Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-жадвал  Рангларнинг психологлар таклиф этган рамзий маъноси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

7.1-жадвал 
Рангларнинг психологлар таклиф этган рамзий маъноси 
Ранглар 
Психологик самараси 
Тўқ кўк 
Эмоционал илиқлик 
Қизил-тўқ сариқ 
Босиб олиш, ташаббускор руҳ 
Қизил 
Ҳаёт, агрессивлик, ғалаба 
Кўк-яшил 
Аниқлик, хавфсизлик 
Сариқ 
Янгилик, модернизм, истиқбол 
Харидор ўзини эркин, бемалол тутиши учун шароитлар яратиш, реклама 
хабарлари унинг учун жалб этувчан, эшитиларли ва тушунарли, кўрсатгич 
ишоралар эса аниқ ва тушунарли бўлиши лозим. 
Магазинга кириб келган харидор фақат жисмоний ҳаракатларни амалга 
оширибгина қолмайди, у доимий равишда ўйлайди, мулоҳаза юритади, ҳисоб-
китоб қилади, яъни ақлий ҳаракатларни амалга оширади. Ушбу ҳолатда 
исталган маркетинг воситаси билан тўғридан-тўғри унга кириш қийин бўлган 
«харидор онгидаги қора қути» ишга тушади. Шу сабабли харидорнинг ақлий 
ҳаракатларига таъсир этиш учун билвосита маркетинг тадбирлари ишлаб 
чиқилади. Бу тадбирлар харидга бўлган муносабат, товар атрибутлари ва 
магазин атрибутларига таъсир этувчи омилларни ҳисобга олиши лозим. 
Масалан, харидор уларга нисбатан сезгир бўлган омиллар қаторига 
қуйидагилар киради: енгил автомобиллар тўхташ жойи, ташқи реклама, ички 
реклама, кассалар сони, сотувни рағбатлантириш, жонли муҳит, иш соатлари, 


214 
товар ўровидан фойдаланиш имконияти,транспорт воситасида ташишга 
ёрдамлашиш, турли қулайликлар (болалар коляскаси, ит ва ҳ.к. қолдириш 
имконияти). 
Харидга таъсир этувчи товар атрибутлари қаторига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: товар ассортименти кенглиги ва чуқурлиги, кенг товар 
линияси, товар захиралари, товар линиясининг жойлашуви, товарлар 
қўшнилиги, товарларни жойлаштириш, товарлар нархи, уларнинг сифати
товарларнинг улар рекламаси билан мос келиши. 
Магазин атрибутлари: очиқик, жойлашув, майдони, фирма имиджи, 
муҳит, савдо ускуналари, савдо ускуналари жойлашуви, персонал, атроф-
муҳит, архитектура. 
Чамаси, бу магазин мижозларининг харидга муносабатига таъсир этувчи 
омилларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Бироқ уларнинг ҳар бири маркетинг 
таъминлотини талаб қилади, уларнинг ҳар бири бўйича харидорларнинг ақлий 
ҳаракатларига таъсир кўрсатиш мақсадида деталли ишланмалар оли борилади. 
Масалан, товарнинг стеллажда жойлашуви горизонтал (барча товарлар 
бир хил даражада) ёки вертикал (пол даражасида, қўл ёки бел даражасида, кўз 
даражасида) бўлиши мумкин. Сотув нуқтаи-назаридан товарларни 
харидорнинг кўзи рўпарасида жойлаштириш энг самарали, пол даражаида 
жойлаштириш эса – энг омадсиз ҳисобланади. Шу сабабли товарлар вақти-
вақти билан ўрин олмаштириб туради ва бу сезиларли самара беради. Товарни 
пол даражасидан харидорнинг қўллари даражасига силжитишда сотув 34%, 
қўл даражасидан кўзлар рўпарасига кўтаришда - 63%, пол даражасидан кўзлар 
рўпарасига кўтаришда эса 78%га ортади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling