Семинар масшғулоти №3 Мавзу: Информатика ва ахборот технологиялари фанларидан дарсдан ташқари ишларни ташкиллаштириш. Машғулот мақсади


Мусобақани ўтказиш учун методик кўрсатмалар


Download 32.23 Kb.
bet3/3
Sana08.03.2023
Hajmi32.23 Kb.
#1251023
TuriСеминар
1   2   3
Bog'liq
03-seminar mashguloti

Мусобақани ўтказиш учун методик кўрсатмалар:
1. Зални жихозлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
-Мулохазалар ёзилган плакатлар;
-ЭХМ ни яратишда катта хизмат кўрсатган олимлар портрети;
-Компьютерни амалда қўлланилишини кўрсатувчи плакатлар; оғзаки ечишга мўлжалланган масалалар, хазиллар, кузатувлар, ребус ва кроссвордлар ифодаланган плакатлар;
-Тавсия этилаётган китоб ва мақолалардан олинган кичик сатрларда ифодаланган ва бадий тарзда жихозланган илмий-оммавий адабиётлар рҳйхати;
2. Мусобақалашаётган гуруҳларнинг билим даражасига караб баъзи синовларни соддалаштириш ёки мураккаблаштириш мумкин.
3. Конкурсда матнни шифрлаш ва уни очиш каби топшириклардан фойдаланиш мумкин.
4.Мусобақани ўтказишда дам олиш чоғида томошабинлар билан ишлаш, гуруҳларга топширикларни тарқатиш, доскада жюри баҳоларини ёзиб бориш, вақтни кузатиш каби вазифаларни бажаришда ўқувчилар орасидан танланган фаол ўқувчилардан бири олиб бориши мумкин.
2. Топшириклар
1.Ўрта умумтаълим мактаблари дарсликларидан фойдаланиб, викторина ва тематик кечага мос келувчи савол ва маърузаларни тайёрланг.
2. Академик лицей ва касб-хунар коллежларига мўлжалланган дарслик ва қўшимча адабиётлардан фойдаланиб, тематик кеча ва викторинага мос маъруза ва саволлар ишлаб чиқинг.
3. Тематик кеча ва викторинани ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича намунавий сценарий ишлаб чиқинг.
Викторина шартларига доир намуналар ишлаб чиқинг.
3. Назорат саволлари
1.Тематик кечаларнинг асосий мақсади нимадан иборат?
2.Тематик кечани ташкил этиш ва ўтказишда қандай усуллардан фойдаланилади?
3.Тематик кечаларнинг афзалликлари нимадан иборат?
4.Викторинанинг мақсад ва вазифаси нималардан иборат?
5.Викторинани ўтказишда нимага эътибор бериш лозим бўлади?
Download 32.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling