Счётлар т/р Счётлар номи Счётлар тури
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.78 Mb.
|
BHMS 21
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)
2-§. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400) 346. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умулаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади: 8410 “Эмиссия даромади”; 8420 “Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи”. 347. 8410 “Эмиссия даромади” счёти акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 “Эмиссия даромади” счёти кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу счёт дебетланади. 8410 “Эмиссия даромади” счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади. 348. 8420 “Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи” счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Устав капиталини шакллантириш учун берилган валюта ва валюта қийматликлари, устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликларини ва бошқа мулкларни баҳолаш рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда Марказий банк курсларининг ўртасида таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада вужудга келадиган ижобий курс фарқи бухгалтерия ҳисобида қўшилган капитал сифатида 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счётида акс эттирилади. Хўжалик юритувчи субъект устав капиталини шакллантиришда Марказий банк курсларининг ўртасида таъсис ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган санада ва устав капиталига маблағлар ҳақиқатда киритилган санада вужудга келадиган салбий курс фарқи 8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи" счёти дебетида устав капиталини шакллантиришда олдин вужудга келган ижобий курс фарқи суммалари доирасида акс эттирилади. Устав капиталини шакллантиришда ижобий курс фарқи суммасидан ошган салбий курс фарқи суммаси 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебетига киритилади. Курс фарқларининг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради. (АВ 25.05.2009 й. 1181-2-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг) 8420 “Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи” счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади. 349. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)нинг боғланиши:
Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling