Савол: Фарммаркет тўғрисидаги маълумотларни ёзиб чиқинг. Жавоб


Download 28.5 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1238784
Bog'liq
3.6.2 вазифа Қаюмов О.Ғ.


3.6.2. Вазифа
Савол: Фарммаркет тўғрисидаги маълумотларни ёзиб чиқинг.
Жавоб:
Ўтган асрнинг ўрталаридан чакана савдонинг жаҳон бозорида янги чакана савдо турлари пайдо бўлиши бошланди. Янги савдо турлари ҳосил бўла бошлади. Буларнинг бири фармамаркет 13 бўлиб BOOTS инглиз компаниясининг “nov-xaus”.1956 йилдан инглизлар биринчи маротаба супермаркетни эслатувчи дорихонани кўришга муваффақ бўлишди.
Фармамаркетлар катта жойлари ва кенг асссортиментдаги соғлиқ учун керакли махсулотлар ва шу йўналишдаги йўлдош товарлар билан тавсифланади. Йўлдош товарларга оддий супермаркетларда сотиладиган (косметик, хўжалик, гигиена воситалари, чой, кофе ва бошқалар) товарлар киритилган. Дори воситалар ассортименти классик дорихонага нисбатан кам бўлиб, асосан рецептсиз сотиладиган препаратлар ҳисобидан шаклланади. Йўлдош товарларнинг бундай кенг гуруҳи амалдаги Украина қонунларига қарши чиқяпти. Фармамаркетларнинг ходимлари рецептура бўлимида қандай ишласа, худди шундай савдо залида ҳам ишлайдилар. Ходимларнинг билими кўпроқ товарларнинг кенг ассортименти билан боғлиқ бўлиб дори воситалари юзасидан билими ҳар доим етарли эмас. Маҳсулотга тегишли билим паст бўлиб сотув кўникмалари юқори. Фармамаркетлар стереотипдаги дорихоналарга мутлақо ўхшамайди. Улар кўпроқ ҳар кунлик товарларни ҳарид қиладиган “уй ѐнидаги дўкон”га ўхшайди. Фармамаркетнинг афзаллиги баьзан умуман дорихонага тегишли бўлмаган товарлар ассортименти кенглигидадир.
Фармамаркетлар катта майдонлар ва соғлиқ учун кенг ассортиментдаги махсулотлар ҳамда йўлдош товарларнинг кенг гурухлари билан таьрифланади. Фармамаркетдаги тафсия этиладиган 14 йўлдош товар - оддий супермаркетларда (массмаркет косметикаси, маиший кимѐ, гигиена воситалари, соч бўѐқлари, чой, кофе, шоколад ва бошқалар), косметик дўконларда (даволаш хусусиятлари исботланмаган манзарали косметика), махсус дўконларда (ювиниш воситалари, кийимлар ва бошқалар) сотиладиган товардир. Дори воситалари ассортименти классик дорихоналардан кам бўлиб, асосан ОТС препаратлар гуруҳлари ҳисобидан шаклланади.

Бажарди: Қаюмов О.Ғ.
Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling