Сенати раиси Танзила нарбаева
Ҳозирги кунда мамлакатимиз қайси рейтинг ва индексларда қуйи поғоналарда қолмоқда ва бунинг асосий сабаблари нималардан иборат?
Download 35.38 Kb.
|
1 2
Bog'liqIQTISODIY VA IJTIMOIY SOHADAGI 14 TA USTUVOR XALQARO REYTINGLAR VA ULARGA O\'ZBEKISTONNING INTEGRATSIYALASHUVI - копия - копия
Ҳозирги кунда мамлакатимиз қайси рейтинг ва индексларда қуйи поғоналарда қолмоқда ва бунинг асосий сабаблари нималардан иборат?
— Асосан, сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларда мамлакатимиз ўринлари нисбатан қуйи поғоналарда. Масалан, Сўз эркинлиги ва ҳисобдорлик индексида 191-ўринда, Норматив сифат индексида 184-ўринда, Коррупцияни назорат қилиш индексида 183-ўринда, Қонун устуворлиги индексида 182-ўринда, Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 156-ўринда турибмиз. Албатта, сўнгги 3-4 йил мобайнида ушбу соҳаларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди, турли институционал ўзгаришлар рўй берди. Хусусан, мамлакатимизда сўз эркинлиги ҳамда оммавий ахборот воситаларининг чеклов ва тўсиқларсиз фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратилди. Оммавий ахборот воситалари учун медиа бозорида тенг шароит яратиш ва уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу борадаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш, турли органлар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ташкил этилди. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини юритувчи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди. Қатор соҳалардаги ўзгаришлар билан боғлиқ қонунчиликнинг жадал ривожланиши айрим ҳолларда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган кўплаб нормаларнинг вужудга келишига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам қонунчиликни тубдан қайта кўриб чиқиш, уни тизимлаштириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнлари сифатини ошириш, ижроси мониторингини такомиллаштириш мақсадида Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилди. Бироқ шунча ишларга қарамай, индекслардаги кўрсаткичлар бу борада ҳали камчиликларимиз борлигини кўрсатиб турибди. Шу боис, қатор муҳим вазифаларни белгилаб олганмиз. Энг аввало, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқишимиз зарур бўлади. Шунингдек, давлат органларида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий баҳолаш тартибини белгилаш ва давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олиш бўйича рейтингини шакллантиришни йўлга қўймоқчимиз. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг Коррупцияга қарши давлатлар гуруҳи (ГРЕКО) халқаро ташкилотига аъзо бўлиши ва бу ташкилотнинг коррупцияга қарши тегишли конвенциялари талабларини миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш масаласини ҳам ўрганиб чиқишимиз лозим. Оммавий ахборот воситалари, фикрлар хилма-хиллиги ва сўз эркинлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашимиз зарур. Айниқса, журналистнинг қонуний профессионал фаолиятига тўсқинлик қилишга оид ҳуқуқбузарликларга нисбатан жавобгарликни белгилашимиз керак. Республиканинг сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ва индексларда қуйи поғоналардан жой олганлигининг сабабларидан яна бири мазкур рейтинг ва индекслар, асосан, жамоатчилик фикри ва халқаро экспертлар хулосаси асосида шакллантирилишидадир. Қолаверса, индекс юритувчи ташкилотлар сўровномалари фақатгина мустақил фуқаролик жамияти институтлари (нодавлат нотижорат ташкилотлар) билан ҳамкорликда ўтказилишини инобатга олиб, республика миқёсида бундай ташкилотлар камлиги ҳамда улар томонидан тадқиқот ишларини амалга ошириш салоҳияти чекланганлиги каби омиллар ҳам бунга сабаб бўлиши мумкин. Шу ўринда алоҳида қайд этишимиз зарур, ҳар бир давлат органи, айниқса, республика даражасидаги вазирлик, идора, ташкилотлар ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилиб, улар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. — Яқинда БМТнинг “Рақамли ҳукуматни барқарор ривожланиши йўлидаги ўн йиллик ҳаракат” номли ҳисоботи эълон қилинди. 2020 йил учун дунёда электрон ҳукумат ривожланиши натижалари тақдим қилинган ушбу рейтингда Ўзбекистон 6 та поғонага тушиб, 87-ўринни эгаллади. Нима деб ўйлайсиз, нима сабабдан мамлакатимиз аввалги ўрнини йўқотди? — Албатта, Ўзбекистон умумий рейтингда 6 та поғонага пасайди. Лекин рейтингни шакллантирувчи компонентлар бўйича бирмунча ўсиш кузатилган. Масалан, ушбу рейтингнинг “Инсон капитали”, “Электрон иштирок” ва “Телекоммуникация инфратузилмаси” индекслари бўйича кўрсаткичлар 0,01 дан 0,14 пунктгача ошган. “Электрон иштирок” индекси бўйича республикамиз ўзининг кўрсаткичини 0,80 пунктгача ошириб, умумий рейтингдаги ўрнини 13 поғонага кўтарди ва 46-ўринни эгаллаб, электрон иштирок индексининг жуда юқори ривожланиш даражасига эга мамлакатлар рўйхатига кирди. Ваҳоланки, 2018 йилда ушбу индекс бўйича мамлакатимиз 59-ўринда эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонга очиқ маълумотлар бўйича энг юқори балл берилди. Албатта, “Электрон ҳукуматни ривожлантириш” рейтингидаги ўрнимиз пасайишига айрим омиллар таъсир қилди. Энг аввало, таъкидлаш жоизки, 2018 йилдан жорий йилнинг апрель ойига қадар республикамизда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишда ягона мувофиқлаштирувчи орган мавжуд бўлмаган. Натижада рейтингни ошириш бўйича аниқ белгиланган чора-тадбирлар режаси қабул қилинмаган ва тегишли ишлар етарли даражада ташкил этилмаган. Ҳозир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу ишга масъул этиб белгиланган. Шунингдек, миллий электрон хизматлар портали ҳамда таълим, меҳнат, ижтимоий хизматлар, соғлиқни сақлаш, молия ва атроф-муҳит соҳаларидаги тегишли вазирлик ва идораларнинг веб-сайтлари ҳам талабга тўлиқ жавоб беради, деб айта олмаймиз. Ушбу сайтлар рейтингнинг “Электрон хизматлар” компонентида 148 та жиҳат бўйича баҳолаб борилади. Миллий онлайн хизматлар портали ва расмий веб-сайтларнинг мобиль қурилмалардан фойдаланиш учун мослашган шакллари етарли даражада жорий этилмаган. Шунингдек, транзакция хизматлари даражасининг пастлиги, давлат божлари, турли йиғимлар ва жарималарни тўлиқ электрон тарзда тўлаш ҳам охирига етмаганлиги рейтингдаги ўрнимизга салбий таъсирини кўрсатмоқда. Рейтингнинг “Инсон капитали” компоненти бўйича ҳам ишлашимиз керак бўлган айрим камчиликлар бор. Масалан, масофавий ўқитиш имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, олий маълумотга эга аҳоли қатлами бўйича аниқ маълумотлар етарли эмаслиги рейтингдаги ўрнимизга таъсир қилмоқда. Мобиль алоқа абонентлари, интернет фойдаланувчилари улушини бегилайдиган “Телекоммуникация инфратузилмаси” компонентида эса республиканинг узоқ ҳудудларига юқори тезликдаги симли интернет тармоғи етиб бормаганлиги ҳам рейтингдаги ўрнимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Бу камчиликларни тўғрилаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олганмиз. Умид қиламизки, навбатдаги ҳисоботларда ушбу йўналишда мамлакатимиз ўрни янада яхшиланишига эришилади. — Коронавирус пандемияси кўп ислоҳотларимизга салбий таъсир қилди. Иқтисод дейсизми, саноатми, таълим ва бошқа соҳалар қийин рақобат муҳитида қолди. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолат рейтинг ва индексларда қандай баҳоланади? — Дарҳақиқат, бугунги кунда коронавирус пандемияси глобал миқёсда бутун инсониятга хавф солаётганига, барча соҳаларда турли қийинчиликларни келтириб чиқараётганига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Пандемия шароитида, албатта, биринчи зарба иқтисодиётга тушади, режалаштирилган кўплаб ислоҳотлар ижроси ортга сурилади, асосий эътибор соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, унинг турмуш даражасини яхшилашга қаратилади. Халқаро рейтинг агентликлари индексларни ҳисоблаб чиқишда ёки рейтингларни тузишда, асосан, мамлакатнинг турли статистик кўрсаткичларига таянади. Тан олиш лозим, пандемия сабабли статистик кўрсаткичларнинг яхши томонга ўзгаришига нисбатан уларнинг ёмонлашиш эҳтимоли юқорироқ. Шу сабабли кейинги йилларда халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнимизнинг жорий ҳолатида сақлаб қолиниши ёки пастлашиши эҳтимолини назардан қочириб бўлмайди. Бироқ унутмаслик керакки, пандемия битта ёки бир нечта давлатда эмас, балки бутун дунё мамлакатларига бевосита салбий таъсирини ўтказмоқда. Шу боис, балки бошқа давлатларнинг ҳам рейтинглардаги ўрни пастлашиши сабаб мамлакатимизнинг ўрни том маънода кўтарилиши ёки жорий ҳолатда сақланиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ҳар қандай вазиятда ҳам халқимизнинг азалий қадриятларидан келиб чиқиб ҳамиша яхши ният қилиш, эртанги кунга умид билан боқиш туйғуси дилимизда яшамоқда. Ишончимиз комилки, барчамиз, бутун халқимиз бир жон, бир тан бўлиб баҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, бу синовларни албатта енгамиз. Пандемиядан тараққиётимизнинг эртанги йўналишларини белгилайдиган янги хулосалар, янги ғоялар, янги куч билан чиқиб, ривожланиш йўлини изчил давом эттирамиз. Download 35.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling