Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ўқитувчининг 
энг муҳим 
шахсий 
х
ислатлари
ўз юрти, она тили, ўз 
халкининг тарихи ва 
унинг маданиятини 
севиши, давлатнинг 
мустақиллиги
ғоясида 
яшаши 
ижтимоий 
жавобгарлик
ни юксак 
даражада ҳис 
этиши
бундай ҳислатларни жамият 
ҳохиши бўйича болаларга 
сингдириб бориши
ўзини қўлга ола билиши, 
сабр-тоқатли, бардам, 
матонатлилигидир
олижаноблиги, ақл - 
фаросатли, ма-
ънавий пок, маъна-
вият ва маърифат 
бўйича юксак мақ-
садларга мос келиши 
Ўқитувчининг ўз Ватанига 
содиқлиги, болаларни 
севиши, уларни 
инсонпарварлик
руҳида 
тарбиялаш истаги


 Ўқитувчига жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилдаги 
ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг, шу тариқа 
талабларга жавоб беришга субъектив тайѐрлиги муайян ўқитувчининг 
педагогик фаолиятга нақадар тайѐрлигидан далолат беради. Жамиятнинг 
муайян тарихий даврида, белгиланган вақт ва белгиланган иш жойига хос 
бўлган педагогнинг асосий ва иккинчи даражали ўзгарувчан хусусиятлари 
ҳақидаги масалани ҳал қилиш бир мунча мураккабдир. Жамиятда рўй 
бераѐтган янги шарт-шароитлар, таълим ва тарбия соҳасида янги мақсад ва 
вазифаларни қўяди. Улар ўз навбатида ўқитувчи ва тарбиячи шахсига 
қўйиладиган талабларни белгилаб беради. Бу талабларни ўз вақтида ва 
аниқроқ аниқлаш учун қуйидагиларни бажариш лозим: 
Ўқувчини ҳозирги замон талабига жавоб берадиган, эркин фикрловчи 
шахс сифатида шакллантириш учун педагогнинг ўзи мустақил фикрловчи, 
юқори савиядаги билимли, дунѐқараши кенг бўлмоғи ва ўзида бу 
хусусиятларни мунтазам ривожлантириб бормоғи лозим. 
Ота-оналар ўқитувчидан унинг иш стажи ва ѐши қандай бўлишидан 
қатьий назар, фарзандларини тарбиялаш ва ўқитиш маҳоратини кутадилар. 
Ўқувчилар эса ўқитувчиларни уч хил ҳислатлари бўйича характерлаб 
берадилар. 
Жумладан, 
биринчидан, 
ўқитувчининг 
одамгарчилиги, 
адолатлилиги, соф виждонлилиги, болаларни яхши кўриш ҳислатлари; 
иккинчидан, ўқитувчининг сезгирлиги, талабчанлиги билан боғлиқ ташқи 
ҳислатлари ва хулқ-атворига қараб; учинчидан, ўқитувчининг ўз фанини 
билиши, уни тушунтира билиши каби таълим жараѐни билан боғлиқ 
ҳислатларига қараб характерлаб берадилар. 
Шуни 
таъкидлаб 
ўтиш 
керакки, 
тарбия 
жараѐнининг 
самарадорлигини оширишга қўйиладиган талаблар билан бирга, ўқитувчи 
Жамият ривожланишининг сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий 
йўналишларини тўғри баҳолаш. 
Жамият мунтазам ривожланиб бориши учун бу жамиятда инсон 
қандай сифатларга эга бўлиши керак эканлигини аниқлаб олиш

Ўрта таълимни тамомлаган ҳозирги замон кишиси қандай ҳислатларга эга 
бўлиши, қандай камчиликлардан қутулиши кераклигини аниқлаш. 
Ҳозирги замон педагоги қандай бўлиши лозимлиги, қандай 
қилиб жамиятга керакли шахсни шакллантира олишини 
аниқлаш. 


шахси ва унинг фаолиятига нисбатан қўйиладиган ижтимоий талаблар 
ҳам ўсиб бормоқда. 
Ўқитувчига жамият томонидан қўйиладиган талаблар, турли хилда 
ижтимоий кутишлар, педагогнинг индивидуаллиги, унинг шу тариқа 
талабларга жавоб беришга субъектив тайѐрлиги муайян ўқитувчининг 
педагогик фаолиятга нақадар тайѐрлигидан далолат беради. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling