Счётлар т/р Счётлар номи Счётлар тури


-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари


Download 1.78 Mb.
bet92/93
Sana07.04.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1339807
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93
Bog'liq
BHMS 21

13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари
(турлари бўйича) (013)

448. 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётининг дебетида акс эттирилади.
013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.
013 “Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)” счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган давр тугаши билан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин корхонада 5 йил давомида сақланиши лозим.
14-§. Фойдаланишдаги инвентарь
ва хўжалик жиҳозлари (014)

449. 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.


Инвентарь ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш харажатлари ёки давр харажатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётида акс эттирилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 “Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари” счёти бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади.



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling