Семинар-тренинг босқичлари
Download 31.5 Kb.
|
ТРЕНИНГ БОСҚИЧЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Танишув босқичи
- Мавзуга кириш босқичи
- Режалаштириш босқичи (умидларни аниқлаш
- Ахборотни етказиш ва таҳлил қилиш
- Эмоционал ҳордиқ
- Натижаларни умумлаштириш (якун ясаш)
“ЁШЛАР ЭКО ҲАЁТНИ ТАНЛАЙДИ!” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ТАРҒИБОТ ГУРУҲЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР. БЎСТОНЛИҚ, 28-1.09.14 ЙИЛ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ БОСҚИЧЛАРИ Танишув босқичи - семинарни бошлашнинг зарурий қисми. Ҳатто қисқа муддатли тадбир қатнашчилари ҳам бир-бирларининг исмларини билишлари керак. Семинар бошланишида ўзи ҳақида “индувидуал“, ностандарт, хотирада сақланиб қоладиган нарсани айтиш имконини бериш фақат исмларни эслаб қолишгагина эмас, балки иштирокчиларнинг жипслашиши, улар орасида норасмий мулоқот ўрнатилишига ҳам ёрдам беради. Мавзуга кириш босқичи - иштирокчилар атроф-муҳитга ва гуруҳга, бошловчига мослашиши, асосийси, ўрганиладиган мавзуга руҳий тайёрланишлари лозим бўлган давр. Семинар бошланишида баъзи “қитиқловчи“ (қизиқтирувчи) усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир, яъни иштирокчилар кутаётган “жиддий“ машқ ёки топшириқ ўрнига мавзуга мос, ўзига хос ўхшаш ёки, аксинча, қарама-қарши тасаввур туғдирадиган қисқа ўйин ёки разминка ўтказиш мумкин. Режалаштириш босқичи (умидларни аниқлаш)да, одатда, иштирокчиларга тадбир дастури тақдим этилади. Дастур аввалдан маълум бўлса ҳам, уни муҳокама қилган маъқул, чунки иштирокчилар иш тартиби ва мазмунини ҳар хил тушунишлари хавфи доим мавжуд ва тушунмовчиликларни иш бошида ҳал қилган яхшироқ. Ахборотни етказиш ва таҳлил қилиш фақат “маъруза қилиш“дан иборат эмас. Маъруза мавзуга чуқурлашишнинг имкониятларидан биридир. Ахборотни етказиш усулини танлашда қуйидаги қоидаларга амал қилинади: иштирокчиларга улар билган нарсаларни айтмаслик; ахборотни етказиш вақти 15-20 дақиқадан ошмаслиги керак, чунки кейин тингловчининг диққат–эътибори сустлашади. Сўнгра усулларни алмаштириш ёки диққатни бошқа нарсага жалб этишга ёрдам берадиган машқлар бажариш керак.Эмоционал ҳордиқ - ҳазил ва кулгу иштирокчиларга ҳар бир босқичда зарур, улар ҳаётий зарур “витамин“ сифатида гуруҳга ижодий муҳитни яратишга, уни семинар давомида сақлашга, гуруҳ аъзоларининг жипслашишига ёрдам беради. Агар иштирокчилар орасида қандайдир тушунмовчиликлар келиб чиқса, бу босқичда ғуборлар “тозаланади“ ва таранглик бартараф этилади. Натижаларни умумлаштириш (якун ясаш) - гуруҳ фаолиятининг охирги босқичи. У хаёлан “орқага қарашга“, босиб ўтилган йўл, шахсий ютуқлар, иш натижаларини баҳолашга имкон беради. У раҳбарга ҳам ўз ишини баҳолаш, хулосалар чиқариш ва нимани бошқача, яхшироқ бажариш мумкинлигини тушунишга имконият яратади. Download 31.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling