«scientific progress» Scientific Journal issn: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, issue: 6
Download 469.57 Kb. Pdf ko'rish
|
sanoat-chi-indisi-fosfogipsdan-avoda-otadigan-materiallar-olish
НАТИЖА Ўғитлар ва инсектифунгицидлар илмий тадқиқот институтида экстракция жараёнини ўзлаштириш ҳамда яхши кристалл структурали фосфогипс олиш мобайнида фосфат кислотани йўқотишнинг икки оддий усули синаб кўрилди: а) Фосфогипсни тўғридан-тўғри сув билан ювиш; б) Сувда эрийдиган кислотани оҳак сути билан нейтраллаш. Муайян миқдордаги ҳавода қуритилган фосфогипс уй ҳароратидаги сувга солингандан кейин фильтрланиб ювилгач, фосфогипс сувда эрийдиган фосфат кислотадан осонгина халос бўлади. Агар фосфогипс таркибида 2% Р 2 О 5 бўлса, уни ювиб тозалаш учун бир килограмм ҳавода қуритилган фосфогипсга 2-2,2 литр сув кифоя қилади. Сувда эрийдиган Р 2 О 5 ни оҳак сути билан нейтраллаш. Бунинг учун фосфогипс пульпасига ҳисоб-китоб асосида таркибида 10% Са(ОН) 2 бўлган оҳак www.scientificprogress.uz «SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 6 141 сути қўшилади, кейин пульпа 2 соат мобайнида қориштирилади. Нейтраллаш реакциясининг тугаши фенолфталеин бўйича кузатилиб турилади. Фосфогипс сувда эрийдиган Р 2 О 5 дан ювиб тозалангандан сўнг ундан фосфогипсли боғловчи олиш мумкин. Ана шундай боғловчи модданинг сифати механик мустаҳкамлиги ҳамда тишлашиш муддатлари бўйича ГОСТ талабларига мувофиқ келади. Қурилиш гипси тез тишлашадиган ва тез қотадиган боғловчи моддадир. Одатда у 5-15 дақиқа ичида тишлашади. Бу ҳол бир қанча ноқулайликларга сабаб бўлади, чунки қорилган гипсни тишлашиб қолмасидан илгари ишлатиш керак. Агар тишлашиш жараёни бузилса, ҳосил бўлаётган кристалл ўсимталари парчаланиб кетади ва мустаҳкамлиги кескин камаяди. Қурилиш фосфогипси ҳавода қотадиган боғловчи модда бўлиб, сув ичида барпо этиладиган иншоатларда ундан фойдаланиб бўлмайди, чунки бунда қотиш вақтида ҳосил бўладиган икки сувли гипс эриб, кристалларнинг ўсиб туташган структураси парчаланиб кетади. Гипс қайта қуритилганда унинг мустаҳкамлиги яна тикланади. Гипсдан тайёрланган маҳсулотнинг сувга бу қадар кам чидамли бўлишининг асосий сабаби сув парчаларининг қотган гипсдаги кристалл структуралар айрим элементларини ажратиб, парчаловчи таъсир кўрсатишидир. Агар гипсдан тайёрланган маҳсулот ёғин сочин намликдан сақланса, узоққа чидайди. Қурилиш гипсидан, асосан сувоқ учун оҳак-гипс қоришмаси тайёрлаш ва бинокорлик деталлари ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Шуниси диққатга сазоворки, қурилиш гипсига ҳеч нима аралаштирмай, ўзини соф ҳолда ишлатавериш мумкин, чунки у қуриганда ёрилиб кетмайди. Оҳак-гипс сувоқ қоришмаларида бир хажм гипсга бирдан то беш хажмгача оҳак қўшилади, натижада қоришманинг тишлашиши секинлашиб, эластиклиги ортади. Боғловчи моддани тежаш ва оҳакнинг дарз кетишига барҳам бериш, учун гипс ва оҳак аралашмасига бирдан то уч ҳажмгача қум ёки унинг ўрнини босадиган бошқа модда (тошқол, пемза, ёғоч қипиғи ва қириндиси сингари нарсалар) қўшилади. Сувоқ қоришмаси тайёрлашда қурилиш гипсига оҳак қўшмаса ҳам бўлади, бироқ бунда тишлашишни сусайтирувчи бирон модда аралаштириш керак. Оҳак-гипс қоришмалари оҳак қоришмасидан тез қотиши ва анча мустаҳкамлиги билан, гипс қоришмасидан эса эластиклиги ҳамда секин тишлашиши билан фарқланади. Гипс қоришмасида гилдан ҳам фойдаланилади. Фосфогипсдан ангидрид цемент олиш. Бундан эллик беш йил муқаддам кимёгар олим П.П. Будников, оз миқдордаги ишқорлар, кислоталар, ўрта ва www.scientificprogress.uz «SCIENTIFIC PROGRESS» Scientific Journal ISSN: 2181-1601 ///// \\\\\ Volume: 1, ISSUE: 6 Download 469.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling