Саноат, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичларини ижросини сўзсиз таъминлаш ва муаммоларни тезкор аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ўрганиш бўйича
Download 18.6 Kb.
|
Вилоят штабига
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жавоб
- “FOAM LINE VOSTOK” МЧЖ ХК
- “BEK MEGA TEXSTILE” МЧЖ
- 2-савол
- 3-савол
Саноат, инвестиция ва экспорт прогноз кўрсаткичларини ижросини сўзсиз таъминлаш ва муаммоларни тезкор аниқлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ўрганиш бўйича МАЪЛУМОТ 1-савол: Ишлаб чиқариш хажмларини пасайтирган саноат корхоналарининг муаммоларини таҳлил қилиш. Аниқланган муаммоларни чуқур ўрганган ҳолда, тезкор бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ҳамда тегишли амалий ёрдам ва кўрсатмалар бериш. Жорий йил якуни билан маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича белгиланган мақсадли кўрсатгичларни таъминлаш холатини ўрганиш ҳамда уларни сўзсиз таъминлаш чораларини ишлаб чиқиш. Жавоб: 1. Шаҳардаги “LIDER COMPOSITE GROUP” МЧЖ томонидан қурилишда ишлатиладиган Композит арматуралари ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсулотга талаб камайганлиги сабабли ишлаб чиқариш хажми камайтирилган. Корхонага ишлаб чиқарган махсулотларига янги харидорлар топишда амалий ёрдам бериш. 2. “FOAM LINE VOSTOK” МЧЖ ХКда Паролон маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган махсулотга талаб камайганлиги сабабли ишлаб чиқариш хажми камайтирилган. Корхонага ишлаб чиқарган махсулотларига янги харидорлар топишда амалий ёрдам бериш. 3. “BEK MEGA TEXSTILE” МЧЖда Тайёр турдаги текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Ушбу корхонада ишчи кучи кескин камайиб кетганлиги сабабли ишлаб чиқариш қуввати камайган. Лойиҳани тўлиқ қувватда ишлаши учун қўшимча ишчи кучи жалб қилишда амалий ёрдам бериш. 2-савол: Экспортга ортиш кунлик графиклари ижроси ҳолати. Жавоб: Шаҳарда фаолият юритаётган экспортёр корхоналарни мониторинг қилиш натижасига кўра маҳсулотларни экспортга юклаш кунлик гарфиги (01.12.2022 йилдан 25.12.2022 йил даври учун) тасдиқланди ҳамда Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасига тақдим этилди. (Жадвал илова қилинади.) 3-савол: Экспортчи корхоналар дуч келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда тезкор хал этиш бўйича таклифлар. Жавоб: Шаҳарда фаолият юритаётган экспортёр корхоналарни экспорт қилишда қуйдагилар аниқланди. Жумладан, - "AGRO SAVDO XOLDING" МЧЖ ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун 2000,0 млн. доллар айланма маблағ кредитлари учун эҳтиёжи мавжуд бўлиб, Тошкент шаҳар, "Узсаноатқурилишбанки" АТБ Чилонзор филиали томонидан ўрганиб чиқилмоқда. - шаҳарда фаолият юргизаётган "Textile Mill Tashkent" МЧЖ ҚК, "FOOD AGRO COMPANY BB" МЧЖ, "AQUA-PRODUCTS" МЧЖ корхоналарида газ ва электр энергиялар тез-тез узилишлар сабабли корхоанларнинг ишлаб чиқариш ҳамда экспорт кўрсаткичларининг тушиб кетиши натижада экспорт шартномада белгиланган ҳажмлар ўз муддатида ишлаб чиқарилмаслиги олиб келмоқда. Download 18.6 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling