Сергей павлович толстов
Download 2.37 Mb.
|
С.П.ТОЛСТОВнинг Хоразми
12 БОБ
УЗБОЙНИНГ СИРИ ( 1947 йил экспедицияси кундалик дафтаридан ) Ўн тўртинчи аср форс географи Ҳамидуллоҳ Қазвиний Каспий денгизини тасвирлар экан, қуйидагиларни ҳикоя қилади: “ Илгари Яъжуж ва маъжужлар мамлакати қаршисида жойлашган Шарқий денгизга қуйилган Жайхун тахминан мўғуллар пайдо бўлган вақтда ўз оқимини ўзгартириб, бу (Каспий) денгизга йўл олди “. Шунга ўхшаш, аммо ниҳоятда чалкашиб кетган маълумотни 15 асрда яшаган Ҳофиз Абрў ёзиб қолдиради. Унинг бу маълумоти 1417 йилга келиб Орол денгизининг йўқолиб кетиши ва бу даврда Сирдарёнинг Амударёга қуйилиши сингари ақл бовар қилмайдиган гаплар билан аралашиб кетган. Ниҳоят, 17 асрда машҳур Хоразм хони ва тарихчиси Абулғози айни шу тўғрида ( “Шажараи турк асарида- У.Б) ёзади.У 16 аср бошларидаги воқеалар тўғрисида ҳикоя қилар экан, бу даврда Амударё Урганч ёнидан ўтиб, жанубий ғарбга қараб, то Балхан тоғларига қадар оқарди, бу ердан ғарбга бурилиб, Каспийга қуйила бошлади, дейди. “Ўғурчидан ( Красноводск қўлтиғи яқинидаги жой ) бошлаб Амударёнинг ҳар иккала соҳили,--дея ҳикоя қилади Абулғози,---шудгор, узумзорлар ва дарахтзорлардан иборат эди..Аҳоли зичлигининг ва гуллаб-яшнаганлигини нг чеки йўқ эди”. Абулғозининг бошқа бир жойда маълум қилишича, у туғилмасдан 30 йил олдин, яъни 1573 йилда дарё ўзининг ҳозирги ўзанини буриб юборган ва унинг суви Каспийга қуйилмай қўйган.Муниснинг ( 19 аср) Хива хроникасида бу воқеа 1578 йилда бўлган, дейилади. Йирик рус тарихчиси ва шарқшуноси В.В.Бартольд бу маълумотларни, шунингдек, анча илгариги материалларни таҳлил қилиб чиқиб, шундай узил-кесил хулосага келади: қадимги замонларда Амударёнинг Каспийга қуйилганлиги тўғрисида эски вақтлардаги муаллифлар ва Мақдисий сақлаб қолган маълумотлар афсоналар даврига мансуб бўлиб, Х асрдан анча илгаририёқ дарё, худди ҳозирдагидек, Орол денгизига қуйилган бўлса, 13 ва 14 асрлар орасида у Каспийга бурилиб, Устюртнинг шарқий ён бағри билан Балхан тоғларининг жанубий ён бағри ёқалаб буралиб-буралиб кетган ва Сариқамиш чуқуридан Красноводск қўлтиғигача чўзилиб кетган эски Узбой ўзанини тўлдиради. Амударёнинг яқинда Каспийга қуйилганлиги тўғрисидаги ривоят (бу ривоятни туркман элчилари Россияга етказган эдилар) Пётр 1 ни қизиқтириб қолади. Пётрнинг Каспийнинг шарқий соҳилларига ва Хивага Бекович-Черкасский экспедициясини юбориш сабабларидан бири ана шу ривоят бўлди; экспедиция бошқа вазифаларни бажариш билан бирга, Ҳиндистонга олиб борадиган туташ сув йўли бор-йўқлигини аниқлаши керак эди. Қорақум чўлининг ғарбий қисмини кесиб ўтувчи, кўзга яққол ташланиб турган қадимги ўзан—Узбойнинг келиб чиқиши ва ёши муаммоси анча вақтдан бери тадқиқотчиларнинг эътиборларини жалб қилиб келмоқда.Тарихчилар ва географлар, геологлар ва ирригаторлар, олимлар ва ҳаваскорларнинг бу муаммога бағишлаб ёзган асарлари талайгина саҳифаларни ташкил этади. Бу масала бугунги кунда қай аҳволда? Ҳозирги вақтда икки хил фикр аниқ-равшан ажралиб турибди : булардан бири—Бартольднинг ҳозиргина келтирган мулоҳазаларини асос қилиб олган тарихчиларнинг фикри ; иккинчи фикр географлар ва геологларники бўлиб, А.С. Кеснинг “ Русло Узбой и его генезис” (ТИГ АН , ХХХ, 1939) номли монографиясида ва И.П.Герасимов ва К.К. Марковнинг “Четвертичная геология” ( Москва 1939) , “Ледниковий период на территории советского союза” (М-Л, 1939) сингари палеографияга оид йиғма асарларида ўз ифодасини топган. Ҳозирги замон география фанининг сўнгги ютуқларидан иборат бўлган ва узоқ вақт давомида дала шароитида олиб борилган ҳар томонлама текширишларга асосланган бу асарларнинг муаллифлари Узбойни дарё сифатида тарихий замонга боғлаш учун ҳеч қандай асос йўқ деган хулосага келдилар. Узбой катталиги жиҳатидан ҳеч қачон Амударёнинг бош ўзани бўлиши мумкин эмаслигини ҳисобга олмаганимиз тақдирда ҳам, Узбой водийсининг палеотологик жиҳатдан жуда дуруст асосланган вужудга келиши тарихи шуни кўрсатадики, яққол ажралиб турадиган бу дарё ўзани Хвалин трансгрессиясидан ( қирғоқнинг чўкиши ҳисобига денгизнинг аста-секин қуруқликни эгаллай бориши—У.Б.) кейин ҳосил бўлган, сув оқимининг тўхташи эса Каспийнинг сўнгги трансгрессиясига тўғри келади; қуйи Узбой тубидаги энг ёш қатламлар учун аҳамиятли бўлган “ Download 2.37 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling