Ctrl + F5 - фаол ойна ўлчамини ва (ёки) унинг экрандаги ўрнини ўзгартириш. Ойнанинг экран бўйича силжитиш йўналиш клавишлари ёрдамида, ўлчамни ўзгартириш эса Shift ва йўналиш клавишларининг бир ваќтда босилиши билан бажарилади
Дастур матни бўлаги билан ишлатиш клавишлари.
Shift + йўналиш клавишлари - дастур бўлагини ажратади.
Shift + Del - дастурнинг ажратилган бўлагини ўчиради ва Clipboard буферига жойлаштиради.
Ctrl + Ins - дастурнинг ажратилган бўлагини Clipboard буферига нусхалайди.
Shift + Ins - Clipboard даги ажратилган бўлакни ойнадаги курсор жойлашган хонага ќўяди.
Ctrl + Del - ажратилган бўлакни Clipboard буферига узатмасдан учиради.
Alt + BackSpace - таћрирлашдаги охирги ишни бекор ќилади.
Компиляция ва бажаришга юбориш клавишлари.
Alt + F9 - таћрирлашнинг фаол ойнасидаги файлни компиляция ќилиш.
F9 - кўп модулли дастурни .exe файлни яратиш билан шартли компиляция ќилади. Агар охирги компиляция ваќтидан баъзи бир модулларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, фаќат ўзгартирилган ва улардан боѓлиќ бўлган модулларгина ќайта компиляция ќилинади. Оддий дастурлар учун худди шу ишни Alt + F9 бажаради.
Ctrl + F9 - таћрирлашнинг фаол ойнасидаги дастурни бажаришга юбориш.
Дастурларни тузатиш клавишлари.
Alt + F5 - дастур бажарилиши натижаларини кўриш.
F8 - дастурнинг ќадамба-ќадам бажарилиши. Процедура ва функцияларнинг чаќирилиши битта оператор (ќадам) каби бажарилади.
F7 – дастурнинг ќадамба-ќадам бажарилиши. Процедура еки функцияларни чаќиришда унинг матнига кириш ва операторларининг ќадамба-ќадам бажарилиши содир бўлади.
F4 - жорий сатрдан курсор жойлашган сатргача бўлган дастур ќисми ќадамба-ќадам бажарилади.
Ctrl + F2 - дастурни таћрир ќилиш ишини якунлайди ва уни хотирадан бўшатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |