Сценарийлар тўплами 2 Кириш
Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
senariylar-toplami www.sadikov.uz
Бобур номидаги Андижон вилояти Ахборот-кутубхона маркази Умумий ўқув зали сектори “Тоҳир Малик - эл ардоғидаги ёзувчи” мавзусида ўтказиладиган интеллектуал ўйин сценарийси Ўтказилиш жойи: ____________________ Ўтказилиш вақти: ____________________ Олиб борувчи: Ассалому алайкум, “даврон элининг жисмида жон бўлган” мўътабар устозлар, азиз меҳмонлар, билимдон, зукко ўқувчи- талабалар! Ўзбекистон халқ ёзувчиси, ўзбек адабий фантастикасининг асосчиларидан бири бўлган севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб “Тоҳир Малик - эл ардоғидаги ёзувчи” мавзусида ўтказилаётган интеллектуал ўйинимизга хуш келибсизлар! “Ҳар қандай ижодкорнинг истеъдоди унинг қалбидаги дарднинг нечоғлик катталиги билан ўлчанади”, дейди мутафаккирларимиз. Маълумки, шахснинг қадр-қимматини, нуфузини белгилашда бошқа нарса-ҳодисалардан кўра, аввало, унинг маънавият соҳасида қўлга киритган ютуқлари салмоқли ўрин эгаллайди. Ана шундай ютуқлар соҳиби, яратган насрий асарлари ўзга носирлардан ўзига хос услуби билан ажралиб турувчи, аксарият асарлари фантастик, илмий-фантастик ва саргузашт йўналишида бўлган ҳамда шу асарлари орқали ҳам ҳаёт, ҳам одамлар, ҳам жамият ҳақида анча кенг мушоҳада юрита олган севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик ҳаёти ва ижодига бағишланган беллашувимизни очиқ деб эълон қилсак. Ҳаммамизга маълумки, Тоҳир Маликнинг асл исм-шарифи Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович бўлиб, 1946 йилнинг 27 декабрида Тошкентда зиёли оилада таваллуд топган. У ҳам баъзи тенгдошлари каби ўрта мактабни тугатгандан кейин кундузи қурилишда ишлаб, кечқурунлари Тошкент Давлат Дорилфунунининг журналистика бўлимида ўқиган. Мактабларда ўқитувчилик ҳам қилган. Фантастик асарлар муаллифи Тоҳир Малик бир неча 29 нашриётларда фаолият кўрсатибгина қолмай, жаҳон адабиёти намоёндаларининг айрим асарларини ўзбек тилига таржима ҳам қилган. Тоҳир Малик ҳақидаги маълумотларга шу ерда нуқта қўйсакда, адиб ижоди борасидаги билимларини синаш учун бел боғлаган беллашувимиз иштирокчи гуруҳлари ва шартлари билан сизларни таништириб ўтсам. Беллашувда жами 17 та савол билан гуруҳларга мурожаат этилади. Ҳар бир савол муҳокамаси учун 1 дақиқа вақт ажратилади. Саволларимизга биринчи бўлиб тўғри ва аниқ жавоб берган гуруҳга ҳар бир тўғри жавоб учун 1 баллдан баҳо берилади. Агар биринчи гуруҳ томонидан берилган жавоб нотўғри бўлса, бошқа гуруҳ жавоб бериши мумкин. Балл тўғри жавоб берган гуруҳ ҳисобига ўтади. Беллашувда 5 нафар билимдонлардан иборат 2 та гуруҳ ўзаро билимларини синовдан ўтказадилар. Энди гуруҳ иштирокчилари билан танишинг: “___________________________________” гуруҳи. Гуруҳ сардори:________________________________________________________ Иштирокчилари 1. __2. __3. ___4. __5. ______________________________ Энди навбат “_____________________________________” гуруҳига. Гуруҳ сардори: __________________________________________________________ Иштирокчилари: 1. ___2. __3. __4. _ 5. ________________________ (Гуруҳ иштирокчилари бирин-кетин ўзлари учун ажратилган жойларни эгаллаб оладилар.) Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling