Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Тайёр маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Тайёр маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини бошқариш
Маркетинг фалсафаси нуқтаи назаридан, товар сифати даражаси бу 
товарнинг якуний фойдаланувчининг белгиланган эҳтиёжларини қондириш 
қобилияти билан белгиланади. Сифат борасида халқаро ҳамжамият доирасида 
қабул қилинган ва аниқроқ таъриф ИСО-8402-86 халқаро станартида 
келтирилган. "Сифат – маҳсулот ёки хизматнинг уларга шартланган ёки 
тахмин қилинган эҳтиёжларни қондириш қобилиятини берадиган тавсифнома 
ва хусусиятлар йиғиндисидир". 
Товар (хизмат) қондириши лозим бўлган эҳтиёжнинг шартланганлиги ва 
аниқлиги маҳсулот ишлаб чиқарувчини тахмин қилинаётган сотув бозорарини 
комплексли ўрганиш, уларни рангларга ажратиш ва истеъмолчиларни 
сегментлаш заруратига олиб келади. Сифат талабларига фақат ишлаб чиқиш 
(яратиш) пайтидаёқ муайян истеъмолчиларга йўналтирилган товаргина жавоб 
бера олади. 
ИСО-9004 стандартида товарнинг ҳаётийлик даври шундай 
ифодаланганки, энг бошида маркетинг таҳлилий функцияси ётади. Бу ҳолат 
сифат тизими соҳасидаги машҳур мутахассислардан бири бўлган 
К.Исикаванинг «Сифатни бошқариш маркетинг билан бошланади ва якун 
топади» деган фикрини тасдиқлайди. 
ИСО-9004 стандартида «сифат халқаси» деб номланган товарнинг 
ҳаётийлик даври бир қатор кетма-кетликда алмашинадиган босқичлар билан 
ифодаланади. 
1. Маркетинг – мақсадли бозорлар излаш, истеъмолчиларни танлаш 
(бозорни сегментлаш). 


242 
2. Товар яратиш, жумладан, бўлаак маҳсулотга техник талаблар ишлаб 
чиқиш билан боғлиқ ИТТКИ. 
3. Хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар сифатини зарур даражада 
таъминлаши лозим бўлган моддий-техник таъминот (харид логистикаси). 
4. Ишлаб чиқариш жараёнларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш, яъни 
ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик таъминотини йўлга қўйиш. 
5. Бевосита ишлаб чиқариш. 
6. Ишлаб чиқариш жараёнида товарни назорат қилиш, синаб кўриш ва 
тадқиқ этиш ҳамда ривожланган метрология хизматига асосланадиган ва тайёр 
маҳсулотни халқаро сертификатлаш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 
ташкилий-технологик таъминотига йўналтирилган кирувчи назорат. 
7. Тайёр маҳсулотни ўраб-қадоқлаш ва сақлаш, яъни товарларни 
транспорт воситасида ташиш ва асосий ва оралиқ омборларда бўлишида 
сифатини сақлаш муаммоларини ҳал қилиш. 
8. Сотиш ва тақсимлаш, яъни мустақил сотув тизимида айирбошлаш ва 
тақсимлаш ёки тўғридан-тўғри маркетингда тақсимлаш ва айирбошлаш (товар 
ишлаб чиқарувчида ўзининг сотув тармоғи мавжудлигида, масалан, фирма 
савдосида). 
9. Монтаж ва эксплуатация, яъни товарни истеъмолчига ишчи ҳолатда 
етказиш, персонални эксплуатация қоидаларига ўргатиш ва ҳ.к. 
10. 
Хизмат кўрсатишда техник ёрдам (фирма сервис тизими
жумладан, кафолатдан кейинги таъмирлашда: таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар 
етказиш ва ҳ.к.). 
Фойдаланиб бўлинганидан сўнг утилизация, яъни якуний истеъмолчига 
махсус хизматлар кўрсатиш, жумладан, янги маҳсулот нархини ҳисоб-китоб 
қилишда эксплуатациядан олинаётган маҳсулотнинг қолдиқ қийматини 
ҳисобга олиш. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling