Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet77/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

for Ch:=`0` to `9` do write (FC, Ch);
for Ch:=`A` to `J` do write (FC, Ch);
Close(FC);
Assign(FB, `Test.Dat`);
Reset(FB);
While not Eof (FB) do
begin
Read (FB,B);
Write (B:8);
end;
Close (FB)
end.

Натижа
48 49 50 51 52 53 54 55 56 57


65 66 67 68 69 70 71 72 73 74
11.6. Матнли файллар
11.6.1. Матнли файл таркиби
Матнли файллар Турбо Паскалда file of Char туридаги файллар турларидан биридир.
Матнли файлларни баён этиш учун Text тури ишлатилади:
var
TextFile: Text;
Матнли файлларда файл охирини кўрсатувчи Eof белги билан бир ќаторда сатр охирини кўрсатувчи Eoln белгиси ћам ишлатилади. Eoln белги ASCII кодининг иккита белгиси (13 коди «кареткани ќайтариш» ва 10 код-«сатрни ўтказиш») кетма-кетлигини ифодалайди.
Матнли файлни, ћар бир ќаторининг охирида Eoln турган, китоб бетига ўхшатиш мумкин:



Белги коди

Белги
коди



Eoln






Белги коди

Белги коди



Белги коди

Белги
коди

Eoln



Белги коди

Белги коди



Белги коди

Eoln




Белги коди

Белги коди



Eoln






Белги коди

Белги коди



Белги коди

Белги
коди

Eof

Киритиш-чиќариш Input (клавиатурадан киритиш) ва Output (дисплейга чиќариш) стандарт файллари матнли файллардир. Read, Readln, Write, Writeln процедуралар матнли файлларда стандарт киритиш-чиќаришда ћам одатдагидай ишлатилади. Фарќ фаќат шундаки, бу процедураларнинг биринчи параметри билан файлли ўзгарувчи кўрсатилиши керак





Read (f, A, B);
Write (g,`A=`, A, `B=`, B);
Readln (f, C, D);
Writeln (g, `C=`,C, `D=`, D);

11.6.2. Матнли файллар билан ишлаш процедура ва функциялари
Умумийга ќўшимча ќилиб матнли файллар учун ќуйидаги процедура ва функциялар ишлатилади:
Append – мавжуд файлни, файл охирига элементларни ќўшиш учун, очади.
Flush – матнли файл учун чиќариш буферини ташлайди.
Readln – худди Read каби ишлайди, яна ќўшимча тарзда жорий сатрнинг ћамма ќолган элементларини ўтказиб юборади ва файлнинг жорий хонаси кўрсаткичини матнли файлнинг кейинги сатрига ўтказади.
SeekEof – матнли файл учун Eof (файл охири) ћолатини ќайтаради.
SeekEoln – матнли файл учун Eoln (сатр охири) ћолатини ќайтаради.
SetTextBuf – матнли файл учун киритиш- чиќариш буферини белгилайди.
Writeln – худди Write каби ишлайди, лекин процедурада кўрсатилган ќийматларни езгандан кейин матнли файлга ќўшимча ќилиб сатр охири- Eoln белгисини езади.

11.7. Турдошлаштирилмаган файллар


Турдошлаштирилмаган файлни эълон ќилишда фаќат file калит сўзи кўрсатилади, масалан,
var F: file
Турдошлаштирилмаган файлли ўзгарувчилар файллар билан ќуйи поѓонадаги ишларни бажаришга мўлжалланган.
Улар ёрдамида ихтиёрий турдаги файлга ва мантиќий таснифга, Byte туридаги файлли ўзгарувчи воситасида символли файлга ќандай мурожаат ќилинса, худди шундай мурожаат ќилиш мумкин. Фарќ фаќат шундаки турдошлаштирилмаган файл турдошлаштирилган файл каби ќатъий ўрнатилган ўќиш (ёзиш) бирлигига эга эмас.
Турдошлаштирилмаган файлларда битта мурожаатда тахминан киритиш (чиќариш) буфери катталигига тенг келадиган байт миќдори ўќилади (ёзилади), бу эса файллар билан ишлаш тезлигини оширади.
Турдошлаштирилмаган файлларда киритиш (чиќариш) буфери сифатида ихтиёрий ўзгарувчи ишлатилиши мумкин.



Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling