Савол: Газ пайвандлаш ишларини бажаришда хавфсизлик талаблари.
Жавоб: пропан ва кисларод балонлари орасидаги масофа энг камида 5м иш жойидан энг камида 10м узоқликда жайлашган бўлиши керак. Қиш вақтида музлаб қолган шлангларни қайноқ сув қуйиб ёки қайноқ сувга ботирилган латта билан эритиш лозим. олов ёрдамида эритиш таьқиқланади.
Савол: Чаён чаққанда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Жавоб: Чаён чаққан жойга совуқлик муз, ёки латтани муздек сувга ботириб қўйиш керак. кўп миқдорда суюқлик сув чой кофе ичириш керак.
Савол: Яшиндан шикастланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш.
Жавоб: Яшиндан шикастланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш худди Электр токидан жабирланган одамга биринчи ёрдам кўрсатиш каби бўлади. чунки Яшиндан шикастланиш Электр токидан шикастланишнинг бир тури хисобланади.
Савол:Бирламчи ўт ўчириш воситаларини санаб беринг.
Жавоб: 1) Углекислотали ўт ўчиргичлар. улардан 1000 в гача бўлган электр қурилмаларидан ёнғин содир бўлганда шунингдек омборхоналарда ёнғин содир бўлганда фойдаланилади.
2) Кукунли (порошокли) ўт ўчиргичлар. кукуннинг таркибига кўра А, Б, С, Д тоифадаги хамда Е тоифадаги 1000 в гача булган кучланиш остидаги электр қурилмаларидаги ёнғинларни ўчиришда қўлланилади.
А- қаттиқ ёнувчи моддаларни ёниши (ёғоч, тахта қоғоз ва х.к.з):
Б-ёнувчи суюқликлар ва ишқорли моддаларнинг ёниши (нефт, кимёвий моддалар ):
С-газларни ёниши:
Е-кучланиш остидаги электр қурилмаларидаги ёнғинлар:
Д-темир ва уларнинг қуймаларидаги ёнғинлар.
3) Сувли ўт ўчиргичлар. Булар А тоифадаги ва катта бўлмаган майдондаги ёнғинларни ўчириш учун белгиланган. Сувли ўт ўчиргичлар билан Б, С, Е тоифадаги ёнғинларни ўчириш тақиқланади.
4) Балондаги ўт ўчириш жумраклари. Маьмурий ва ишлаб чиқариш биноларидаги ёнғинларни ички ёнғинга қарши сув узатиш тармоғи орқали сув билан ўчиришга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |