Счётлар т/р Счётлар номи Счётлар тури


-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган


Download 1.78 Mb.
bet8/93
Sana07.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1339807
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   93
Bog'liq
BHMS 21

3-§. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган
асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0310)

33. Корхона молиявий ижара шартномаси бўйича олган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётда амалга оширилади. Ушбу счёт ижарачи корхоналарда қўлланилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)


34. Корхона томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида юритилади.


35. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 6 апрелдаги 41-сон буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сон БҲМС) "Молиявий ижара"га (2009 йил 24 апрелда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 17-сон, 220-модда) мувофиқ амалга оширилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


36. Корхонага молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи" счётининг дебети ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" ҳамда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида акс эттирилади.


37. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги банд)


38. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади:


а) ижарачида 9610 "Фоизлар кўринишидаги харажатлар" счётининг дебети ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида;
б) ижарага берувчида 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебети ва 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитида акс эттирилади.

39. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва "0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга ўтказилади.


Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити ва 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Аналитик ҳисоб 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.

40. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши:






Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling