Сатира ва юмор ҳақида назарий маълумот Вашингтон Ирвинг ҳикояларида сатира ва юмор


Download 137 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi137 Kb.
#1205703
Bog'liq
2 bob tiklangan


Сатира ва юмор ҳақида назарий маълумот
Вашингтон Ирвинг ҳикояларида сатира ва юмор
Тадқиқотимизда тилшуносликда таъсирчанликни ифодалашда ишлатиладиган алоҳида адабий жанрларидан ҳисобланган сатира ва юморнинг лисоний бирликлари ўрганилган. Тадқиқотнинг назарий қисмида сатира ва юморни ифодаловчи, юзага чиқарувчи воситалар таҳлил қилинади. Шунингдек, адабиётшунослигдаги “юмор” ва “сатира” тушунчалари ривожига бағишланган филологик ишлар ҳақида умумий маълумот берилади.Кулги адабиётда умумий ҳолатда ҳажвиёт, хусусий ҳолатда сатира ва юмор ислоҳатлари остида ифодаланади. Мазкур кулги самимий, қувноқ кулги эмас, аксинча, кинояли, заҳарханда, Гоголга хос “смех сквоз слёзы” – аччиқ кулгидир.
Хўш, умуман беозор кулги борми? Баъзи фактларга қараганда борга ўхшайди. Лекин бу беозор кулгининг ўрни ҳаётда ҳам, адабиётда ҳам жуда кам кўринади. Шу даражада камки, ҳатто унинг мавжудлиги ҳакида фикр юритишга одамнииг тили бормайди. Н. Г. Чернишевский ҳар бир юмор асосида бир-бирига боғлиқ икки нарсани кўрган экан. Улардан бири кулги, иккинчиси ғам-ғусса. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ҳар бир кулгининг тагида кулдирувчининг ғам-ғуссаси ётади, кулдирувчи китобхонни кулдира туриб ўша ғам-ғуссага шерик қилмоқчи бўлади.
Ўткир аччиқ кулги, хажв, енгил, «чучук» кулги юмор саналади. Айрим асарларда хажв устун бўлса, баъзиларида юмор палласи босиб кетади, хажв, юмордан бирдек унумли ва ўринли фойдаланилган асарлар ҳам анчагина.
Сатира ва юморнинг жанр хусусиятини белгиловчи асосий етакчи восита бу комизм ва уни тарғиб этувчи кулги ҳисобланади.
Тилшуносликда, сатира ва юморнинг яратилиш йўллари ва умумий назариясини текшириш учун, аввало, уларнинг тасвир воситалари, ишлатилиш ўрни ва тили, сатирик образларининг турли бадиий усулларда ифодалаш вазифаларини аниқлаб олиш зарур. Сатира ва юмор масаласига оид айрим назарий фикрлар ўртага ташланган. Жумладан сатира ва юморнинг моҳиятига доир назарияни ёритишда Н. Г. Чернишевский, Н. О Гоголь, В.С. Курочкин, Д.Д. Минаев, М.Жемчужников, Г.Н. Жулаев, М.Бахтин, Жан-Поль, Рихтер, Л.Пинский, А.Борев, В.Н. Пропп, А.Макарин, А.Абдугафуров, Х.А.Абдусаматов, С.Ахмад асарларидаги сатирик аспектнинг назарий хулосоларига илмий-ижодий ёндашдек. Сатирик роман, қиссалар Сервантес «Дон Кихот», Гогол «Ўлик жонлар», Неъмат Аминов «Ёлғончи фаришталар» ва ҳ.к., сатирик пьесалар Гогол. «Ревизор», А.Корнейчук, «Фронт», A.Қаҳҳор «Тобутдан товуш» ва ҳ.к. анчагина, сатирик ҳикоя, фельетон памфлетлари сони жуда кўп.
Тадқиқотда сатирик ёзувчиларнинг асарлрида сатирик жанрларнинг бирикиши, сатирик жанр турларининг қўлланиши асос қилиб олинган. Демократик адабиётда юмор ва сатира билан баравар турувчи, ҳажвиётнинг бир қисмидир. Сатира ва юморнинг яратилиш йуллари тасниф ва тавсиф қилинади, бадиий асар тўқимасидаги ўрни, вазифалари, умумий прициплари, адибнинг ҳар бир жанрда қўллаш маҳорати, уни юзага чиқарган манбалар ва омилларни ўрганишга бағишланган бу тадқиқотлар илмий ва амалий аҳамиятга эгадир. Сатирик, юморист асарлар, асocaн, кулги, юмор асосига қурилади. Ҳажв, кулгини юзага келтирадиган нарса сўздир. Демак - сатира, юморнинг бош қуроли - сўз.
Ғарбда ҳажв «сатира» номи билан юритилади. «Сатира» сўзи бир неча маънони билдирар экан: баъзилари «сатира» - грекча сўз бўлиб, кичик худо - сатир (satyuros) номидан келиб чиққан дейишса, бошқалар фикрича, унинг ибтидоси лотинча сўзга тaқалган бўлиб «аралаш-қуралаш, икир-чикир, омихта таом» маъноларига бориб тақалар экан. Сатиранинг вазифаси нимадан иборат? Сатира, юмор ҳаётда учрайдиган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган камчилик, иллатларни кўрсатиш, очиб ташлаш, фош этишдан иборат, токи бундай нуқсон, қусурлар, нохуш ҳолатлар барҳам топсин, йўлимизга ғов бўлмасин.
Сатира (лот. satira — қурама, ҳар хил нарса) ҳаётдаги ярамас ҳодисаларни, камчилик ва нуқсонларни қаттиқ масхаралайдиган ва қоралайдиган ўткир ҳажвий асар. Ғофур Ғулом сатиралари.
Сатира – адабиёт ва санъатда: кишидаги нуқсонлар ва ҳаётдаги камчиликлар, салбий ҳодисаларни аёвсиз танқид қилиш, фош этиш ҳамда шундай мазмунда ёзилган бадиий асар; хажвиёт. Сатира ижодкорнинг мавзуга қараши ўз сезги ва ҳис-туйғуларидан устун туради. “Ўзбек адабиёти”.
Сатира — комиклик тури, тасвир объектини аёвсиз кулги воситаси opқали англаш. Воқеликни бадиий акс эттиришнинг ўзига хос усули бўлиб, унда жамиятдаги бемаъни, асоссиз, нотўғри ҳодисалар, иллатлар фош қилинади. Воқеаларнинг реал кўринишини ўзгартириб, ошириб, бўрттириб, муболаға қилиш, кескинлаштириш ва шартлиликнинг бошқа кўпгина турлари ёрдамида яратилган образ орқали Сатира объектига «ишлов» берилади. Сатира муаллифи комикликнинг бошқа турларидан (юмор, ҳикоя ва б.) ҳам фойдаланиши мумкин, бироқ Сатира учун салбий тус бериб, кескин ифодаланган эстетик объект характерли ҳисобланади. Қадимий рим адабиётида сатира (satura) танқид қилувчи, фош этувчи асарларга нисбатан қўлланган экан. Кейинчалик ўзининг жанрий хусусиятларини йўқота бориб, кўпгина жанрлар (масал, эпиграмма, бурлеска, па мфлет, фельетон, комедия ва сатирик роман) нинг ўзига хос хусусиятини белгиловчи адабий жинсга ўхшаб қолади. Сатира ижтимоий курашнинг энг муҳим қилувчи кулги орқали яратилган идеалнинг умумхалқ ва универсал воситаси бўлиб, унга тарихий шароит, миллий ва ижтимоий тараққиёт фаол таъсир кўрсатади. Сатиранинг маънавий таъсир кучининг ўткирлиги унда инкор бўлиши билан белгиланади. Сатиранинг эстетик вазифаси тубанлик, нодонлик ва бошқа ижтимоий иллатларга қарамақарши тарзда кишиларда юксак инсоний туйғуларни уйғотиш ва қайта тиклашдан иборат. Сатирада муаллифнинг индивидуаллиги кулги остига олинган объект ҳақида муросасиз фикр айтиш, унга аниқ ғоявий муносабат билдириш орқали намоён бўлади. Сатирик анъаналар Шарқ халқлари ижодида қадимдан мавжуд. Жаҳон маданиятига ҳисса бўлиб қўшилган ва Шарқ адабиёти шуҳратини кенг ёйган асарлар дастлаб фольклорда «Минг бир кеча» заминида, санскритча «Панчатантра», форсча халқ қиссалари, туркуми, Насриддин ҳақидаги турк ва ўзбек латифалари асосида яратилган. Китобий (ёзма адабиётдаги) сатиралар ҳам Шарқда кўпдан машҳур. Унинг ғоялари хитой новеллалари, форс адабиёти рубоийлари ва ҳинд қиссалари мотивлари биланн суғорилган. Рус адабиётида Н.В. Гоголь, М.Е. Сальтиков-Шедрин, О.Домье, Ф.Гойя ва Ж.Свифт сатирани юксак босқичга кўтардилар. Ўзбек адабиётида сатиранинг илк намуналари дастлаб халқ ижодида (терма ва айтишувлар, Насриддин Афанди, Алдар кўса образларида) яратилган, кейинчалик ёзма адабиётда тараққий этган. Навоий, Турди, Махмур, Гулханий, Ҳозиқ, Муқимий, Завқийлар Сатира жанрида ижод қилдилар. Сатиранинг кейинги тараққиёти Ҳамза, Қодирий, Ғози Юнус, Сўфизода, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Аҳмад, Н.Аминов, С. Сиёев ва бошқа номи билан боғлиқ.
Сатира-санъатда комилликнинг номоён бўлиш усули, муаллифга салбий туйулган ҳодисаларни йуқотишга қаратилган масхарали кулги. Сатира кучи сатирикнинг ижтимоий ҳаётдаги позицияси ва сатирик методлар (киноя, муболаға, бўрттириш, аллегория, пародия ва бошқаларнинг таъсирчанлигига боғлиқ . Сатира халқнинг “кулги” маданияти асосида вужудга келади ва аста-секин санъатнинг бир қанча турлари, жинслари, жанрлари: (комедия, фарс, шарҳ), адабиёт (драма айниқса комедия, эпос, лирика), публицистика (памфлет, фельетон ), тасвирий санъат (карикатура, фарж) , эстрада, кино, телвидение ва бошқаларни қамраб олади. Яхлит асар ёки айрим образлар, вазият, эпизодлар сатирик бўлиши мумкин. Сатира тўхтовсиз зўрайиб борадиган муболаға эмас, аямай ишлатилган, ўлчанмай чапланган бўёқлар ҳам эмас. Сатира — ҳаётда, ҳар қадамда, ҳодисалар замирида яшириниб ётган кулгини пайқашга, уни асарга кўчириб, қайта яратишга, жонлантиришга имкон берадиган алоҳида қобилият туфайли туғилади. В. Г. Белинский сатира ҳақида гапира туриб шундай деб ёзган эди: «Сатира камчиликларни, кишиларнинг заиф томонларини, қабоҳатларни масхаралаш эмас, балки дарғазаб ҳиснинг ҳамласи, энергияси, олижаноб идеал талаби асосида туғилган ғазабнинг момақалдироғи ва чақмоғи бўлиши керак» Белинский бу фикрни ўтган асрнинг қирқинчи йилларида айтган. Бу рус адабиёти тараққиёт чўққисига биринчи қадамларини қўяётган бир даврда эди. Рус адабиётининг ундан кейинги тараққиёти, камолоти улуғ танқидчининг мазкур фикрлари қанчалик ҳақ эканини исбот қилиб берди.Дарҳаҳиҳат, дунёга донғи кетган улуғ сатириклар: Н. В. Гоголь, Салтиков-Шчедрин, А. Островский, А. П. Чехов кулгиси маълум бир индивидлар устидан кулиш эмас, балки инсонни зулматга боғлаб ҳўйган ижтимоий тузум устидан, ҳаётнинг олға силжишига тўсиқ бўлиб турган тартиблар устидан аччиқ ва заҳарханда кулги эди. Бу кулгилар инсон зотини эркин, озод, тенг ҳақ-ҳуқуқли кўриш идеали асосида буюк санъаткорлар фикри исёни, улар қалбида момақалдироқ гулдироғи, дардли юракларидан чаҳмоқдек отилиб чиққан заҳарханда кулги эди, Белинский мазкур санъаткорлар сатирасини ҳам кўриб, ўқишга сазовор бўлган бўлса эди, сатирага юқорида қайд қилинган таърифга нисбатан ҳам забардастроқ, ўз ҳис-туйғуларини яна ҳам тўлароқ ифода қиладиган таъриф берган бўлармиди!
Улуғ рус классиклари ўзлари яшаб турган жамиятнинг нақадар разил, нақадар ноадл эканлигини, инсон номли улуғ зот учун нақадар ноқобил эканини ўша жамиятнинг ичидан туриб фош қилдилар. Бу ишни маъқул даражада ўзлари яшаб турган жамиятга нисбатан — Муқимий, Фурқат, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Сўфизодалар ҳам қилдилар.
Сатира пафосдир, пафоснинг комизм турига киради, илгари Шарқда хажвия деб аталган ва юморни ҳам ўз ичига олган. Сатира йўқотишни, юмор тузатишни назарда тутади. Сатира бошқа адабий турлардан шуниси билан фарқданадики, унда ҳаётдаги мутаносиблик сақланмайди, балки муболағаларга, гротескларга катта ўрин берилади. Оддий карикатурада хам ҳаётдаги нарсалар бўрттирилган, орттирилган, кулгили қиёфага солинган ҳолда аён бўлади. Сатирада кишиларнинг ахлоқий-эстетик қарашларига мувофик, келмайдиган, юксак мукаммаллик хақидаги тасаввурларга, муддаоларга мос булмаган, тубан нарса-ходисалар кулгили тарзда фош этилади. Сатира чинакам сатира бўлмоғи учун, биринчидан, унинг ижодкори қандай идеалга таянаётганлигини аниқ билиш лозим, иккинчидан, унинг тиғи қаратилган нарса аниқ бўлиши керак. Сатира асарларда ҳаётдаги маразлар аёвсиз тарзда фош этилади. Уларнинг намунаси сифатида Абдулла Қаҳҳорнинг «Оғрик, тишлар» номли сатирик комедиясини эслаш мумкин.
Сатира комикликнинг асосий турларидан бири. Сатиранинг юмордан фарқи шундаки, у ўз объектида айрим нуқсонлар, тузатса бўладиган камчиликларни эмас, балки бутунлай танқид ва инкор этиладиган моҳиятни – жамият ва унинг тараққиёти учун жиддий зарар келтирадиган, ижтимоий хавфли иллатларни кўради. Шу боис сатира тузатишни эмас, бутунлай йўқотиш мақсадини қўяди. Сатирадаги кулги юмордаги каби дўстона, беғараз кулги эмас, балки фош қилувчи бешафқат кулгидир (мас., А.Қаҳҳор. «Оғриқ тишлар», «Тобутдан товуш»); Бадиийлик модуси – сатира, одатда, қаҳрамонликка тескари модус сифатида талқин этилади. Сатирик модус қаҳрамони жамият ҳаёти учун муҳим ва долзарб мақомга даъво қилгани ҳолда, шахс сифатида бундай мақомга муносиб бўлолмайди. Унинг барча интилишлари, муҳим ва ноёб шахс эканига ўзини ва бошқаларни ишонтиришга уринишлари, ўзи эгаллаб турган мақомни сақлаб қолиш учун хатти-ҳаракатлари – барчаси ўз-ўзини тасдиқлаш шаклида бўлишига қарамай, моҳиятан ўз-ўзини инкор қилишгача олиб келади. Сатиранинг идеали ҳам худди қаҳрамонлик модусидаги каби жамият ҳаётидаги энг муҳим ва долзарб вазифани адо этувчи шахсдир. Фарқи шуки, сатирик қаҳрамоннинг моҳияти (имкони, савияси ва б.) у ижро этаётган рол (ижтимоий мавқеи, вазифаси)дан анча тор. Қаҳрамон буни англаб тургани ҳолда, ўзини эгаллаб турган мавқеига муносиб қилиб кўрсатишга интилади, бу эса уни қаҳрамонлик ва трагик модуслардан фарқлайди. Сатирик модуснинг воқае бўлишида муаллифнинг фаол муносабати, кулги орқали инкор қилиш мавқеида туриши муҳим. Шу билан бирга, сатирик модус марказидаги шахс муаллиф учун кулги объектигина бўлиб қолмайди, у ҳам, модус назариясидаги «мен-оламда» концепциясига кўра, трагик ва драматик қаҳрамонлар каби муаллиф (китобхон) учун ўз-ўзини англаш имкониятидир. Айтиш керакки, модус маъносидаги сатира комиклик тури сифатида тушунилган сатира билан доим ҳам мувофиқ келмайди. Бу ўринда сатира қаҳрамонлик модусининг трансформацияга учраши натижасида ва унинг зидди сифатида пайдо бўлгани (қаҳрамон – аксил қаҳрамон), шунингдек, комиклик сатиранинг бош хусусияти эмас, балки унинг учун факультатив ҳодиса эканлигини эсда тутиш лозим. Бундан ташқари, битта асар доирасида турли бадиийлик модуслари қоришиқ ҳолда намоён бўла олади. Агар шулардан келиб чиқилса, мас., А.Қаҳҳорнинг «Сароб» романидаги Саидийга фақат драматик модус эмас, сатирик модус қаҳрамони сифатида ҳам қараш керак. Муаллиф уни инкор қилади, бироқ қаҳрамон эстетик аналогия сифатида ёзувчи учун ўз-ўзини англаш воситаси бўлиб, Саидийнинг йўли нотўғри эканлигини ўзи учун тасдиқлаб олишни хоҳлайди. Табиийки, ўқувчида ҳам худди шу ҳолнинг кечиши кўзда тутилади. Демак, «Сароб»дан трагик ёки фақат драматик катарсисни кутиш ўзини оқламайди, чунки бу ҳолда субъект – объект – ўқувчи бирлигига эришилмайди. «Сароб»нинг баъзан нотўғри талқин ва баҳоларга учрагани асар бадииятининг айни шу хусусияти доим ҳам эътиборга олинмагани билан изоҳланиши мумкин.
ЮМОР (ингл. humour – кайфият, мойиллик) – 1) комиклик турларидан бири. Бадиий асарда кишилар, воқеа-ҳодисалар устидан енгил, дўстона, беғараз кулиш. Юморда кулгилилик очиқ-ошкора намоён бўлади, аммо ошкор кулги остида енгил-елпи ҳазил, кўнгилхушлик мақсади эмас, жиддийлик мавжуд. Юмор ўз объектида қисман бўлсада идеалга мувофиқ жиҳатларни кўради, уни мукаммаллаштириш, нуқсонларини бартараф қилиш, ундаги умуминсоний қимматга молик жиҳатларни юзага чиқариш мақсадини кўзлайди. Шунинг учун Юморда танқид руҳи, нуқсонлар устидан кулиш билан бирга хайрихоҳлик, ачиниш ҳам мавжуд. Юморнинг қатъий чегараларини белгилаш ниҳоятда мушкул, шу боис у кўпинча комикликнинг сатира, киноя, сарказм каби кўринишлари билан қиёсан тушунтирилади. Жумладан, манба-
ларда Юморнинг, сатирадан фарқли ўлароқ, объектни тўла эмас, балки унинг айрим жиҳатларинигина инкор қилиши таъкидланади. Юморда кулги ниқоби остида жиддийлик, кинояда эса жиддиийлик ниқоби остида кулги яширинган бўлади. Шу қарашлардан келиб чиқиб баъзан объектга нисбатан хайрихоҳ муносабатни Юморнинг белгиловчи хусусияти сифатида кўрсатиш ҳоллари ҳам бор. Бироқ бу қарашга тўла қўшилиб бўлмайди, чунки Юморнинг эмоционал диапазони ғоятда кенг бўлиб, у шафқат ва ҳамдардликдан (Ғ.Ғулом. «Менинг ўғригина болам») тортиб шафқатсиз (А.Қаҳҳор. «Бошсиз одам»), ҳатто «қора юмор»гача қамраб олади. Сарказм, закийлик, карикатура каби комиклик кўринишларидан фарқли равишда, юмор ва сатира асар пафоси даражасига кўтарилиши мумкин. Юморга пафос кўриниши сифатида қаралганда унинг идеалга бутунлай зид бўлмаган объектга қаратилган бўлиши (Г.Поспелов) назарда тутилади. Агар юмористик пафос объектга маънавий-ахлоқий мавқедан ёндашса, сатирик пафос объектнинг ижтимоий мавқедан туриб инкор қилинишини кўзда тутади. ХХ аср жаҳон адабиётида Юмордаги хайрихоҳлик, асосан, сақланиб қолгани ҳолда, ачиниш туйғуси сусайиб боргани кузатилади. Мазкур ҳол, айниқса, модернистик ва постмодернистик адабиётларда яққол кўзга ташланадики, уларда «қора юмор» устуворроқ мавқе тутади. Бу эса уларнинг дунёқарашидан келиб чиқувчи объектни ўзгартириш, тузатиш имконларига ишонмаслик, бунга умидсиз қараш натижасидир; 2) бадиийлик модуси. Юморга хос «мен – оламда» концепциясига кўра, қаҳрамон ижро этаётган роль унинг тақдири ёки бурчи эмас, балки бир ниқоб, холос. Юмористик модусдаги энг олий қадрият – индивидуаллик, фақат бу индивидуаллик қаҳрамон муттасил алмаштириб турувчи ниқоб ортида қолиб кетади. Юморист ўз вазифасини ниқоб ортидаги моҳиятни, индивидуалликни кўриш ва кўрсатишда деб билади. Муҳими, бошқа модуслардаги каби қаҳрамон юморист учун ҳам ўзини англаш объекти, яъни муаллиф қаҳрамон (унинг ўз ниқобига мос далли-девона қилиқ-ҳаракатлари) орқали ниқобдан халос бўлиш йўлини «яшаб ўтади». Худди шу йўлни асарни қабул қилиш жараёнида ўқувчи ҳам босиб ўтадики, шу жиҳатдан субъект – объект – ўқувчи бирлиги ҳақида, демак, бадиийлик модуси ҳақида гапириш мумкин бўлади. Мас., Э.Воҳидовнинг «Донишқишлоқ латифалари» туркумига кирган шеърларнинг ҳар бири – Матмусанинг турли ҳаётий ҳолатлардаги «ниқоб»лари. Бу воқеалар – Матмусанинг ўзини намоён этиш, нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйиш, мавжудлигини тасдиқлаш йўлидаги хатти-ҳаракатлари. Лекин мазкур хатти-ҳаракатларда кўп номувофиқликлар (мақсад билан имкон, мақсад билан восита, даъво билан реаллик ва ҳ.) кузатиладики, қачонки қаҳрамон шуни англаса, ниқобдан халос бўлиши ва ўзлигига қайтиши мумкин. Э.Воҳидов латифаларида Матмуса доим ҳам ниқобдан халос бўлмайди. Лекин шоир ниқобдан халос бўлиш заруратини англатади, яъни Матмуса эплай олмаган ишни китобхон уддалашига умид қилади. Шу асосда туркумни ўқиш жараёнида субъект – объект – ўқувчи бирлиги таъминланади, «Донишқишлоқ латифалари» яхлит ҳолда юмористик бадиийлик модусига тааллуқли бўлади. (Д.Қурвонов, З.Мамажонов, М.Шералиева. Адабиётшунослик луғати. Тошкент.: “Адабиёт нашр”. 2013.-б 379. 408 умб)
ЮМОР — кулги билан хайрихоҳликни ўзида мужассам этган комиклик тури. Бадиий адабиётга мансуб юмористик асарда ёзувчи ижтимоий ҳаётдаги, шахсий турмушдаги, хусусан, айрим кишилардаги баъзи камчилик нуқсонлардан кулиб, уни танқид қилади. Бунда ёзувчи танқид қилинаётган объектнинг йўқотилишига тарафдор эмас, унга ачинади, ундаги мавжуд камчиликнинг тузалишини истайди. Енгил танқид, ҳазил руҳи билан Юмор сатирадан фарқ қилади. Сатирик асарда ижтимоий ҳаёт ҳодисалари заҳарханда кулги орқали фош этилса, характердаги нуқсонлар ҳазилмутойиба, киноя билан танқид қилинади. Сатирада Юмор унсури бўлганидек, Юморда ҳам сатира унсури бор. Ҳар қандай жиддий асар (роман, қисса, ҳикоя, достон, шеър ва шаҳрик) да, халқ ижоди намуналарида ҳам Юмор бўлади. Ғарб адабиётидаги асосий намояндалари Сервантес, Л.Стерн, Ч.Диккенс, Н.В.Гоголь, М.Твен; ўзбек адабиётида эса Муқимий, Ғ.Ғулом, А.Қаҳҳор, С.Аҳмад ва бошқалар Тасвирий санъатда Юмор воқеа, нарса, жонивор, айниқса, кишиларнинг хатти ҳаракати кулгили тасвирланган, енгил танқид этилган, умуман кўриниши, иши ҳазил мутойиба тарзида кўрсатилган тасвир (кўпинча графика асари)дир. [1]
Юмор – камчиликлар, айрим воқеа ва ҳодисаларни кулгили қилиб ҳазиломуз тасвирлай билиш, уларни беғараз ҳажв қилиш, Бутун ҳаракатлари юморга бой булган Наби Раҳимов яратган ҳар бир образ фавқулотда ҳаётийлиги .. билан қалбларни мафтун этади. Х.Тўҳтабоев , Саҳнамиз юлдузи. [2]
Юмор – кулги билан хайрихоҳликни ўзида мужассам этган комиклик тури. Сатира ва киноядан фарқли равишда Юмор субьективлик ва кўчма маънолилик табиатига эга. Адабиётдаги асосий намоёндалари Сервантес, Л Стерн, Ч. Диккенс, Н.В. Гоголь, М Твен, ўзбек адабиётида Муқумий, Ғ. Ғулом, А.Қаҳҳор, С.Аҳмад. [3]
Адабиёт ижтимоий онгнинг маҳсули сифатида майдонга кслгандан бери икки йўналиш билан ривожланаяпти. Бири — ҳаётнинг ижобий томонларини улуғлашдан иборат бўлса, иккинчиси — ҳаётнинг ярамас томонларини фош қилиш — инкор ҳилишдан иборатдир. Қайси бир шоир ёки ёзувчини олманг унинг ижодида доим мана шу икки йўналишни кўрамиз. Шоир ё ёзувчи ниманидир улуғлайди ё ниманидир қоралайди. Бироқ умумадабиётнипг вазифаси бир: ҳаётнинг гўзал, инсон учун ўрнак бўларлик томонларини улуғлаш, ҳаётнинг ижобий томонларининг моҳиятини жамият аъзоларига тўлароқ очиб бериш. Инкор қилиш ҳам сўзсиз шу мақсадга бўйсунади. Фақат фарқи шундаки, ҳаётнинг ижобий томонларини улуғлашда санъаткор ўз вазифасиии бевосита амалга оширади, ҳаётнинг салбий томонларини фош қилувчи санъаткорлар эса бу ишда билвосита йўллар билан боради.
Лекин ҳаётнинг қайси томонини олиб тасвирлаш, қайси томонини олганда талант ўз куч-ҳувватини тўла намойиш қила олади — бу масалалар мазмундан кўра кўпроқ шаклга тегишли гаплардир. Гап ҳаётнинг ижобий томонини олиб улуғлайдими, салбий томонларини олиб инкор қиладими, реалистик адабиёт ижодчисининг мақсади, юқорида айтганимиздек, битта: ҳаёт гўзаллигини улуғлаш, парвариш қилиш. Бир талант бу вазифани бир йўл билан амалга оширади. Улуғ танқидчи В. Г. Белинский Гоголь сатирасига нисбатан айтган фикрларини умумлаштириб ёзган эди: «Шу вақтнинг ўзида бу ёзувчп (Гоголь назарда тутилади) юмори ҳаёт воқеликларини тўғри акс эттирганн ҳолда, унинг гўзал ва идеал томонларини, гарчи улар ҳақида бевосита бир нима дейилмаса ҳам улуғловчи қудратли восита, бошқача қилиб айтганда, инкор қилиш йўли билан ҳаётнинг фақат ижобий томонларини акс эттирувчи санъаткорларга нисбатан ҳам гўзалликни муваффақиятли улуғлай оладиган санъаткор юморидир»1.(В.Г.Белинский, Русские писатели о литературном труде, том I, «Советскии писатель», Ленинград, 1954, стр. 582.)
Шу сабабдан бўлса керак, у ижодининг аввалги этапларидан бошлаб ўзини сатирик ҳис қила бошлади, шу соҳада у қунт билан ишлади, дунё адабиёти- даги сатирик тажрибасини ўрганди, ўзига хос сатирик ижод яратди.
Ҳажв билан юмор орасида хитой девори йўқлиги маълум..,Бугина эмас, баъзан ҳажвият билан юморни бир-биридан ажратиш ҳам қийин бўлиб қолади. Юмор қатнашмаган ҳажв бўлмаганидек, ҳажвий маъно касб этмаган юмористик асар ҳам бўлмайди.
Бизнинг назаримизда ҳажвий асарлар билан юмористик асарлар орасидаги фарқ аввало инкор қилиш усулига, ҳажвий мақсад учун қўлланилган пўл ва воситаларга боғлиқ .У Ҳажвий асарларда бош восита аёвсиз, жиддий фош ҳилиш бўлса, юмористик асарларда бош восита масхара қилувчи аччиқ хандадир.Тўғри, ҳар бир ҳажвий асарда ҳам аччиқ ханданинг ўрни бор. Гап мана шу ўриннинг даражасида. Жиддий фош қилувчи йўл билан яратилган ҳажвий асарларда аччиқ ханда қандайдир ёрдамчи ролни ўйнаб, аёвсиз фош ҳилиш йўлини яна қувватлаш учун хизмат ҳилади. Юмористик асарларда эса аччиқ ханда бош ролни ўйнайди. Соф ҳажвий асарларда жиддий фош ҳилиш асарнинг жони, ханда тани бўлса, юмористик асарларда масхараловчи ханда унинг ҳам жони, ҳам танидир.
Ҳажв билан юмор орасидаги фарқ ҳақида эстетика на адабнётшуносликда ҳануз ҳар хил фикрлар айтилиб келинмоҳда. Бировлар юмор билан сатира орасида катта фарқ дхтариб, адабиётиинг бу икки турини бир-бириға зид ҳуйишгача бориб етадилар. Узбек ҳажвияти ҳаҳида каттагина асар яратиб, кўпгина ҳимматли фикрлар айт- ган дафиз Абдусаматов хажвият билан юмор орасидаги фарқни ҳақида шуидай деб ёзади:
«Юморнинг сатирадан фарқи шундаки, у маълум социал ҳодисани бутунлай барҳам беришга тарғиб қилмасдан, балки ундаги нуқсон ва камчиликларни йўқотишга ундайди»1. (Ҳ.Абдусаматов, Узбек сатираси масалалари, Тошкент, Ғ. Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1968, 208-бет.)
Сиртдан қарасангиз, бу хилдаги фикрни айтишга тад- қиқотчининг ҳаққи бордек, юмор шунчаки кулгидек кў- ринади. Кулгувчи кулгига дучор бўлган воқеа ва ҳоди- сани шу ондаёқ ер билан яксон қилишни назарда тут- майди, албатта. Бундан ташқари, Ҳафиз Абдусаматов мазкур ақидани олға сурар экан, олдин яратилган ада- бнй манбаларга суянади. У танқидчи Д. Николаевнинг фикрига асосланади. Д. Николаев «юмор» сўзининг маъ- носини шарҳлаб: «Юмор билан инсонлар ғазабли равиш- да масхараланмайди, улар руҳан ўлдирадиган кулгига дучор қилинмайди. Жиддий салбий характерга эга бўл- маган, ўзида жиноятлн ншларни акс эттирмаган пред- метларни фош қиладиган, тузатиш осон бўлган, чуқур илдиз отиб кетмаган нуқсонларни йўқотишга қаратилган кулги — юмордир», деган эди.
Дошқа адабиётшунослар юморнинг асосини бошқа- чароқ тушунадилар. Улар юморнинг назарий асосини улуғ танқидчи Н. Г. Чернишевскийнинг «мазмунсиз шаклнинг ўзини мазмунли қилиб кўрсатишга интилиши- дан иборатдир», деган фикридан келтириб чиқарадилар.^
«Шундай қилиб,— деб ёзади А. П. Чехов маҳоратини гадқиқ қилган адабиётшунос В. В. Голубков,— комизм Чернишевскийнинг тушунишича гўзалликни, эстетик иде- ялни ифода қилишнинг бир йўли, негатив йўли ҳисобла- нади. Бадиий асар ҳаётнинг маъно ва мазмунсиз шак- лидан ёки ўзини мазмунли қилиб кўрсатишга уринаёт- ган шаклидан кулар экан, шу йўл билан ёзувчи ҳаётнинг мазмунли, ҳақиқий гўзал томонига интилиш уйғотади.
Буни жаҳон адабиёти тарихи, шу жумладан улуғ рус адабиёти ҳам, ўзбек адабиётимиз тарихи ҳам исбот ҳилади. XIX аср охири ва XX асрнинг бошларидаги илғор рус адабиёти намояндалари ўзларининг инсонийлик бурчидан келиб чиҳҳан ҳолда ўзлари яшаётган жамият ҳаёти- даги ҳапчадан-ҳанча илғор ва революцион тенденция- ларии парвариш ҳилмадилар, эстетик идеалларига тўғри келмайдиган ҳанчадан-ҳанча томонларга ҳарши ўт оч- мадилар дейсиз. Бу даврдаги ўзбек адабиёти тарихи ҳам шу фикрни тасдиҚлайди. Ҳозир ҳам шу. Ҳақиқий санъаткор нималарнидир улуғлайди, нималаргадир қарши ўт очади.
Адабиётнинг бош прин- ципларидан бири кишилар онгига таъсир ҳилиш. Бу таъ- сирни адабиёт икки йўл билан ўтказади. Ҳаётнинг ижо- дий томонларини улуғлайди, салбий томонларини ҳора- лайди. Ҳаётнинг салбий ва ижобий томонлари эса иста- ган жамиятда бўлиши мумкин. Эски тузум заминида адабиёт ҳаётнипг салбий томонларига ҳарши аёвсиз ку- рашган бўлса, янги тузум заминида ҳам ҳаётнинг олға ҳараб силжишига тўсиҳ бўладиган камчилик ва нуҳсон- ларга ҳарши аёвсиз курашади,^ ўзининг жанговарлик принципини сира ҳам камайтирмайди. Камайгирган так- дирда, ҳайси бир жанрда бўлишидан ҳатьи назар — са- тирами, юморми — конфликтсизлик ботҳоғига ботиб колиши ҳеч гап эмас. Шу асосда совет сатирик роман- ларини махсус тадҳиҳ ҳилган А. Вулиснинг фикрлари тўғрига ўхшайди. Шўх кулги билан сатирани беозор кулги ва заҳарханда кулгига ажратиб, уларни бир-би- рига зид ҳўювчи — бирида жамият учун зарарсиз эле- ментлар, иккинчисида эса жамият учун хавфли элемент- лар фош ҳилинади, деб ҳаровчи танҳидчиларга ҳарата У шундай деб ёзади: «Шу даражада сатира билан юмор- ни бир-биридан ажратиб ҳўйиш тўғри бўлмаса керак... Сатира ва юморни белгилайдиган элемент сифатида унинг социал маъносини олиш тўғри бўлмаса керак...
Аслида юмористик кулги бўладиган касалнинг олди- ни олиш — биринчи ҳарашда унча зарарсиз бўлиб кўри- надиган, бироҳ имконият бўлса катта социал касалга аиланадиган хато ва камчиликларга карши кўйиладиган социал филтр.|юМОр 0рқали жамият ўзининг ҳамма аъзоларига тарихан текшириб кўрилган ахлоқ нормала- рини эслатиб туради, у орқали жамият ҳар қандай умум коидадан чекинишларга қарши курашади, зарарли ўт- ларни ҳали униб чиҳмаган пайтида ҳирқиб ташлайди, сатира актпв даволаш, юмор касалнинг олдини олиш...»3. (А. Вулис, Советский сатирический роман, М., «Маука», 1965, стр. 10.)
Демак, объект ҳам бир — жамият ҳаётида бўлиши мумкин бўлган ҳар хил касалликлар; маҳсад ҳам бир — бу касалликларга ҳарши кураш, фаҳат кураш йўли бош- ка, восита ўзга. Бирида ўсиб етишган «зарарли ўтни» юлиб ташлаш, иккинчисида ўша ўтни ҳали шох чиҳариб, илдиз отиб улгурмасдан олдинроҳ юлиб ташлаш.
Юмористик асарларга А.Чехов, М.Зошченко, A.Қаҳҳор ҳикоялари, Бернард Шоу, Саид Аҳмад, А.Арканов, М.Задорнов хазил-мутойибалари, Козьма Прутков, Насриддин Афанди латифалари, аскиялар мисол бўла олади. Эзоп, Эразм Роттердамский, Крилов, Гулҳаний, С.Михалков, М.Ҳудойқулов масаллари, А.Архангельский, Кроткий, А.Раскин, У Саидов, А.Обрўев эпиграмма ва пародиялари ҳажв ва юмор унсурларида мавжуд.
Адабиёт, публицистиканинг асосий қуроли - сўздир. Сатирик, юморист асарлар, асocaн, кулги, юмор асосига қурилади. Ҳажв, кулгини юзага келтирадиган нарса сўздир. Демак - сатира, юморнинг бош қуроли - сўз.
Кулги ҳақида ўқувчилар ҳажв усталари кўп фикрлар билдиришган. «Ревизор», «Ўлик жонлар», каби машҳур ҳажвий асарлар муаллифи, буюк рус адиби Гогол айтган ушбу гап, айниқса, диққатга сазовордир: «Кулги шундайин зўр нарсаки, ҳатто ҳеч нарсадан қўрқмайдиган одам ҳам кулгидан қўрқади». Кулгининг турлари, оҳанглари кўп: ҳажв, мазаҳ, масхара, кесатиш,, чандиш, қaҳқaҳa, истеҳзо, қочирим, табассум, латифа, аския муболаға, кичрайтириш, жонлантириш, ўшатиш, кўчим, аллегория... Ҳажвий, юморист асарларда, мавзу, муаммо тақозосига кўра, кулгининг ана шу турлари оҳангларидан фойдаланилади».
Сатиранинг вазифаси нимадан иборат? Сатира, юмор ҳаётда учрайдиган, тараққиётга тўсиқ бўлаётган камчилик, иллатларни кўрсатиш, очиб ташлаш, Публицистика
71
фош этишдан иборат, токи бундай нуқсон, қусурлар, нохуш ҳолатлар барҳам топсин, йўлимизга ғов бўлмасин.
Бадиий, публицистика асарларнинг ҳаммаси, ҳар бири, энг аввал, ижтимоий идеални тасдиқлашга хизмат қилади. Таниқли адабиётшунос, академик М.Қўшжонов «Ҳаёт ва маҳорат» китобида (Тошкент, 1962 йил) ва бошқа китоб, тадқиқотларида тасдиқлашнинг икки хил йўли ҳақида ёзади: тасдиқлаш йўли билан тасдиқлаш, яъни бевосита тасдиқлаш ва инкор этиш йўли билан тасдиқлаш, яъни билвосита тасдиқ-лаш. Олим Ойбек асарларини бевосита (тасдиқлаш орқали) тасдиқлашга, A.Қаҳҳор асарларини билвосита (инкор этиш орқали) тасдиқлашга киритади. Сатирик ва юмористик турган гапки, инкор этиш орқали тасдиқловчи асарлар ҳисобланади.
Сатира ва юмор учун мўлжалланган махсус нашр ва дастурлар бор. «Крокодил» (Россия), «Перец» (Украина), «Вожик» (Белорусия ), «Ари» (Қозоғистон), «Кирпи» (Озарбайжон), «Хорпуштак» (Тожикистон), «Tўқмoқ» (Туркманистон), «Чалкан» (Қирғизистон), “Нианги” (Грузия), «Давзис» (Литва), «Кипғруш» (Молавия), «Пиккер» (Эстония) журналлари шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда 1923 йилдан бери «Муштум» журнали чиқади. Журнал асосчиларидан бири, машҳур адиб, хассос сатирик Абдулла Қодирий журналнинг биринчи сонига ёзган сўз бошисини «Тумшуғингиз тагида янги меҳмон муборак, афандилар» дея тугатган эди. «Афанди» сарлавҳали иловасини нашр этиш йўлга қўйилади. Вақти-вақти билан ҳажвий, юмористик китоб, тўпламлар нашр этилиб туради. Ўзбекистон телевидеиесининг «Телевизион миниатюралар» кўрсатуви, республика радиосининг эшитувчи-ларига яхши маълум.
( Эркин Худой бердиев китобидан 316-317 )
Сунгги даврларда адабиётнинг эпос, лирика, драма сингари турлари кдторида сатирани хам алохида бир адабий тур сифатида курсатиладиган булиб к,олди. Аслида бундай муносабат нотутридир.
Хажвий турдаги асарларнинг иккинчи гуруҳини юмор ташкил этади. Юморда х,аётдаги жузъий камчиликлар енгил кулги остига олинади. Айрим лолларда юморда кулги воситасида \аёт гузалликлари тасдикданиши \ам мумкин. Бундай юморнинг ёрк,ин намунаси сифатида Абдулла Кахдорнииг «Кампирлар сим кркди» номли х^икоясини эслаш уринли булади. Сатирада муайян иллат ва уни юзага келтирган шарт-шароит фак,атгина крраланмайди. балки кескин фош этилади хдмда унинг бардам топиши зурурлиги курсатилади. Агар юморда нарса-^одисаларнинг айрим жузъий томонлари, иккинчи даражали етишмовчиликлари кулги кдлинса, сатирада улар бутун мощяти, таг-замини билан кулгили тарзда инкор этилади. Шунга кура, сатирада бурттириш, муболага, ошириб курсатиш, фантазия них,оятда кучли булади. Сатирада улар ёрдамида вок,еа ва характерлардаги алогизм, яъни уларнинг турмушдаги, тасаввурдаги хрлатга, мантикда номувофикдиги очиб берилади. Буни Сервантес, Боккаччо, Рабле, Свифт, Шчедрин, Гоголь, Махмур, Му^имий сатираларида якдол куриш мумкин. Сатирик тасвир оркдли инкор этилган нарса-х,одисалар китобхонда за^арханда билан бир кдторда кучли нафрат, жирканиш туйгуларини хдм уйготади. Шунга кура, сатирани вок^еликни акс эттиришнинг узига хос бадиий шакли \ам адабиётнинг ало^ида бир пафос тури, деб караш лозим. Сатира х,аётдаги пасткашликларни юксак идеаллар нук,таи назаридан кулгили тарзда кескин рад этиш йули билан турмушдаги гузал, ижобий томонлар, энг яхттти ахлокуий муносабатлар, инсоний фазилатлар равнак,ига, уларнинг кдцрланишига кенг йул очади. У кишиларни тарбиялаш воситаси. Сатира катта ижтимоий ах1амиятга эга булганлиги сабабли кдяимги замонлардан тортиб \озирги кунларимизгача ривожланиб келади. Таракдиёт давомида унинг куплаб жанрлари ва шакллари пайдо булган. У кичик шеър ёки \икоя тарзида \ам, катта роман, повесть ёки поэма шаклида х,ам, эртак ёки пьеса куринишида хдм юзага келиши мумкин. Сатира, юмор бирон адабий турда яратилар экан, демак, улар бирон жанрдаги асар ^исобланади, \ар бири лирик, эпик х,ам драматик була олади. Хамзанинг «Майсаранинг иши» комедияси, Завкийнинг «Хажви ахди раста» шеъри сатирик; Муцимийнинг «Пашшалар» шеъри, Абдулла Кавдорнинг «Аяжонларим» комедияси, Саид Ахмаднинг анчагина \икоялари юмористикдир. Узбек мумтоз адабиётида ва адабиётшунослигида «хажвиёт» уз ичига юмор ва сатирани хам олган. Куп асрлик узбек сатираси таракан ёти га Алишер Навоий, Турди, Махмур, Мук,имий ва Завкдйлар катта хисса кушганлар. Улар сатирик асарларида уз замонларида мавжуд булган турли-туман цабохатликларни юксак инсоний идеаллар нуктаи назаридан фош этганлар. Сатира XX аср узбек адабиётида янги таракдиёт даврига кирди, унинг мавзу, жанрлар доираси кенгайди, ижтимоий ахамияти ва таъсирчанлиги ортди. Унинг тарак^иётига Хамза, Абдулла Кодирий, Садриддин Айний, Бафур Ёулом, Абдулла Кахдор, Саид Ахмад ва Неъмат Аминов сингари ёзувчилар салмокди улуш кушдилар. Сатира хозир жамиятимизнинг равнацига халацит бераётган ярамасликларни очиб ташлаш ва кишиларни юксак идеаллар рухида тарбиялаш ишига хизмат к,илаётган бадиий пафос тури сифатида усиб келмокда.



Download 137 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling