Сеҳрли стул” тренинг машғулоти


Download 12.48 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi12.48 Kb.
#1568744
Bog'liq
ТРЕНИНГ “СЕҲРЛИ СТУЛ” тренинг машғулоти


СЕҲРЛИ СТУЛ” тренинг машғулоти.
Машғулот тавсия этиладиган ҳолатлар: гуруҳий психокоррекцион фаолиятда қўлланилиши мумкин бўлиб *шахслараро муносабатларни, оилавий муносабатлар ва фарзанд ҳамда ота-она муносабатларида юзага келган бузилишларни коррекция қилиш, *ўзаро ижобий муносабатларни ҳосил қилишда.
Мақсад: инсонларни ижобий ва яхши томонини кўра олиш, бу ҳақида уларга гапириш, эмпатияга олиб борувчи кўникмаларни шакллантириш.
“Комплимент нима?” мавзуида кириш суҳбати амалга оширилади. Бунда комплимент қандай қилиниши, уни самимий етказиб бериш йўллари ҳақида психолог айтиб ўтиши ҳамда иштирокчилардан сўраши керак.
Аудитория доира ҳолатда ўтиради, ўртага битта стул қўйилади унга навбатма-навбат ҳамма айлана бўйлаб комплимент айтиб чиқиши керак. Комплиментларни айтишда у инсонни кўзларига қараш, агар тенгдош бўлса исми билан мурожаат қилишни ва самимий табассумни унутмаслик психолог томонидан таъкидланади.
Машғулот тугагач, ҳамма машғулот давомида нимани ҳис қилганини, бу машғулот унга қандай таъсир қилганини ҳамда нималарни тушунгани ҳақида фикрларини айлана бўйлаб айтиб ўтишлари лозим.
Download 12.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling