Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


  Минтақа (мамлакат) ЯИМ, ЯММ, аҳоли жон бошига даромад


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

2. 
Минтақа (мамлакат) ЯИМ, ЯММ, аҳоли жон бошига даромад 
даражаси. Миллий бойликнинг бу ва бошқа кўрсаткичлари бозорларни 
рангларга ажратишда муҳим роль ўйнайди, чунки бошқа барча шароитлар бир 
хил бўлганда корхонани харидорлар таклиф этилаётган товарларни сотиб 
олиш учун кўпроқ маблағларга эга бўлган бозорлар қизиқтиради. 
Маркетинг функциялари 
Таҳлил 
(тадқиқотчилик) 
функцияси 
Ишлаб чиқариш
функцияси 
Сотув
функцияси 
Бошқарув
ва назорат 
функцияси 
Бозорни ўрганиш
Янги товар ишлаб 
чиқаришни ташкил 
қилиш, янги 
технологиялар 
ишлаб чиқиш
Товар 
ҳаракатланиш 
тизимини ташкил 
қилиш 
Корхонада 
стратегик ва 
тезкор 
режалаштиришни 
ташкил қилиш 
Истеъмолчларни 
ўрганиш
Моддий 
таъминотни
ташкил қилиш
Талабни шакллан-
тириш ва сотувни 
рағбатлантириш 
тизимини ташкил 
қилиш 
Маркетинг 
бошқарувининг 
ахборот 
таъминоти 
Бозорнинг фирма 
структурасини 
ўрганиш
Тайёр маҳсулот 
рақобатбардошлиги 
ва сифатини 
бошқариш
Мақсадли 
йўналтирилган 
товар сиёсати 
юритиш 
Рискларни 
бошқариш
Товарни ўрганиш
Сервисни ташкил 
қилиш 
Маркетинг 
коммуникатив 
қуйифункцияси 
(коммуникация 
тизими ташкил қил) 
Корхонанинг ички 
муҳитини таҳлил 
қилиш 
Мақсадли 
йўналтирилган 
товар сиёсати 
юритиш 
Маркетинг назорати 
ташкил қилиш 
(қайтувчан алоқа, 
коммуникацион ва 
ахборот тизимлари 
умумий комплексда 
ишлаши) 


235 
3. 
Давлат сектори ва хусусий сектордаги инвестицион сиёсат
Корхонани бирини ўринда, у сотиш учун таклиф этишни мўлжаллаган 
товарлар истеъмол қилувчи тармоқдаги инвестициялар ҳажми ва динамикаси 
қизиқтириши лозим. Бунда тижорат фаолиятининг узоқ муддатли натижаси 
нуқтаи назаридан корхонани қизиқтираётган белгиланган маҳсулот турларини 
истеъмол қилувчи тармоқларда жадал ва қатор йилларга ҳисоблаб чиқилган 
инвестицион сиёсат амалга оширилаётган бозорларни афзал кўриш лозим. 
4. 
Импортни тартибга солиш (ташқи операциялар ҳолатида). 
Экспортчини биринчи навбатда, импортни тартибга солиш минимал тариф ва 
нотариф чекловларига эга бўлган, мамлакатимиздан товарлар олиб кириш 
режими энг либерал бўлган мамлакатлар жалб қилади. 
5.
Географик ҳолат. Кўплаб машина ва асбоб-ускуналар турлари учун 
ушбу мезон муҳим роль ўйнамайди. Бироқ йирик партияда бир хил 
маҳсулотлар, шунингдек, хомашё товарлари етказиб беришда бозорнинг 
чегарадан узоқда жойлашганлик кўрсаткичи маҳсулот сотиш бозорини 
танлашга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 
6. 
Ҳуқуқий режим барқарорлиги. Бу бозорларни рангларга 
ажратишнинг муҳим мезони саналади, чунки мос келувчи мамлакатда ишлаб 
чиқаришни кооперациялаш ва товарларни бевосита толиб чиқишда узоқ 
муддатли муваффақиятга фақат минтақадаги сиёсий вазият ва ҳукумат 
режимининг барқарорлик шартларида эришиш мумкин. Экспортчи учун 
уларнинг ҳукумати Ўзбекистон Республикаси билан иқтисодий ҳамкорлик 
ҳақида битим тузган ва мамлакатимизга нисбатан дўстона сиёсат юритаётган 
мамлакатлар афзалроқ саналади. 
Кейинги қадам истеъмолчиларни ўрганиш ҳисобланади. Маълумки
исталган бозорда қоидага кўра, ҳар хил турдаги маҳсулот ва хизматларнинг 
кўплаб истеъмолчилари ҳаракат қилади. Бу мулкчилик шакли турлича бўлган 
турли ишлаб чиқариш корхоналари, давлат ва муниципал корхона ва 
ташкилотлар, индивидуал фойдаланиладиган товар истеъмолчилари бўлган 
кўп сонли жисмоний шахслар, хўжалик инфратузилмаси корхона ва 
ташкилотлари (транспорт ва электр-энергетикаси компаниялари, йўл-
қурилиш ташкилотлари ва корхоналари, таъмирлаш ва бошқа сервис 
фирмалари ва ҳ.к.) ҳисобланади. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling