Семинар машғулотлаини лойиҳалаштириш ва режалаштириш асосилари


Маъруза турлари ва уларнинг таснифи


Download 39.22 Kb.
bet2/4
Sana23.01.2023
Hajmi39.22 Kb.
#1111411
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
6-маъруза

3. Маъруза турлари ва уларнинг таснифи. Ҳозирги шароитда маърузаларнинг қуйидаги хусусиятлари аҳамияти ошиб бормоқда:
ахборот бериш, узатиш (мавзу бўйича тўғридан-тўғри ахборот ва маълумотлар берилади);
● мотиватсион (фан, билимга эҳтиёж, назарияга ишонч ва ўрганиладиган мавзунинг амалий аҳамиятига қизиқишни уйғотиш);
● ташкилий-йўналтирувчи (манбалар ва ўқув адабиётларига йўналтириш, мустақил ишни ташкил этиш бўйича маслаҳатлар);
● касбий-тарбиявий (касбга садоқат руҳида тарбиялаш, касбий этика ва махсус қобилиятларни ривожлантириш);
● методологик (тушунтириш, таҳлил қилиш, интерпретатсия ва олдиндан билишнинг илмий услублари);
● баҳолаш ва ривожлантирувчи (фикрлаш, идрок қилиш, муносабат билдириш, баҳолаш) қобилиятларини шакллантириш.
Ҳозирги кунда маърузанинг ахборот бериш, узатиш функтсияси ўз таъсирини йўқотмоқда. Бу албатта, ахборот-коммуникатсия воситалари ёрдамида турли хил ахборот манбаларининг юзага келганлиги билан боғлиқдир. Шунга боғлиқ ҳолда маърузанинг йўналтирувчи ҳамда мустақил таълимга эҳтиёж ошиши билан методологик функтсиясининг роли ҳам ошиб бормоқда. Юқоридагиларга боғлиқ ҳолда маърузачи ўз маърузасини режалаштиришда маърузанинг функтсиясини бирламчи деб олиши муҳим ҳисобланиб, маъруза сифати ҳамда самарадорлигини белгилайди.
Маърузани режалаштиришда унинг қандай маъруза эканлигини ҳамда маъруза мақсадини тўғри аниқлаш ҳам муҳим ҳисобланади. Маърузалар дидактик вазифасига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
1.Кириш маърузаси. Бундай маърузанинг вазифаси талабаларга фан тўғрисида умумий йўналиш бериш, уларда қизиқиш уйғотиш, қўйилган саволлар бўйича мустақил фикрлаш ва жавоблар излашга йўналтиришдан иборат. Бундай маърузада ташкилий-йўналтирувчи ва мотиватсион функтсиялар устун туради.
2. Аниқ муаммо мавзуси бўйича маъруза. Маърузада аниқ бир муаммо ёки мавзу бўйича маълумотлар намойиш этилиб, таҳлил қилинади, хулоса чиқарилиб исботланади. Маърузани режалаштиришда ахборот бериш, ташкилий-йўналтирувчи ва методологик функтсияларга кўпроқ эътибор қаратиш талаб этилади.

Download 39.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling