Ш. Сейтовнинг «халқабад» роман-тетралогиясида вестиал портрет
Download 75 Kb.
|
Макола Г.Алламуратов
Ш.СЕЙТОВНИНГ «ХАЛҚАБАД» РОМАН-ТЕТРАЛОГИЯСИДА ВЕСТИАЛ ПОРТРЕТ Алламуратов Ғайрат Абатбаевич Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси, Phd. Дунё романчилик тажрибаларининг бугунги кундаги ютуғи инсон образини турли-туман ракурсда ёритиб бериши билан белгиланади. Бадиий портрет қаҳрамон образи контекстида давр колоритини, миллий урф-одатларни, ижтимоий ҳолатларни, индивидуал характерни узвийликда кўрсатишга ёрдам беради. Жаҳон адабиётшунослигида портретнинг бадиий асардаги поэтик хизмати, аҳамияти ҳар хил илмий аспектларда тадқиқ қилинди. Ушбу йўналишда жаҳон адабиётшунослигида Н.Шнайдер, Е.Д.Шмидт, М.М.Бахтин, Г.В.Старикова, М.С.Имомов, Ю.И.Минералов, М.Н.Жорникова, Л.Н.Дмитриевской, А.Г.Кулигина, П.В.Трофимова, Е.М.Каурова, С.Н.Колосова ва бошқалар махсус тадқиқот ишларини олиб борган. Туркий халқлар адабиётшунослигида: қозоқ адабиётшунослигида Б.Майтанов, Х.Абдибаев, С.Ж.Таттимбетова, Г.Смағуловалар, ўзбек адабиётшунослигида Х.Ёқубов, М.Султонова, М.Олимов, М.Абдурахмонова, С.Мирвалиев, У.Носировлар илмий тадқиқот ишларида портрет маълум даражада илмий объект сифатида ўрганилган. Олим Ж.Т.Қурбонов таниқли ўзбек ёзувчиси О.Ёқубовнинг портрет яратиш маҳоратини диссертация ишида махсус тадқиқ қилади. Қорақалпоқ адабиётшунослигида С.Баҳадирова, З.Бекбергенова, Ж.Қаниязоваларнинг монография ва диссертацияларининг бир фаслида портретнинг поэтик хусусияти талқин қилинади. Рус олими Л.Н.Дмитриевскойнинг, «Бадиий асарда портрет – бу воқеликни англашнинг махсус шакли ва ёзувчининг индивидуал услубига мувофиқ қаҳрамон образининг ташқи қиёфаси орқали унинг ягоналиги, ички мазмуни, қалбини тасвирлаш қуролларидан бири» [1.90] деган фикри портретни илмий тадқиқ қилиш давомида тасдиқланади. Бунда асосан, шакл (ташқи қиёфа) орқали тасвирланган мазмуннинг етакчилик вазифаси ҳисобга олиниши зарур деган хулосага келамиз. Ёзувчи баён қилаётган қаҳрамон қиёфасини яратиш жараёнида унинг тана тузилиши, кийим-кечаги ёки хатти-ҳаракатига (мимикасига) эътибор қаратади. Портретни лингвистик аспектда илмий таҳлил қилган рус олими Г.В.Старикова портретларни қуйидагича турларга ажратади: «Қаҳрамон образининг ясалишида қўлланилган сўзларнинг лексик хусусиятига қараб портретлар: соматик, вестиал ва кинетик турларга бўлинади [2]. Соматик (грекча сўз «тана») портретларда ёзувчи персонажларнинг тана тузилишига эътибор қаратади ва унинг алоҳида белгиларини тасвирлайди. Портретда, асосан, одамнинг тана аъзолари: бош, соч, кўз, қўл, аёқ, бармоқ ва бошқалар ёрдамида ясалади. Вестиал (лотинча сўз «кийим-кечак») портрети, асосан, қаҳрамон образи ёки персонажнинг устки кийим-кечакларининг номи билан унинг ижтимоий келиб чиқишини, моддий аҳволини билдириш учун ишлатилади. Кинетик (грекча сўз «ҳаракат») портретда қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракати, мимикаси орқали уни бошқаларидан ажратиб кўрсатувчи ўзига хос, кўпинча, рефлектив ҳаракатлари диққат эътиборга олинади. Лаконизм асосида кўп сўзни ихчам қилиш мақсадида кўз, кўл ёки бош ҳаракати билан сўз тушунчалари берилади. Вестиал портрет-деталининг қаҳрамон образини тасвирлашда бажарадиган бадиий хизмати романда аниқ кўринади. Персонажнинг кийими унинг ижтимоий келиб чиқиши, замон ва маконнинг романда тасвирланиши, шунингдек, қаҳрамон образининг роман сюжетида бажарадиган ғоявий-эстетик хизматининг очилишида катта аҳамиятга эга. Адабиётшунос А.Г.Кулигинанинг фикри бўйича, кийим-кечак қаҳрамонни тасвирлаб, у ҳақида ҳикоя қилади, характерини, ҳулқ-атвор мотивларини очишга ёрдам беради. Аксар ҳолда, кийимларнинг оддий атамасининг ўзи характерни, атрофни, шунингдек, ички дунёни аниқ тасвирлаш учун етарли бўлади [3.18]. Қозоқ олимаси Г.Смағулова «одамнинг ташқи кўринишини, яъни, қаҳрамон танасини тасвирлашда муча атамалари, соматик атамалар ифодаласа, кийган кийимини вестиал сўзлар тасвирлайди» [4.144] деб келтиради. Бадиий портретнинг бундай поэтик хоссалари адабиётнинг барча турларида ўз вазифасини бажаради. Лекин, қаҳрамон портретининг батафсил таърифи эпик асарларга хос ҳисобланади. Ҳозирги ўзбек романларида бадиий психологизм масаласида тадқиқот олиб борган И.Ш.Ботирова диссертация ишининг портрет масаласига доир фаслида драма ва эпикада портретнинг ҳаракати бўйича: «Драмада муаллиф асосан персонажнинг ёши, ҳаракатдаги шахслар рўйхатида тутган мавқеи, ўзини тутиши билан боғлиқ деталларни ремаркада кўрсатиб ўтиш билан чекланади. Персонажни майда тафсилотлари билан тасвирлаш эпосга хос хусусият бўлиб, айнан эпик асарларда қаҳрамон портрети фавқулодда батафсил кўриниш олади, унинг жамиятдаги мавқеи ва характери ҳақида муфассал таассурот уйғотади» [5.93] фикри тадқиқ қилиш мобайнида тасдиқланди. Ҳозирги қорақалпоқ романларида персонаж қиёфасида тасвирланган вестиал портретлар ёзувчининг ғоявий-эстетик мақсадларига мос равишда фавқулодда яратилганлигини кўришимиз мумкин. Роман сюжетида баён қилинган замон ва маконни тўлиқ тавсифлашда, қаҳрамон образининг роман поэтикасида бажарадиган функцияларини, шунингдек, ёзувчининг персонажга бўлган муносабатини кўрсатишда қаҳрамоннинг ташқи кийим-кечагига – вестиал портретига мурожат қилади. Ёзувчи Ш.Сейтов романида қаҳрамоннинг кийим-кечаклари муаллифнинг услубий ўзига хослигига мувофиқ, штрихлар асосида бадиий мазмунда берилганлигини кўрамиз. Масалан, «Ақтөре сәл өтпей зәмилдей бир жигитти изине ертип келди. Аяғында ақ пушта етик, басында қырпық қара малақай, бешпентиниң сыртынан мөреси түсиңкиреген дуўхат шапан кийген, шапанның ишинен буўған енли, әскерий қамарының мыс тоғасы жылтырап турған, ашөлең, жуқа жүзли, қулласы, хат-қәлемниң жигитине усады. Download 75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling