Семинар- 34соат Мустақил ишлаш соати 40 соат
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Download 229.5 Kb.
|
portal.guldu.uz-ТАРИХШУНОСЛИК
II. Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда манбашунослик ва тарихшуносликнинг вазифаси, предмети ва объекти, тадқиқот ва манбаларнинг турларини ва тадқиқотлар натижаларини жамлаш, манбашуносликнинг назарий масалаларини, манбаларни ички ва ташқи таҳлил қилишни ҳамда, манбаларни ҳар томонлама илмий-қиёсий таҳлил қилишга оид билим, кўникма ва малака шакллантиришдир. Фаннинг вазифаси – талабаларга манбалар ва тарихий тадқиқотларнинг манбашуносликдаги ва тарихшуносликдаги ўрни, тарих билимини тарғиб қилишнинг шакллари, Ўрта Осиё халқларининг тарихи билан боғлиқ манбалар ҳақида умумий маълумот олиши, таълим жараёнидда манбалар ва илмий тадқиқотлардан кичик илмий ишларида фойдаланишни ўргатишдан иборат. “Манбашунослик ва тарихшунослик” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалалар доирасида бакалавр: - Манбашунослик ва тарихшунослик курсининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда манбашунослик ва тарихшуносликнинг шаклланиши ва тараққиёти, манбашуносликнинг асосий бўлимлари, тарихий манбашунослик ва унинг асосий йўналишлари, манбашунослик ва тарихшуносликнинг назариясини билиши керак; - Талаба тарихий маълумотларни холис, тарихийлик асосида таҳлил қилиши, тарихий манба ва тадқиқотларни холис, мустақил тадқиқ қилиши, Ўрта Осиё тарихига оид антик, ўрта асрлар ва XVIII-XIX аср биринчи ярмидаги тарихий манбалари, тадқиқотлари, минтақанинг чор Россияси бошқаруви давридаги ҳамда совет ҳокимияти йиллари, мустақил Ўзбекистон тарихини ёритувчи манбалар, тадқиқотлар ҳақида кўникмаларига эга бўлиши керак; - талаба мустақил Ўзбекистонда манбашунослик ва тарихшуносликнинг муаммолари ва тараққиёт вазифалари, ҳозирги шароитда Ўзбекистондаги тарихий манбашунослик ва тарихшуносликнинг хусусиятли жиҳатларини илмий жиҳатдан ўрганиши, тарих билимларини ривожланиши ва ўзгаришларини аниқловчи омиллар, тарих билими, тарих фанидаги изчиллик, тарих фанида мавжуд бўлган мактаблар, тарих фани тарихидаги ижтимоий ва сиёсий таркибий қисмлар, тарих фанининг вужудга келишига оид малакаларига эга бўлиши керак. Download 229.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling