Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet72/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

File of T, бу ерда T = record
a: Byte;
b: Char;
c : Integer;
end.

Файлнинг мантиќий таркиби массив таркибига жуда ўхшайди. Массив ва файл ўртасидаги фарќ ќуйидагидан иборат:


Массивда элементлар сони, хотирани таќсимлаш ваќтида ўрнатилади ва у тўлалигича тезкор хотирада жойлашади. Массив элементларининг раќамланиши, уни эълон ќилишда кўрсатилган ќуйи ва юќори чегараларга мос равишда бажарилади.
Файлда элеменлар сони дастур ишлаш жараёнида ўзгариши мумкин ва у ахборотнинг ташќи ташувчиларида жойлашади. Файл элементлари чапдан ўнгга томон нолдан бошлаб (матн файлларидан бошќа) раќамланади. Ћар бир ваќт даќиќасида файл элементлари сони номаълум бўлади. Лекин файл охирида унинг охирини билдирувчи 26 кодлик (CTRL+ Z) ASCII бошќарувчи белгиси билан ёзилувчи, махсус Eof ёзуви бўлади. Бундан ташќари файл узунлигини аниќлаш ва бошќа тез-тез талаб ќилинадиган ишларни, файллар учун мўлжалланган стандарт процедура ва функциялар ёрдамида бажариш мумкин.

11.2. Турбо Паскалда файлларнинг синфланиши


Турбо Паскалда файллар иккита белгисига кўра синфланади:

  • турига (мантиќий таркибига) кўра;

  • файл элементларидан фойдаланиш усулига кўра.

Ћ ар хил файлларнинг ћар бир турига нисбатан фойдаланиш усулларининг ќўлланилиш имкониятини ќуйидаги схема билан кўрсатамиз:


11.3. Файлларнинг ќўлланилиши, очиш ва ёпиш


Ќаттиќ ёки эгилувчан магнит дискларида ёзилган ќандайдир физик файл билан ишлаш учун, энг аввал уни файлли ўзгарувчи (мантиќий файл) билан боѓлаш зарур. Бу ўзгарувчи ёрдамида мазкур физик файлдан фойдаланиш мумкин бўлади. Мантиќий ва физик файлларни боѓлаш, фаќат ёпиќ файл учун ишлатиладиган, Assisgn процедураси ёрдамида бажарилади. Бу процедуранинг биринчи параметри файлли ўзгарувчи, иккинчи параметр эса, ќиймати идентификаторларни MS-DOSда ёзиш ќоидаларига мослигини кўрсатувчи физик файлнинг исми бўлган, сатрли ўзгармас ёки сатрли ўзгарувчи идентификаторидир.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling