Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси иив академияси
Download 428.69 Kb. Pdf ko'rish
|
26 Sh Qobilov 0
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАРАҚҚИЁТНИНГ «ЎЗБЕК МОДЕЛИ» ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК
- Калитли сўзлар
- «Туркия бозор муносабатлари йўлига ўтиб
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 1 www.iqtisodiyot.uz Ш. Р. Қобилов, доцент, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси ТАРАҚҚИЁТНИНГ «ЎЗБЕК МОДЕЛИ» ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК В научной статье обосновывается идея о том, что “узбекская модель” развития является научно-теоретическим выражением избранного нами пути. На сегодняшний день “узбекская модель” является целостным учением, на основе статистических материалов глубоко проанализировано то, что она нашла свое выражение в социально-политической, экономической, культурной жизни нашей страны. Кроме того, в статье освещается суть известных пяти принципов, лежащих в основе “узбекской модели” развития, составляющих основу укрепления экономической и социальной безопасности страны, стабильности, последовательного экономического роста, ведущих к благополучной жизни. The article proves the idea that the "Uzbek model" of development is scientific- theoretical expression of the way elected by Uzbekistan. Today the "Uzbek model" is the complete doctrine; on the basis of statistical materials the fact that it found the expression in socio-political, economic, cultural life of the country is deeply analysed. Besides, in the article there elucidated the essence of the known five principles which are the cornerstone of the "Uzbek model" of development that makes the basis of strengthening of economic and social security of the country, the stability, consecutive economic growth leading to safe life. Калитли сўзлар: тараққиётнинг «ўзбек модели», иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлат – бош ислоҳотчи, қонуннинг устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш, хавфсизлик, миллий хавфсизлик, иқтисодий хавфсизлик, рецессия, барқарорлик, иқтисодий ўсиш, аҳоли даромадлари, тадбиркорликдан келган даромад, Жини индекси, фаровонлик. Тарихдан маълумки, ўз мамлакати миллий манфаатларини ҳисобга олмай, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш мумкин эмас. Турли хорижий мамлакатлар тараққиёт моделига кўр-кўрона таяниб, иш тутган МДҲ доирасидаги айрим мамлакатларда ислоҳотларда депсиниш ҳоллари, ташқи қарзга ботиш, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида очилиб, ўзининг заиф томонларини кўрсатди. Дунёда ХХ асрнинг бошларида мамлакатлар иқтисодий ривожланишининг Америка ва Европа моделлари, Иккинчи жаҳон урушидан кейин эса ўзига хос Германия ва Япония моделлари шаклланди. Кейинчалик ўзини тўлиқ оқлаган Жанубий Корея, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида тараққиёт моделлари юзага келди. Шунингдек, мустақилликка эришган Осиё ва Африка мамлакатларида кўпроқ бошқа моделлардан андоза олинган йўллар танланди. Лекин ушбу давлатлар тажрибаси бирон бир давлатнинг ривожланиш йўлини тўғридан-тўғри қабул қилиб бўлмаслигини амалда исботлади. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил 2 www.iqtisodiyot.uz Юқорида кўриб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг турли моделлари барча мамлакатларни битта манзилга – эркин бозор иқтисодиёти тизимига олиб келади. Аммо, бозор муносабатлари шаклланишининг ижтимоий-иқтисодий, тарихий, миллий ва халқаро шароити ҳар хил бўлганлиги туфайли, унга ўтишнинг миллий хусусиятлари ҳам мавжуд бўлади. Шу нуқтаи назардан бирор мамлакатнинг тараққиёт йўлини ёки тараққиёт моделини борлигича қабул қилиб бўлмайди. Францияда чоп этиладиган «Либерасьон» газетаси мухбирининг «Туркия модели» хусусида берган саволига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қуйидагича жавоб берган эди: «Туркия бозор муносабатлари йўлига ўтиб Download 428.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling