Саволларга жавоблар: Бизнес юритишда сиёсий ҳуқуқий омиллар


Download 31.5 Kb.
Sana29.10.2023
Hajmi31.5 Kb.
#1732809
Bog'liq
BIZNESDA BUXGALTERIYA HISOBI(ma\'ruza)


Саволларга жавоблар:

  1. Бизнес юритишда сиёсий ҳуқуқий омиллар

Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларда бизнеснинг 90 % қисмини кичик ва ўрта бизнес корхоналари ташкил этади ва улар қарийб 50 % дан ортиқ иш ўринларини яратилиши ва иқтисодий ривожланишга олиб келмоқда. Расман ташкил этилган кичик бизнес корхоналари мамлакат ЯИМ нинг 40 % игача ўз ҳиссасини қўшади. Норасмий бизнес корхоналарида бу кўрсаткичлар анча юқори. Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2030-йилга қадар ўсиб бораётган ишчи кучини бандлигини таъминлаш учун 600 миллион иш ўрни керак бўлади. Бу эса ўз навбатида ҳар бир мамлакатда бизнес ривожини устувор вазифага айлантиришни тақазо этади. Иқтисодиётнинг муҳим бўғинларидан бирига айланиб бораётган бизнес ривожланиш жараёнларини статистик таҳлилини амалга оширишда, унинг таркибига кирувчи фаолият турларини соҳалар, худудлар бўйича кўриб чиқиш лозим ва бизнес секторининг ривожланиш жараёни моделини ишлаб чиқиш, ривожланмаган жихатларини ривожлантириш, унга таъсир этувчи омилларини қандай қилиб ривожлантириш лозим деган саволларга жавоб қидириш, келгусидаги кутилаётган иқтисодий натижаларини аниқлаш ушбу мақоланинг умумий тавсифи саналади. Бугунги кунда, коронавирус пандемиясининг республикамизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар, туман ва шаҳарчаларида бизнес юритишга бўлган салбий таъсирини статистик усуллар ёрдамида таҳлил қилишни такомиллаштириш, пандемия шароитида бизнес субъектларини ҳимоялаш учун сарфлаш лозим бўлган маблағ миқдорини статистик усуллар орқали аниқлаш мухим масалалардан биридир. Республикамизда бизнес субъектларининг коронавирус пандемияси тарқалиши оқибатида кўрилган зарар ҳақида тўпланган статистик маълумотлар базаси мавжуд эмаслиги сабабли эҳтимоллар назарияси ва математик статистика усулларининг таваккалчилик ҳамда ноаниқлик шароитида бизнес ривожланишининг кейинги босқичларини аниқлаш жуда зарур. Бизнесни ривожланиш жараёнларини статистик таҳлил қилиш уни йиллар давомида ривожланиш тенденцияларини статистик кузатиш ва бизнес шартшароитларини прогноз қилишни ўз ичига олади . Бизнесни ривожланишида турли омиллар таъсирида юзага келадиган ўзгаришлар ва ривожланиш натижаларини прогнозлаш муҳимдир. Бу эса келгусида қайси тармоқ ва соҳалар ривожига эътибор қаратиш лозимлини режалаштиришга ёрдам беради.


  1. Корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш

Мамлакатимизда бозор муносабатлари ривожланган сари хўжалик юритувчи барча субъектларда, уларнинг фаолият тури ва мулк шаклидан қатъий назар, бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритиш, шунингдек уни янада такомиллаштиришга талаб ошиб бормоқда. Шу билан биргаликда қайд этиш жоизки, айни пайтда корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритиш амалиѐти, корхоналар раҳбарларининг барча талабларига ҳам жавоб бера олмайди. Бунинг бир қатор объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Улар нафақат бошқарув ҳисобини амалий жорий этиш масалалари билан, балким уни ташкил этиш ва юритишнинг назарий ва методологик масалалари ва муаммолари билан ҳам боғлиқ. Хусусан, шу борада олимлар ўртасида бошқарув ҳисобининг функциялари, объекти ва предмети, методи ҳамда тамойиллари борасида ҳам турли хил қарашлар ва мунозаралар мавжуд. Бошқарув ҳисоби – корхона ахборот тизимининг таркибий қисми ҳисобланади. Ишлаб чиқариш фаолиятини бошқаришнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан корхонанинг таркибий тузилмалари, бўлимлари ва бўлинмалари фаолиятлари тўғрисида олинадиган оператив (тезкор) маълумотларга боғлиқ. Бошқарув ҳисоби ана шундай маълумотларни бошқарув қарорларини тўғри қабул қилиш мақсадида корхона ичидаги турли даражадаги бошқарув раҳбарлари учун шакллантиради. Бошқарув ҳисобининг моҳияти корхона раҳбарларининг ўз олдига қўйган мақсадлари билан аниқланади: у ички таркибий тузилмалар раҳбарларининг манфаатлари ҳамда мақсадларидан келиб чиққан ҳолда маъмурият қарори билан яна ўзгартирилиши ѐки маълум бир тузатиш-қўшимчалар киритилиши ҳам мумкин. Оддийроқ ҳолда ифода қилинадиган бўлса, ҳар бир корхона ўзининг олдига қўйган мақсадлари ва реал имкониятлари даражасидан келиб чиқиб, бошқарув ҳисобини турли кўриниш ва шаклларда ташкил этишлари мумкин. Бошқарув ҳисобининг вужудга келиши харажатлар ҳисобини ташкил этиш ва юритиш базасида юзага келган, шунинг учун унинг асосий таркибий қисмини турли йўналишлардаги келгуси ва ўтган даврлар учун ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади. Ушбу ҳолат кейинги вақтда миллий иқтисодий адабиѐтларда пайдо бўлган “бошқарув ҳисоби” тушунчасини аниқлашда, шунингдек бухгалтерия ҳисобини олиб боришда ва бошқарув фаолиятида унинг маълумотларидан фойдаланишда муҳим роль ўйнайди. Эътироф этиш жоизки, ана шу фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, бир қатор олимларимиз бошқарув ҳисобини харажатлар ҳисоби билан бир яхлитликда талқин қилишади.
Download 31.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling