфаатлари йўлида вужудга келган бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам айрим инсонларнинг, ҳам бутун жамиятнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Замонавий иқтисодиёт фани иқтисодиётни буйруқбозлик, бозор ва аралаш турларга ажратади. Буйруқбозлик иқтисодиёти жамиятдаги ишлаб чиқаришда давлатнинг роли етакчи эканлиги билан тавсифланади. Барча мулк давлатга тегишли бўлиб, у томонидан қабул қилинувчи қарорлар иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқлари учун мажбурий ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти – тадбиркорлик фаолияти, хўжалик ҳисоб-китоблари, товар ва хизматларни айирбошлашга, талаб ва таклиф ўртасида тартибга солинувчи нисбатга асосланган иқтисодиётдир. Уни баъзида эркин тадбиркорлик тизими деб ҳам аташади. Аралаш иқтисодиёт – турли хил шаклларда бўлиб, бозор иқтисодиёти ва давлатнинг иқтисодий жараёнларни тартибга солишдаги иштирокининг уйғунлашуви билан тавсифланади. Ўтган асрнинг 80-йиллар охирида буйруқбозлик иқтисодиёти ўрнига бозор иқтисодиёти келиб, у мос келувчи бозор муносабатлари ва мулкчиликнинг турли хил шаклларини олиб келди. Буйруқбозлик (марказлашган) иқтисодиётда бошқарув «юқоридан пастга» амал қилган бўлиб, қабул қилинувчи қарорларнинг самарали ва асосланганлиги таъминлаш учун зарур бўлган тескари алоқа доим ҳам кўзга ташланмаган бўлса, бозор иқтисодиёти ва бозор муносабатлари фаолият турини танлашда эркинликни, тадбиркорлик фаоллиги ва рақобатни кўзда тутади. Бу ерда моддий база бўлиб хусусий мулк хизмат қилади, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишни эса юқори фойда олиш рағбатлантиради. Бозор иқтисодиёти қадимги даврларда вужудга кела бошлаган бўлсада, уч юз йилдан бери амал қилиб келмоқда. Товарларни айирбошлаш заруратидан келиб чиққан бозор аста-секинлик билан жамиятдаги иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклига айланиб борди. Бозор муносабатларининг ривожланиши билан одамлар товарларни айирбошлаш қандайдир сирли алоқаларга эгалигини тушуна бошлаган бўлиб, уларни Адам Смит ўз вақтида «кўринмас қўл» деб атаган. Ҳозирги кунда бозор Адам Смит давридаги ёки К.Маркснинг «Капитал» асарида тасвирланган бозорга унчалик ўхшамайди, албатта. Бироқнинг бозорнинг асоси сезиларли ўзгармаган. Нарх, қиймат, рақобат, талаб ва таклиф – буларнинг барчаси бозор тоифаларидир. Бозор механизмини тўғри тушуниш учун нарх ва қиймат ўртасидаги фарқни тасаввур қила олиш, истеъмол ва айирбошлаш қиймати нима эканлигини, рақобатнинг асосий белгиларини билиш зарур. Бу ерда яна бир нарсанинг аҳамияти бундан кам эмас: товар айирбошлаш соҳаси сифатида бозор динамикаси юқори бўлиб, барқарорлик даражаси паст ҳамда ўз агентларига талаблари юқорилиги билан ажралиб туради. Бундай шароитларда корхонанинг муаффақиятга эришуви юқорида айтиб ўтилган тоифалардан ташқари бозор эҳтиёжлари ҳамда тадбиркорлик ташаббусининг маҳсулдорлигига ҳам боғлиқ бўлади. Кўпчиликнинг ҳисоблашича, иқтисодиётга бозор тартибларини киритишнинг ўзи етарли, вақтинчалик қийинчиликлар ўтиб кетиши билан жадал суратларда ривожланиш бошланади. Бироқ амалда бундай бўлиши мумкин эмас. Германия, Корея ва Хитойни эсга олайлик. Бу мамлакатлар икки қисмга бўлиб ташланган ҳамда мамлакатнинг бир қисмида бозор иқтисодиёти, иккинчи қисмида эса режали-тақсимот иқтисодиёти амал қилган эди. Бу мамлакатларда яшаган одамлар миллати, тили, дини ва урф-одатлари бир хил бўлсада, улар эришган иқтисодий ривожланиш натижалари бир хил бўлмаган. Демак, ҳар бир давлатнинг гуллаб-яшнаши унинг табиий ресурслари, жумладан, жамиятда тўпланган бойликдан ташқари хўжалик юритиш тизими, иқтисодиётни барча миқёсда бошқариш усул ва услубларига боғлиқ бўлади. Ривожланган мамлакатлар тўплаган тажрибалар шундан далолат берадики, жамиятнинг гуллаб-яшнашига кўпроқ бозор иқтисодиёти мос келади. Дунёда бозор иқтисодиёти амал қилмайдиган биронта ривожланган давлат йўқ. Бошқача қилиб айтганда, жаҳонда бозорсиз бой мамлакатлар йўқ. Бозорда ҳамкорлар бир-бирини эркин танлайдилар, бу ерда талаб ва таклиф вужудга келади ҳамда талаб ва таклиф мувозанатидан келиб чиққан ҳолда нарх белгиланади. Бозорда нафақат ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчининг, балки ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам мафаатлари бир-бирига тўқнаш келади. Кейинги ҳолатда ишлаб чиқарувчилар манфаатларининг тўқнашуви рақобат кўринишида экс этади. Юқорида айтиб ўтилганларнинг барчаси биринчи навбатда товар бозорига тааллуқлидир. Бироқ бозор иқтисодиёти таркибида бозорнинг бошқа турлари – товар ва хизматлар бозори, капитал бозори ва ишчи кучи бозори ҳам мавжуд. Ушбу бозор турларининг учаласи бир-бирини тўлдириб туради ва ягона бозор иқтисодиёти механизмини ташкил қилади. Бу механизм самарали фаолият кўрсатиши учун камида иккита шарт бажарилиши лозим – малакали, меҳнатсевар аҳоли ва мос келувчи давлат бошқарувининг мавжудлиги. Шу билан бир пайтда одамларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш учун психологик жиҳатдан тайёрлиги ҳам муҳим роль ўйнайди. Одамларда бозорга мос хулқ-атворни шакллантириш ва бир вақтнинг ўзида уларнинг маънавий қадриятларини сақлаб қолиш бозор муносабатлари шароитларида иқтисодиёт фаолияти учун муҳим замин ҳисобланади. Бозор иқтисодиётининг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: тартибга солинмайдиган талаб, яъни истеъмолчилар (харидорлар) ўз эҳтиёжлари ва тўлов лаёқатларидан келиб чиққан ҳолда нимани ва қанча миқдорда сотиб олишни ўзлари белгилайдилар; тартибга солинмайдиган таклиф, яъни корхоналар ва уларга тенглаштирилган бошқа хўжалик субъектлари бозор талаби ва ресурслар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда чиқариладиган маҳсулот номенклатурасини (ассортиментни) ўзлари белгилайдилар; талаб ва таклифни мувозанатловчи эркин нарх ҳосил бўлиши; маҳсулот (товар) ишлаб чиқариш ва сотишда рақобат. Юқорида санаб ўтилган, бир-бирини инкор этмайдиган асосий белгилар мавжуд бўлганда бозор механизми ўзини-ўзи ташқи муҳитга мослаштириб, тартибга солади ва бу иқтисодиётнинг самарадорлигини белгилаб беради. Ўтиш даври шароитларида бозорнинг мослашуви билан биргаликда иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу бевосита бошқарув шаклида ҳам, билвосита солиқ ва кредитлар ёрдамида ҳам амалга оширилиши мумкин. Бозор иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат: узоқ муддатли, барқарор тармоқлараро ва минтақалараро алоқалар асосида шаклланган ҳамда чекланмаган диверсификация жараёнлари билан тавсифланувчи ягона бозор маконининг пайдо бўлиши; бир томондан «эҳтиёжларнинг ортиши», иккинчи томондан эса таклифнинг кенгайиши; нархга оид бўлмаган рақобат усулларининг нархга оид бўлган усуллардан устун келиши; рақобатлашувчи ижтимоий гуруҳлар, биринчи навбатда тадбиркорлар ва ёлланма ходимлар ўртасида ижтимоий зиддиятларни бартараф қилишга имкон берувчи иқтисодиётнинг ижтимоий йўналтирилган регуляторлари; товар бозорларида рақобатли муносабатларни ғирром рақобат, иқтисодиётнинг монополлашуви ва ҳоказоларга қарши курашга йўналтирилган ҳолда қонуний ва иқтисодий марказлашган тарзда тартибга солиш; акциядорлик ва мулкчиликнинг бошқа жамоавий шаклларини ривожлантириш воситасида ҳар бир фуқарони товар бозорларида рақобатли муносабатларга жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратиш. Бозор иқтисодиётининг юқорида айтиб ўтилган ва бошқа бир қатор хусусиятлари иқтисодий муносабатлар субъектларининг бир томондан ижтимоий-иқтисодий мустақиллигига, бошқа томондан эса уларнинг манффатларини мувофиқлаштиришга асосланувчи эркинлик даражасини акс эттиради. Бироқ, бозор иқтисодиётининг энг муҳим хусусияти шундаки, у жамиятда ишлаб чиқариш жараёнини демократлаштириб, аҳоли бандлигини ошириш ва қонун доирасида «пул ишлаб олишига» хизмат қилади ҳамда бизнес ва тадбиркорлик учун кенг йўл очиб беради. 1.2. Бизнес – бозор иқтисодиётининг устивор соҳаси Бизнес («business») сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, иш деган маънони англатади. Бизнес билан машғул бўлган одатда одамлар бизнесменлар, яъни ишбилармонлар деб аталади. Ли Якокка XX асрдаги бизнеснинг «энг буюк қаҳрамони» ҳисобланади. У дастлаб Генри Форд компаниясида иккинчи раҳбар бўлиб ишлаган, кейинчалик эса унинг рақобатчисига айланган ва «Крайслер» автомобиль корпорациясининг президенти лавозимини эгаллаган. У шундай деб ёзган: «Бутун ҳаёт бу вақт омилидир. Ўз олдингга аниқ мақсад қўй. Қўлингдан келганча таълим ол, сўнгра Худо ҳаққи, бирон нарса қил». Агар бирон-бир фойдали иш қилинса – бу бизнеснинг албатта бажарилиши лозим бўлган шартидир, бизнеснинг ўзи бозор иқтисодиётининг ишбилармонлик асосидир. Бизнес эркин шахснинг ташаббуси ва ижодкорлиги асосида яратилади. У ёлланма ходимнинг кўр-кўрона буйруқни бажариши, мажбурий меҳнат қилишига қарши қўйилади. Бизнесни ҳаракатлантирувчи куч бу фаоллик, мажбурият, батартиблик ва инсоннинг ўта меҳнатсеварлигидир. Ушбу талабларга асосланмас экан, бизнес якка тарзда амалга ошириладими, жамоавий тарздами, барибир муваффақиятсизликка учраши шубҳасиз. Инсонни бизнесмен бўлишга мажбур қилиш мумкин эмас, унинг учун фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, ўз ғоя ва ихтироларини ишга солиш учун шароит яратиб бериш мумкин. Бизнесни бошлашдан аввал қуйидаги асосий тамойилларга амал қилиш лозим бўлади: Бизнеснинг қонун ва қоидаларини яхши билиш. Етарли миқдорда бошланғич капиталга эга бўлиш. Ўз зиммасига олган мажбуриятларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш. Бизнес билан фақат қўшнилар, дўстлар ёки таниш-билишлар шуғулланаётганлигидан келиб чиққан ҳолда шуғулланиш мумкин эмас. Гап шундаки, бизнес бу доим ҳам муваффақият ёки фойда келтирадиган иш эмас, у бизнесмен учун ҳам, унинг ҳамкорлари учун (жамоавий бизнес ҳолларида) ҳам маълум бир хавф-хатар ва таваккалчиликлар деганидир. Бизнес жиддий рақобат, ўзаро кураш, доимий изланиш ва қарама-қаршиликларни англатади. Айрим иқтисодчилар бизнес ва тадбиркорликни янглиш тарзда синоним тушунчалар деб ҳисоблашади. Бошқа иқтисодичилар эса улар ўртасидаги фарқни тўғри англай оладилар. Гарчи улар ўртасида «Хитой девори» бўлмасада, бироқ айрим жиҳатлардаги фарқларни ажратиб кўрсатишимиз мумкин. Download 383.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling