Семинар машғулот мавзулари ва саволлари


Download 131.59 Kb.
Sana08.05.2020
Hajmi131.59 Kb.
#104138
Bog'liq
ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ1-semitopshirildi


ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ” СЕМИНАР МАШҒУЛОТ МАВЗУЛАРИ ВА САВОЛЛАРИ
1-Мавзу: Мусо ал-Хоразмий , Абу Абдуллох ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний ва Ахмад ал-Марвазийнинг ҳаётлари ва фаолиятлари
1-машғулот

  1. Мусо Хоразмийнингдунёфанигакаттаҳисса қўшиши.

  2. Хоразмийнинг “Зижи” астрономиянинг ривожланишига туртки бўлиши. Боғдоддаги халифа ал-Маъмун саройида Хоразмий ижоди.

  3. “Мафотих ал-Улум” (Илмлар калитлари) асари Абу Абдуллох Хоразмийнинг шоҳ асари.

  4. Ушбу асарда “Араб илмлари” нинг тавсифи. Фиқҳ. Калом. Грамматика. Тарих. Шеърият ва аруз. “Мафотих ал-Улум” асарида анъанавий бўлмаган, яъни “Араб бўлмаган” илмларга тавсиф. Фалсафа. Мантиқ. Тибб. Арифметика. Хандаса. Илм ун-нужум. Мусиқа. Механика. Кимё.

  5. Абу Абдуллох ал-Хоразмий ва Ўрта Осиёда илмшунослик.


Javoblar

Tarjimai hol

1.O‘zining daho kashfiyotlari bilan dunyo ilm-faniga bebaho hissa qo‘shgan olim  - Muhammad al-Xorazmiydir. Yoshligi bilan bog‘liq ma’lumotlar saqlanib qolmagan. Biroq, 800 yillarning boshlarida Xurosonning Bog‘doddagi hokimi - Ma’mun ibn Xorun ar-Rashidning saroyiga taklif qilinganligini inobatga olgan holda, u ona yurti Xorazmda ta’lim olib, yigirma yoshlaridayoq mashhur olim bo‘lib ulgurgan. 813 yilda Ma’mun xaliflik tojini egallaydi va Marvda atrofiga yig‘ilgan olimlar bilan birga Bog‘dodga ko‘chib o‘tadi. Fanning yirik ishqivozi Ma’mun ilm-fan tarixida “Bog‘dod akademiyasi” deb nomlanmish “Bayt al-hikma”ga (“Donolik uyi”) asos soladi. Muhammad al-Хorazmiy umrining oxirigacha ushbu ilmiy markaz boshqaruvchisi bo‘lgan. Bu yerda Markaziy Osiyo mamlakatlaridan kelgan arab Sharqining ko‘plab olimlari ham faoliyat ko‘rsatgan. Ular uchun qadimiy qo‘lyozmalarga boy kutubxona hamda maxsus qurilgan observatoriya xizmat ko‘rsatgan.

Asosiy ilmiy ishlari

Muhammad al-Xorazmiy 20 dan ziyod ilmiy asarlar muallifi bo‘lgan, ulardan 7 tasi bizning davrimizgacha saqlanib qolgan. Jumladan:

“Fi xisab al-Xind” (arab tilidagi “Hindcha hisob haqida kitob”) – o’nlik pozitsion hisoblash tizimini ifodalovchi va nol belgisi bor, to‘qqizta raqamni bayon etuvchi asar.

“Al-kitob al-muxtasar fi hisob al-jabr va al-muqobala”. (Arab tilida yozilgan “Al-jabr va al-muqobala hisobi haqida qisqacha kitob”) - muallif tomonidan algebra fan sifatida ko‘rilib, “Algebra” deb nom olgan kitob.

Ziji al-Xorazmiy (arab tilida yozilgan (“Zij”) “Astronomik jadval”) - sinuslarning trigonometrik funksiyalari keltirilgan kichik nazariy bo‘lim va jadvallardan tashkil topgan asar.

“Kitob surat al-arz” (arab tilida yozilgan “Yer surati kitobi”) - O‘rta asrlarda ilk bor odamzod yashayotgan yer sayyorasining sharqiy yarmi, undagi mamlakatlar, Tinch okeani (Baxr al-muzallam) hamda sayyoramiz xaritasi keltirilgan geografik risola.



Jahon ilm-faniga qo‘shgan hissasi

Muhammad al-Xorazmiy matematika, astronomiya va geografiya fanlariga, ular orqali sivilizatsiya rivojiga umumiy qo‘shgan muhim hissasi:

1. O’nlik pozitsion hisobni ifodalovchi, nol belgisi bor to‘qqizta raqamni bayon etuvchi sanoq tizimiga asos solgan.

2. Fan sifatida Algebrani yaratdi va unga shu nomni berdi.

3. Ovrupa adabiyotida “Algoritm” deya nom olgan aniq va tushunarli qoidalar orqali ilmiy va ta’limiy asarlarning yangi usulini ishlab chiqdi va ularni yo‘lga qo‘ydi. Lotin tilida “algoritm” talaffuzi uning ismi - al-Xorazmiyga tenglashadi. Mazkur - algoritm tushunchasi butun zamonaviy raqamli axborot va kompyuter texnologiyalari tushunchasi asosini tashkil qiladi. Aynan ushbu usul orqali Muhammal al-Xorazmiy asarlarining bayoni keng ommaga tarqalgan. Yuqorida keltirilgan xizmatlari bilan bir qatorda, hozirgi kunda ma’lum bo‘lishicha, u qutb nuqtalaridan foydalangan.

4. Muhammad al-Xorazmiyning (“Ziji”) Astronomik kitobida Quyosh, Oy, beshta sayyora, matematik jo‘g‘rofiya masalalari, trigonometriya, Quyosh va Oyning tutilishi kabilar ko‘rib chiqilgan. 1126 yil kitob lotin tiliga, 1914 yili nemis, 1962 yili ingliz tiliga tarjima qilingan.

5. Muhammad al-Xorazmiyning jo‘g‘rofiya asarlarida yerning o‘sha vaqtlardagi ma’lum joylari bayon qilingan. Asarda joylar aniq xarita, u yerdagi daryo, dengiz va okeanlari, soni 2402 ga yetuvchi muhim aholi soni bilan keltirilgan. Bu - O‘rta asrlarda yozilgan arab tilidagi ilk jo‘g‘rofiy asar bo‘lgan. Mazkur iqlim nazariyasi aytarli darajada jo‘g‘rofiya rivojida muhim o‘rin tutgan.

Dunyo tan olishi

Muhammad al-Xorazmiyning matematika va umuman, sivilizatsiya rivojidagi hissasi e’tirofga olingan, “algoritm”ga muhrlangan uning ismi va asarlaridan biridagi “algoritm” atamasi Sharq olimlari orasida u yagonaligining isbotidir. Olimning daholigini e’tirof etarkanmiz, al-Xorazmiyga ilm tarixida berilgan eng to‘g‘ri baho amerikalik tarixchi Dj.Sarton tomonidan bo‘lgan: “...zamonasining eng buyuk matematigi, barcha sharoitlarni hisobga olgan holda, barcha zamonning eng buyuk olimlaridan biri”1


2.Xorazmiyning fan taraqqiyotida chuqur iz qoldirgan yana bir asari „Zij“dir. U nazariy astronomiya va astronomik jadvallardan iborat boʻlib, arabcha qoʻlyozmalari saqlanmagan, Maslama alMajritiy (10-asr) tomonidan qayta ishlangan variantning lotinchaga va yahudiychaga tarjimalari yetib kelgan.

Xorazmiy „Zij“i oʻrta asrlar fanidagi astronomiyaga oid dastlabki asar boʻlib, 37 bobdan iborat va 116 ta jadvalni oʻz ichiga oladi. Unda turli taqvimlar, xronologiya, Quyosh, Oy, sayyoralarning harakati, burjlar va boshqalar haqida maʼlumotlar keltirilgan. Xususan, Quyosh va Oy harakati tenglamalari va tutilish muddatlarini aniqlash qoidalari, sinuslar jadvallari, geografik nuqtalarni topish qoidalari beriladi. „Zij“da birinchi marta tangens funksiyasi kiritilgan.



Xorazmiy „Zij“i ham astronomiya va trigonometriyaning keyingi taraqqiyotida namuna vazifasini oʻtagan.2

Tepalik Kristi maktabi 283-sahifa

. Al-Xorazmiyning "Zīj"ning lotincha tarjimasi

3.Олимнинг дунёқараши ўша даврда кенг тарқалган қадимги юнон фалсафаси ва маданияти, Шарқ намояндалари Ёқуб ибн Исҳоқ Киндий, Абу Наср Форобий ҳамда Абу Бакр Розий таъсири остида шаклланди.

Абу Абдуллоҳ Хоразмийнинг бизгача етиб келган, кўпчилик асарлари сингари ўша даврнинг илм тили – араб тилида битилган, ягона маълум асари – “Мафотиҳ ал–улум”(“Илмлар калитлари”)дир. Асарнинг қўлёзма нусхалари жуда кўп эмас. Яқин-яқингача унинг тўрт нусхаси бор деб ҳисобланиб келинар эди. Ана шу тўрт нусхадан учтаси Буюк Британия музейида ҳамда Берлин кутубхонасида сақланади. ХХ асрнинг 60-йилларида ушбу асарнинг яна олти нусхаси Истанбул кутубхоналарида борлиги аниқлади. Барча олти нусха Истамбул шаҳридаги кутубхоналардадир.

“Мафотиҳ ал–улум”(“Илмлар калитлари”) ўзига хос қомусий асар бўлиб, ўша даврдаги деярли ҳамма асосий фан соҳаларини ўз ичига қамраб олган. Муаллиф ўрта асрлардаги ҳар бир илм мазмунини шарҳлаш йўли орқали тушунтириб беради.

Абу Абдуллоҳ Хоразмий илмлар таснифининг шакли қуйидагича:

Шариат ва у билан боғлиқ илмлар:


  1. Фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқшунослиги.

  2. Калом, яъни дин асослари.

  3. Грамматика.

  4. Иш юргизиш.

  5. Шеърият ва аруз.

  6. Тарих.

Бошқа илмлар:

  1. Назарий фалсафа:

а) табиий илмлар – тиббиёт (тиб, самовий ҳодисалар – метеорология, минералогия, ал-кимё, механика) – қуйи;

б) риёзиёт илмлари (арифметика, ҳандаса, илм ан-нужум, мусиқа) – ўртанча;

в) илоҳий, яъни метафизика – олий илм;

г) мантиқ.



  1. Амалий фалсафа:

а) ахлоқ – этика (одамни бошқариш);

б) уйшунослик (уйни бошқариш);

в) сиёсат (шаҳарни, мамлакатни бошқариш).

“Мафотиҳ ал-улум”да илмлар таснифи ҳар бир фаннинг моҳиятини аниқлаш ҳамда уларнинг асосий атамаларини қисқа ва аниқ баён этиш билан биргаликда олиб борилади. Бу ерда Абу Абдуллоҳ Хоразмий ўз таснифида ўша давр анъанаси, яъни илмларни иккига бўлишни қўллаб-қувватлаб, анъанавий (шаръий) ва анъанавий бўлмаган (фалсафий) илмларга ажратади.

Анъанавий илмлар. Шу илмлардан бири, фиқҳда муаллиф ислом қонуншунослигининг асоси бўлган ва ислом ҳуқуқи посбонининг доимий дастури Қуръон, пайғамбар сўзлари, ҳикматли гаплари ва ҳаётларини акс эттирувчи Суннат, Ҳадис ва унинг хиллари; Ижмo – ислом жамоасининг якдиллик билан тан олган қарори; шариат қонун-қоидаларига амал қилишни, яъни таҳорат қилиш, намоз ўқиш, азон айтиш, рўза тутиш, закот тўлаш устида тўхтаб ўтади.

Иккинчи бўлим каломда ўша даврда Яқин ва Ўрта Шарқда мавжуд бўлган кўпгина мазҳаблар ҳақида маълумотлар берилган. Хусусан, бу мазҳабларнинг еттига бўлиб баён этилиши, айниқса, муътазилийлар ҳақидаги мукаммал тафсилотлар муҳим аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, грек-христиан мазҳаблари, исломгача бўлган даврдаги Эрон ва Ямандаги диний эътиқодлар, Ҳиндистонда тарқалган баъзи дуалистик мазҳаблар ва оқимлар ҳамда зардуштийлик баён этилади. Бу маълумотлар Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Марказий Осиёдаги халқларнинг динлари тарихини ўрганишда ғоят катта аҳамиятга эгадир.

Араб адабий тили грамматикаси, унинг қонун-қоидалари грамматика бўлимида баён этилган. Айни пайтда, муаллиф араб шеърияти ва унинг таркибий қисмларидан бўлган аруз устида ҳам муфассал тўхталиб ўтган.

Иш юргизиш бўлими давлат девони, солиқ турлари ва олиниши, солиқ йиғувчиларнинг вазифалари, аскарлар рўйхати, уларнинг кийим-кечаги ва тўланадиган маошлари, ирригация шаҳобчаларида фойдаланиладиган атамалар, канал хиллари, сув ускуналари, икки дарё (Сирдарё ва Амударё) оралиғидаги суғориш тизимлари ҳақидаги маълумотларни ёритиб бериши билан муҳимдир.

Асарнинг тарих бўлимида афсонавий подшоҳлардан бошлаб, тартиб билан турли давр ва мамлакатлар маликлари, Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги, исломгача бўлган даврдаги Яман тарихи, Рум ва Юнон тарихи ҳақида муфассал маълумотлар келтирилган. Ўрта асрларда одамлар жамоасини табақаларга бўлиниши ҳам шу бўлимда зикр этилади.

Анъанавий бўлмаган илмлар. Бу илмлар қаторида биринчи бўлиб фалсафа қайд этилиб, унда ушбу илм атамаларининг шарҳи билан бир қаторда илмлар таснифи масаласи ёритилган.

Арастунинг мантиққа оид китоблари шарҳи Хоразмий асарининг мантиқ бўлимида ўз аксини топади. Унда муаллиф Яқин ва Ўрта Шарқ ҳамда Марказий Осиёдаги ушбу илм ҳақидаги маълумотлар, олдинга сурилган ажойиб ғоялардан фойдаланиб, уларни янада бойитди.

Асарнинг табиий илмларга оид бўлимлари ўрта аср Шарқида илмий юксалиш даражасини ўрганиш нуқтаи назаридан ниҳоятда маълумотларга бойдир. Тибга оид бўлимда касалликлар, содда ва мураккаб дорилар ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Ушбу бўлимда ўша давр табобатида маълум бўлган ва кенг тарқалган мижоз ҳамда қон томири уришига қараб касалликни аниқлаш тўғрисидаги нодир тавсифлар берилган.

Кимё бўлимида ҳам Хоразмий ўрта аср Шарқидаги кимёвий билимлар ҳақида ниҳоятда қимматли маълумотларни келтирадики, улар Шарқда табиий фанлар ривожини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир.

Риёзиёт бўлимида ўрта аср Шарқидаги математик илмлар ҳолати баён этилади. Хоразмий математик тушунчани ақлнинг ихтиёрий ижоди эмас, балки объектив оламнинг маълум томонлари, предметлар муносабатларининг инъикоси деб талқин этади.

Муаллиф Форобий ғояларини давом эттириб, арифметикани иккига: назарий ва амалийга ажратади. У куб сонлар билан бир қаторда шаклий сонларни кўриб чиқиш билан назарий арифметиканинг баъзи бир томонларини бойитди. Ҳандаса ҳам назарий ва амалий қисмларга бўлинади, бу эса ўша даврда унинг бошқа риёзиёт илмлари каби юқори даражада ривожланганлигидан далолат беради. Астрономия бўлимида унинг вазифаси билан бирга тарихига оид масалалар ҳам кўриб ўтилади.

Умуман, асарда Абу Абдуллоҳ Хоразмий ўз даври табиий ва риёзиёт илмларини яхши билганлиги, уларни назарий фалсафага киритиш билан бир томондан, уларнинг аҳамиятини ошириш ва таъкидлаш, иккинчи томондан, фалсафани бойитишга интилганлиги ўз ифодасини топган. Хоразмийнинг “Мафотиҳ ал–улум” асари ўрта аср маданияти ва маънавиятини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир




1 https://arboblar.uz/uz/people/abu-abdallakh-mukhammad-ibn-musa-al-khorezmi

2 https://uz.wikipedia.org/wiki/Al-Xorazmiy#%E2%80%9EZij%E2%80%9C_asari

Download 131.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling