Савол-жавоб қизғин давом этади. Фермерга юзланамиз
Download 29.08 Kb.
|
Нега ва нима учун томчилатиб суғоришдан ўзларини олиб қочишади
Нега ва нима учун томчилатиб суғоришдан ўзларини олиб қочишади? Томчилатиб суғориш шунга қийинми?! Ёки сарф-ҳаражатлари каттами? -Пахтани томчилатиб суғориш йўлини билганга, ҳадисини олганча осон,- дейди Яҳёхон Болажонов. –Бу усул сувчидан катта маҳорат, билим ва тажрибани талаб қилади. Суғориш агротехникасини яхши билган сувчи ҳеч қачон адашмайди, хато қилмайди, кўзланган мақсадга эришади.Cарф-ҳаражатларга келсак, пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган шартномага мувофиқ, суғориш техника ва технологиялари билан тўла-тўкис таъминланган фермер томчилатиб суғориладиган ҳар бир гектар ер учун муаяйн муддатгача 25 млн сўмдан тўлаши керак. Демак, ҳосилдорлик қарздорликни қоплайдиган даражада мўл ва сифатли бўлиши керак. Акс ҳолда фермер “куйиб” қолиши ҳеч гап эмас. -Айрим ҳудудларда “томчилатиб суғориладиган экин майдонларидан олинган ҳосил 10-12 фоизга ошди” деган гап-сўзларни эшитамиз. Сизларда аҳвол қандай? Яхшими? -Ёмон эмас,-дейди Я.Болажонов. –Бизда томчилатиб суғориш натижасида ҳосилдорликнинг ошиши 10-12 фоизни эмас, 5-6 фоизни ташкил этмоқда. Савол-жавоб қизғин давом этади. Фермерга юзланамиз. -Ҳомиджон ака, далада қанча одамингиз бор? -Жами 50 нафар,-дейди Ҳ.Умронов. – 6 нафар сувчи, 2 нафар механизатор. Қолганлари оддий ишчилар. Қойил! Битта фермер 50 та иш ўрни яратганининг ўзи катта гап. -Сиз билан бирга кўп йиллардан бери ҳормай-толмай ишлаб келаётган дала одамларининг исми-шарифларини айтсангиз, ёзиб олардик. Ахир нимагаки эришган бўлсангиз, ўшаларнинг ҳалол ва фидокорона меҳнатлари туфайли эришгансиз, тўғрими? -Тўғри айтасиз, рост айтасиз,-дейди Ҳомиджон ака. –Майли, ёзиб олинг: Валижон Сотиболдиев, Ғайратжон Ҳайдаров, Эминжон Хушмуродов, Нуриддин Умронов, Ёқубжон Болажонов... -Бу йилги режалар ҳақида ҳам икки оғиз... -Жорий йилда 247 тонн сифатли дон ва 208 тонна сифатли пахта тайёрлашни режалаштирганмиз. Буни қаранг-ки, Хизрни йўқлак бўларкан худди шу пайт-фермер билан суҳбатимиз ниҳоясига етар-етмас, Республика ишчи гуруҳи аъзоларидан бири- Абдужаббор Олимов келиб қолди. “Салом-алик, ҳорма-бор бўл” дан кейин суҳбатимиз янада қизғин тус олди. Абдужаббор билан ғўзаларнинг бугунги (23 май, 2023) ҳолати ҳақида гаплашдик. Суҳбат қуруқ гап-сўздан реал воқеликка кўчди. -Бугун тунгача 7 та фермер хўжалиги даласини бориб кўрдик,-дейди А.Олимов. –Улар орасида “Яҳёхон-Болажон” фермер ҳўжалиги ҳам бор. Айтиш жоизки, ғўзалар дуркун ривожланмоқда. Экин майдонларини бегона ўтлардан тозалаш, ўғитлаш, суғориш, культувация Download 29.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling