Сценарий қисқаметражли фильм
Download 239.59 Kb. Pdf ko'rish
|
Amir temur
Сценарий қисқаметражли фильм. Қатнашувчилар: Амир Темур 50-55 ёшлар Жоку Барлос саркарда 40-44ёш Саййид Барака 70-75 Шайх Шамсиддин Кулол 90 ёшлар чамаси Кампир 60-70 ёшлар оралиғида Ёнламма қотил камончи Аскарлар, Халк одамлар Саройнинг кириш дарвозаси. Беш ўн аскар ҳамроҳлигида Амир Темур шикордан қайтяпти. Амирга Жоку Барлос пешвоз чиқади. Жоку Барлос: Бир қошиқ қонимдан кечинг Олампаноҳ! Амир Темур ортдагиларга тўхта ишорасини қилиб ўзи ҳам ҳаракатдатдан тўхтайди. Амир Темур: Сўйланг Барлос интиқ манки, бусафар каминани зафар хушхабар ила хушнуд этгайсиз. Жоку Барлос: Амирим аммо мени кечиринг жангда қўшин парокандаликка учради. Камина ҳайронмен бу кичкина қишлоқнинг қандай сири бор. Ёки бизда қандай хатолик ўтди экан. Амир Темур: Бугунги бароридан келган ов ҳам татимайдиган кўринади. Эрта тонгга кенгаш чақиринг. Бамаслаҳат иш қилгаймиз. Ўтовга кириб кетишади кетишади. Ўтовнинг ичи. Ярим тун. Чиқор милтиллаб турибди. Ҳашамдор ўриндиқда Амир Темур Қурон ўқиб ўтирибди. Амир Темур: Ихдинас сирооотал мустақим....(ўзинг бизларга тўғри йўл кўрсат) Не не жангу жадалларда тобланган аскарларим шу жимиттек қалъани босиб олишга қийналса. Бу қандай халқ бўлди экан. Ўзим ишга киришмасам бўлмайди. Қўли билан қарсак чалиб ишора қилиб хизматчини чақиради. Хизматчи: Лаббай! Амир Темур: Менинг фақирона либосимни келтиринг! Хизматкор ёрдамида либосларни кийган Амир ёлғиз ўзи отда йўл чиқади. Қоронғу тор кўча. Темур отини етаклаганча кетмоқда. Йўлида чол учрайди. Амир Темур: Ассалому алайкум отахон Чол: Волейкум ассалом болам юрим тунда нега адашиб дайдиб юрибсан. Амир Темур: Мусофирман йўлдан адашдим. Чол: Қани юр мехмоним бўл! Оддийгина кулбага киришади. Чол: Ҳа қорнинг ҳам оч бўлса керак. Камир? Ҳой кампир? Обиёвғонинг бўса ҳам олиб. Ахир мехмон атойи Худо дейдилар. Кампир қўлида овқат нон чойлар билан кириб келади. Темур ўз одатига кўра овқатни тез тез ейишга тушади. Бирданига иссиқ овқат уни оғғи куяди. Кампир: Хой мусофир йигит сен ҳам шошқалоқ Темурга ўхшар экансан. У ҳам марказни эгаллайман деб ёрдамчи кучларда азият чекиб мағлуб бўлмоқда. Чол: Бу хонимиз ҳам халқнинг тинкасини қуритди. Кўз кўриб қулоқ эшитмаган солиқ турларини жорий этиб борган сари юртни пароканда айламоқда. Бу Темурбек деганлари анча қатъиятли ва адолатли эмиш деб эшитдим. Балки унинг юришлари яхшиликкадир. Валлоҳу аълам. Амир Темур: Отахон Темурбекни билмадиму, лекин Оллоҳ бундай ноҳақоллика учраётган оми халки ноласини эшитгувчидир. Сизларга нажот қилиб уни юборган бўлса не ажаб. Чол: Шояд. Амир Темур: Майли отахон меҳмондорчилигингиз учун Оллоҳ рози бўлсин ! Юргпнга йўл яхши мен энди тонг отмай манзилим сари от қамчиласам. Кетади. Темурнинг қароргоҳи. Тонг саҳар пайти. Бинонинг томида Саййид Барака ва Шайх Шамсиддин Кулол шантранж ўнашмоқда. Ёнларига Амир Темур келиб жойлади. Амир Темур: Ҳормасинла пири устозлар! Иккаласи: Волейкум ассалом Амирим омон бўлинг ! Амир Темур: Шантранж! Шатранж! Закийлар баҳси. Айниқса устозлар дона сурганда. Саййид Барака юриш қилиб бўлиб қибла томонга қараб тепада узоқ узоқларга термулади. Амир Темур секин устози Шамсиддин Кулол томонга боради. Пичирлага ҳолда сўз бошлайди. Амир Темур: Устоз мен шоҳ бўлсам, сиз эса буюк уламо бўлсангиз нега ул кишим менсимадиларми? Оҳо отларини қаранг намунча олдинламаса? Саййид Барака: Амирим бу зотнинг тақвоси илму урфонининг кучида бу отлар самога учиб кетмаяптиямки ҳайрият. Амир Темур устози Шайх Шамсиддин Кулол томонга юзланади. Ҳудди ўша оҳангда гапиради. Амир Темур: Бу деяман омадингиз чопибди устоз. Ўнинингиз анча мукаммал. Негадир менга Саййид Баракани ҳаракатлари ёқмайроқ турибдида. Сипоҳу шохлари жуда орқада оти ҳам шундай буни қандай тушунмоқ керак? Шайх Шамсиддин Кулол: Амирим биз бундай улуғ зот билан замондош бўлганимиз учун Оллоҳ ҳамдлар айтмоғимиз даркор. Ҳайтиятки ул кишинингақлу заковатини, отларини шатранжтахта кўтариб турибди. Амир Темур: Алҳамдулиллаҳ, Машаллаҳ олиму фозиллари иноқ юртнинг эртаси бордир. Ёндимда елкадош бўлаётган инсонларим иттифоқ экан бемалол жангга кираверсам бўлади. Кенг майдон ортида қалъа кўриниб турибди. Амир Темур ёнида икки устози ва қўшинлари билан марказдан жангга киради. Қанотлардан саркардалари Жоку Барлос ва Бек Арслон қўшилади. Ўта шиддатли жанг бўлиб ўтади. Темур қўшишлари якунда ғалаба билан қайтади. Шаҳар эшикларида олдида ҳалқ Амир ва аскарларини олқишлар билан кутиб олишади. Амир Темур қўлларини кўтариб ҳайриҳоҳлик билдиради. Халқ адолатли Амирга шарафлар бўлсин ҳайқиришади. Саойнинг ичи. Катта зиёфат бўлмоқда. Машшоқлар куй чалишмоқда, раққосалар ўйнашмоқда. Амир Темур ўрнида турганда ҳамманинг овоўи секин пасаяди. Амир Темур: Барчангиз азамат баҳодирларим, шердек олишдингиз бугун майдонда. Ғалаба ыарчамизга муборак бўлсин ! Ўзи мададкор бўлсин ! Қарсаклар чалинади Ҳайқириқ янграйди. Шайх Шамсиддин Кулол: Амир Оллоҳнинг карами ила сарҳадларимиз ҳам анча кенгайиб қолди. Мамлакатга пойтахт танламоқ вақти ҳам етди. Ҳолбуки пойтахтсиз мамлакат бошсиз инсондан фарқи қолмас. Амир Темур: Ҳақ гапни айтдингиз. Яхши ишни ортга суриш хосиятли бўлмас. Аммо пойтахт танлов ҳам шундай оддий амал эмасдир. Бамаслаҳат иш кўрмоқ даркор. Саййид Барака: Амирим қулоқ тутунг бу борада каминанинг таклифи бордир. Амир Темур: Албатта сўйланг устоз! Сиздек инсоннинг фикр жуда ўринли. Саййид Барака: Дарҳол учта ҳисори қўйни сўйиб гўштини Хуросон, Тошкет ва Самарқанд жўнатсинлар ва бир кеча кундуз ташқарида сақласинлар Натижани билмоққа элчи ҳам борур. Эртаси кун бизни натижадин бохабар этур. Амир Темур: Доно таклиф бўлди. Тезда бажаринг! Эртаси куни Амир саракарда, вазиру уламолари билан элчиларни кутишмоқда. Биринчи Download 239.59 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling