Саволлар:
1. Донишманднинг совғаси бўлмиш мўъжизавий риштани ушлаганингиздан қандай таассуротдасиз?
2. Бу ўйинда нима қийин бўлди, нима осон?
3. Бу ўйин нималарга ўргатиши мумкин?
Хулоса: ҳар доим ҳам инсонларни бирлаштириб турадиган нимадир бор. Боғлиқликни ҳис қилиш жамоада ишончли муносабатларни шакллантиришга ёрдам беради. Ўзаро муносабатларнинг қулайлиги, комфортлиги ипнинг қандай ҳолатдалигига, тортилган ёки бўшлигига боғлиқ.
Ипнинг тортилишини синаб кўриб биз муносабатларнинг турли хилларини ўзимиздан ўтказиб кўрдик. Жамоа аъзолари орасида мулоқотнинг турли ҳолатлари кузатилиши мумкин. Асосийси, нима бўлганда ҳам, ришталарнинг ҳамма учун қулай ҳолатини тиклай олиш муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |