Саноат, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичларини ижросини сўзсиз таъминлаш ва муаммоларни тезкор аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ўрганиш бўйича
-савол: Қўшимча корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш. Жавоб
Download 18.6 Kb.
|
Вилоят штабига
4-савол: Қўшимча корхоналарни экспорт фаолиятига жалб қилиш.
Жавоб: Шаҳардаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни экспорт фаолиятига жалб қилиш ҳамда хорижий хамкор топиш мақсадида 4 та корхоанларнинг “ТИЖОРАТ ТАКЛИФЛАРИ” тайёрланиб, Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этилди. Бу корхоналар қуйидагилар, - "JEMCHUJINA VOSTOKA" МЧЖ (Аёллар ва болалар трикотаж маҳсулотлари), - "PANELPLAST" МЧЖ ҚК (Полипропилен қоплари), - "Technologies Group Azia" МЧЖ (пойабзал), - "Long Xing Group" МЧЖ ХК (Чарм-пойабзал ишлаб чиқариш). 5-савол: Давлат инвестиция дастури доирасида жорий йил декабрь ойида ишга тушириш мўлжалланган йирик лойиҳалар ҳолатига саъсир кўрсатувчи ҳамда ундаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни тезкорлик билан хал этишга амалий ёрдам кўрсатиш. Жавоб: Шаҳарнинг 2022 йил учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштириш режаси “Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-72-сонли қарорига асосан Зангиота туманида 135,5 млн. долларлик 3 та лойиҳалар (“lnternational Beverages Tashkent” МЧЖнинг алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш лойиҳаси, “Expected Homes” МЧЖ ҚКнинг замонавий турдаги турар-жой бинолари ҳамда савдо комплекслари қуриш лойиҳаси, “Golden papper kraft” МЧЖнинг қоғоз ва қоғоз махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси) амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 2022 йил учун 12,4 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда хорижий кредит линиялари ўзлаштирилиши белгиланган. Ушбу лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида туманда 355 та янги ишчи ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан (“lnternational Beverages Tashkent” МЧЖнинг алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш лойиҳаси муддатидан олдин ишга тушурилди. “Expected Homes” МЧЖ ҚКнинг замонавий турдаги турар-жой бинолари ҳамда савдо комплекслари қуриш лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари давом этдирилиб келинмоқда. Жорий муаммоси мавжуд эмас. “Golden papper kraft” МЧЖнинг қоғоз ва қоғоз махсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаевнинг 2022 йил 30 сентябрдаги Ташқи савдо, инвестициялар махаллий саноатни ривожлантириш ва техник жихатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси йиғилишининг 76-сон баёнида амалга ошириш муддати 2023 йилнинг ноябр ойига узайтирилган. Юқоридаги қарор (ПҚ-72-сон) асосида тасдиқланган тармоқ жадвалларига биноан жорий йилнинг январь-ноябр ойлари учун режа 11 млн. доллар қилиб белгиланган бўлиб, амалда юқоридаги қарорда келтирилган лойиҳалар ҳисобидан 30,8 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди ва қарор режаси 280 % га бажарилди. 6-савол: Худудий инвестиция дастури доирасида жорий йил декабрь ойида ишга тушириш мўлжалланган йирик лойиҳалар ҳолатини кўриб чиқиш ва улардаги мавжуд муаммолар ва камчиликларни тезкорлик билан хал этишга амалий кўмаклашиш. Download 18.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling