Сценарийлар тўплами 2 Кириш
Тавсия этилган адабиётлар
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
senariylar-toplami www.sadikov.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Викторина-1
Тавсия этилган адабиётлар: 1. Ахборот-ресурс марказларида компьютер тизимлари билан ишлаш этикаси // Kutubxona.uz. – 2009.- №4 2. InfoCOM.Uz.-2012.-№1 3. Эшкабилов С.Л. Интернет-ахборот қидируви.- Т.,2006 4. «Интернет ва ундан фойдаланиш асослари» Мараҳимов А.Р., Раҳмонқулова С.И. Тошкент. – 2002. 5. www.ziyonet.uz Викторина-1 Викторина ўтказиладиган залда мавзуга оид китоб кўргазмасини ташкил этиш тавсия этилади. Викторина оммавий тадбирларнинг ўйин шакли ҳисобланади. Саволлар рақамлари доска тарзидаги таблога ўйин турларига бўлинган ҳолда қўйилади. Ўйин шарти Қатнашувчилар: Бошловчи (1 ёки 2 нафар) 4 кишидан иборат 2та беллашувчи гуруҳ. Ўйинда 4 кишидан иборат икки гуруҳ иштирок этади. Кўп очко тўплаган гуруҳ ғолиб деб топилади. Ўйин уч турда: 1,2 ва якунловчи “ўз ўйининг” тарзида ўтказилади. 1-турда 3 та мавзу бўлиб, ҳар бир мавзуда 4 тадан савол берилган. Саволларнинг мураккаблигига қараб баллар белгиланган. Тур барча саволлар ўйналиб бўлгунга қадар давом этади. Жавоби ўйналиб бўлинган карточкалар таблодан олиб қўйилади. 44 2-тур ҳам ҳудди 1-тур каби ўтказилади, фақат жавобнинг баллари икки бараввар юқори қилиб белгиланади. Якунловчи “ўз ўйининг” да битта мавзу таклиф этилади. Ҳар иккала гуруҳ иштирокчилари савол балларини ўзлари белгилайдилар ва уни карточкага ёзиб бошловчига берадилар. Жавобни бошқа карточкага ёзиб уни ҳам бошловчига берадилар. (белгиланадиган балл йиғилган баллардан ошиб кетмаслиги керак). Агар жавоб тўғри бўлса гуруҳ аъзолари карточкага ёзиб берилган балларини ютиб оладилар, агар жавоб нотўғри бўлса карточкадаги сон аввалги йиғилган очколардан олиб ташланади. Ўйин аввалида (1-тур) гуруҳ мавзулардан бирини танлайди ва саволнинг рақамини танлайди. Бошловчи ушбу рақамдаги саволни ўқиб беради. Жавобни қайси гуруҳнинг ўйинчиси биринчи бўлиб топса, гуруҳ эмблемасини кўтаради. Тўғри жавоб учун гуруҳга саволнинг очкоси тақдим этилади, нотўғри бўлса, очко олиб ташланади.. Кейинги саволга ўтиш ҳуқуқи тўғри жавоб берган гуруҳга берилади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling