Ш. Ш. Файзиева институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни
Download 0.84 Mb.
|
Институтционал
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ш.Ш.Файзиева. Корхона иқтисодиёти ва менежмент. Ўқув-услубий мажмуа. Қарши, 2018 йил
- (баён № ___ “_____” _________ 2018 йил)
- Қурбонов А.Б. - ҚарМИИ “Иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н. Турсунов И.Е.
Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни Ш.Ш.Файзиева ИНСТИТУТЦИОНАЛ ИҚТИСОДИЁТ ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ ҚАРШИ - 2018 йил Ш.Ш.Файзиева. Корхона иқтисодиёти ва менежмент. Ўқув-услубий мажмуа. Қарши, 2018 йил Маърузалар матни “Институционал иқтисодиёт” фани дастурига мувофиқ ёзилган ва унда ушбу фаннинг методологик асослари, предмети ва асосий тушунчаларининг мазмун-моҳияти ёритилган. Шунингдек, қўлланмада жамиятда расмий ва норасмий институтларнинг ролига, шартномалар, трансакция харажатлари, хуфёна иқтисодиёт, мулкчилик, фирма, давлат ва уй хўжалиги назарияларининг асосларини ёритишга кенг ўрин берилган. Ушбу маърузалар матнидан олий ўқув юртлари бакалавриат йўналиши талабалари, магистрантлар, аспирантлар ҳамда ўқитувчилар, шунингдек, институтлар иқтисодиёти масалалари билан қизиқувчи мутахассислар фойдаланишлари мумкин. Маърузалар матни и “Иқтисодиёт” кафедраси йиғилишида (баён № ___ “_____” _________ 2018 йил), “Иқтисодиёт” факултети Услубий Комиссиясида (баён №___ “____”________ 2018 йил) ва институт Услубий Кенгашида (баён № ____, “______” ________ 2018 йил) муҳокама этилган ва ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия қилинган. Тақризчилар: Қурбонов А.Б. - ҚарМИИ “Иқтисодиёт” кафедраси мудири, и.ф.н. Турсунов И.Е. – ҚарМИИ “Ишлаб чиқариш менежменти” кафедраси мудири, и.ф.н., дотсент Кириш Ҳар қандай жамият институционал муҳитини ташкил этувчи маълум бир институтлар доирасида фаолият юритади ва ривожланиб боради. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилидан бошлаб бешта тамойил асосида1 босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида ўзгаришларга эришилди, иқтисодиётнинг янги хўжалик юритувчи субъектлари – йирик акциядорлик жамиятлари, холдинг компаниялар ва хусусий мулкчиликнинг турли шакллари барпо этилди. Шу билан бир вақтда улар фаолият юритиши шартларини белгилаб берувчи расмий қоидалар (конституция, қонунлар, фармонлар ва б.) ҳамда миллий қадриятлар, урф-одатлар ва бошқа норасмий нормаларни ўз ичига олган институционал асослар яратилди. Буларнинг барчаси жамиятда мулкчилик, ишлаб чиқариш ва тақсимот муносабатларининг такомиллашувига, моддий, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишга кучли таъсир кўрсатади. Шу боис институционал муҳитни фаоллаштириш, фаолият кўрсатаётган иқтисодиётнинг ривожланиш қонуниятларини билиш, уни модернизация қилиш йўлларини танлаш ва хавф-хатарнинг олдини олишнинг самарали воситаси зарур. Институционал иқтисодиёт, шубҳасиз, ана шундай воситалардан бири ҳисобланади. Президентимиз И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърусасида “...ислоҳатларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига асосланадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳатларни амалга оширишдан иборатдир”2 –деб такидлаб ўтдилар. Шунингдек, И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида “...мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди.”3 деб таъкидладилар. Институционал иқтисодиёт – бу иқтисодий назария ва хўжалик амалиётини институционал ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлигида ўрганувчи замонавий иқтисодий фикрларнинг илмий йўналишларидан биридир. Ушбу йўналиш Ғарб мамлакатлари иқтисодиётининг ривожланиши, талаб ва таклиф қонунларининг ишлаши, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳулқ-атвори, бозор ва маъмурий механизмларнинг фаолият кўрсатиши, иқтисодий ўсиш ва шу каби бошқа бир қатор жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганишда кенг тадбиқ этиб келинмоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу фанни кенг ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов асослаб берган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгиланган устувор вазифаларни ҳал этишда, Ўзбекистон иқтисодиётида институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим услубий асос ҳисобланади ва мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга қаратилган чоралар мазмун-моҳиятини очиб беришга хизмат қилади. Ҳозирги кунда институционал иқтисодиёт фани иқтисодий назариянинг узвий бир йўналиши сифатида дадил майдонга чиқди. Ушбу фан Белоруссия, Россия, Украина, Болтиқ бўйи ва бошқа ўтиш иқтисодиётига эга бўлган қатор мамлакатларнинг иқтисодиёт йўналишида кадрлар тайёрловчи олий ўқув юртларида кенг ўқитилмоқда ва мазкур фан бўйича кафедралар ташкил этилган. Эътиборингизга ҳавола этилаётган ушбу маърузалар матнида янги институционал назариянинг методологик асосларига, асосий қоидаларига, тамойилларига, ушбу йўналиш вакилларининг илмий қарашларига, жамиятдаги расмий ва норасмий нормаларни мувофиқлаштириш муаммосига, норасмий институтларнинг ролига муҳим аҳамият берилган. Шунингдек, маърузалар матнида институционал иқтисодиётнинг тадқиқот усули сифатида ўйинлар назарияси ва моделлаштириш тавсифига, режа ва бозор институтлари фаолияти нормалари ҳамда шартномалар хилларига катта эътибор қаратилган. Трансакциялар ва трансакция харажатлари назарияси, трансформацион ёндашувнинг ўзига хос хусусиятлари ва унинг аҳамияти ҳамда таҳлилий усуллари, мулкчилик ҳуқуқлари ва мулк шаклларининг ривожланиши, давлат ва уй хўжалиги хиллари, фирмалар турлари ва улар фаолиятининг институционал асослари кенг ёритилган. Маърузалар матнида институтларни янги институционал муҳитга жорий этиш жараёнларини ўрганишга кенг ўрин берилган. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling