Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Бозор сегментацияси воситасида эҳтиёжлар таҳлили


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
5.3. Бозор сегментацияси воситасида эҳтиёжлар таҳлили
 
 
Сегментлашнинг асосий мақсади бозордаги ҳаракатларни ўрганиб, 


118 
уларнинг моделини ва келажакдаги эҳтиёж талабларини тасаввур қилишдан 
иборат. Ҳозирги рақобатда ютиб чиқишнинг асосий шарти, янги юқори 
сифатли товар ва комплекс сервис техника хизматларини ҳамда самарали 
сотиш усулларини қўллашдан иборат бўлиб қолди. Ана шу талаблар асосида 
маркетинг стратегиясининг устивор тури истеъмолчиларни ўрганиш, ўз 
навбатида бозорни сегментлашдан бошланади, чунки бозор бир хил 
субъектлардан ташкил топган эмас. Асосий бозорни бундай бўлакларга 
ажратиш одатда икки босқичда амалага оширилади. Бу икки босқич эса 
бозорни бўлишнинг икки турли хил даражасига тўғри келади. 
Макросегментлаш деб аталувчи биринчи босқичнинг вазифаси “товар 
бозорлари”ни аниқлашдан иборат бўлиб, микросегментлаш деб аталувчи 
иккинчи босқичда эса илгари аниқланган ҳар бир бозор ичида 
истеъмолчиларнинг “сегментларини” ажратиб олиш мақсад қилиб олинади. 
Асосий бозорни бундай схемасини тузиб олгач, фирма ҳар бир товар бозори 
ёки сегментнинг жалб қилувчанлигини ва ўзининг рақобатбардошлигини 
баҳолай бошлайди. 
Макросегментацияда бозорларни худудлар, мамлакатлар бўйича 
уларнинг саноатлашувига қараб бўлиш назарда тутилади. Кўпчилик 
бозорларда барча мижозларни биргина товар ёки хизмат ёрдамида 
қаноатлантириш амалда мумкин эмас. Турли истеъмолчиларнинг истаклари ва 
қизиқишлари хилма-хил бўлади. Бу хилма-хиллик харидорларнинг одатлари 
ва эҳтиёжларида асосий тафовутларнинг, таклиф қилинаётган товар ва 
хизматлардан, улар қидирадиган манфаатларнинг бир хил эмаслигидан келиб 
чиқади. Индустриал жамиятларда харидорлар кўпроқ “ўртача” харидорга 
мўлжалланган товарлар билан қаноатланишга мойил бўладилар. Улар 
ўзларининг махсус муаммоларига мослаштирилган ечимларни қидирадилар. 
Фирмалар истиқболда кутилаётган бундай ўзгаришлар туфайли оммавий 
маркетинг стратегиясини ташлаб, қатъий йўналтирилган стратегиялар 
томонга ўтишга мажбур бўладилар. Истеъмолчиларнинг мақсадли 
гуруҳларини аниқлаш айнан сегментлаш жараёнининг ўзи бўлиб, у асосий 
бозорни талаблар ва харидорларнинг одатлари жиҳатидан бир жинсли бўлган 
қисмларга ажратади. Сегментлаш жараёни фирма учун стратегик аҳамиятга 
эгадир, чунки унинг натижасида фирманинг фаолият кўрсатиш соҳаси ва 
танланган бозорларда муваффақиятга эришишнинг ҳал қилувчи омиллари 
аниқланади. Бозорни сегментларга ажратиш - фирма эга бўлиш керак бўлган 
энг асосий қобилиятлардан биридир. 
Сегментлаш жадвалини қуриш учун ҳар бир ҳолатда бу учта мезонни 
тавсифлайдиган мезонларни белгилаб олиш керак (5.1расм). 


119 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling