Қисқа хулосалар
Корхона иқтисодиётнинг асосий бўғини ва бозорнинг асосий субъекти бўлиб, жамият эҳтиёжларини қондиради ва фойда (даромад) олиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун ташкил этилади.
Корхонанинг бутун фаолияти режалаштириш объекти бўлиб, фаолият характеридан келиб чиққан ҳолда корхонанинг турли хизмат ва бўлимлари томонидан ишлаб чиқилади.
Режалаштиришда миқдор ва сифат, натурал ва қиймат, ҳажм ва солиштирма кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлардан ҳар бири фойдали бўлиб, ўзига хос ҳисоб-китоб услубиятига эга.
Бозор муносабатлари шароитларида режалаштириш мажбурийдан кўра истисно характерга эга бўлсада, айрим кўрсаткичларни тартибга солиш зарурати билан ҳамнафас бўлади. Амалиётда тартибга солиш илгари қабул қилинган режа ва мажбуриятга ўзгартиш киритиш бўлиб, барча ҳолларда корхона фаолияти ҳамкорлар ишига зарар етказмаган ҳолда асослаб берилиши лозим.
Муҳокама ва назорат саволлари
Режалаштириш жараёнида корхона томонидан қандай вазифалар бажарилади?
Бозор шароитларида корхона фаолиятини режалаштириш аввалги маъмурий-буйруқбозлик тизимидан нимаси билан фарқ қилади?
Корхона ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштиришнинг кўрсаткичлари тизимини асослаб беринг.
Ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш нима ва у режалаштириш жараёни билан қандай уйғунлашади?
Сизнингча, бозор шароитларида режалаштириш жараёни қандай кўринишга эга бўлиши лозим?
Қайси ҳолларда режага ўзгартириш киритиш мумкин?
Корхона фаолияти режаларини ишлаб чиқишда ахборот асосларининг аҳамияти ва заруратини тушунтириб беринг.
Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва тартибга солиш жараёнларини ким ёки қайси орган бошқаради?
Давлат томонидан тартибга солишнинг асосий йўналишларини тушунтиринг.
Ахборот сифатига қўйилувчи асосий талаблар қандай?
Do'stlaringiz bilan baham: |